ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Исроил /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Исроил давлати Ҳукумати ўртасида икки ёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция (Қуддус, 1998 йил 15 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида иккиёқлама

солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад

ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни

бартараф қилиш тўғрисида

КОНВЕНЦИЯ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Исроил Давлати Ҳукумати, иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция тузиш истагини билдириб, шунингдек икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликка кўмаклашиш мақсадида,  қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Қўлланиш доираси


Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг ёки ҳар иккисининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Конвенция татбиқ этиладиган солиқлар


1. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг ҳудудий-маъмурий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари номидан олинаётган даромад ва сармоя солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Даромад ва сармоя солиқларига умумий даромаддан, умумий сармоядан, ёки даромад ё унинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, шу жумладан кўчар ва кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлардан, ҳамда корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки маошнинг умумий миқдоридан олинадиган солиқлар, шунингдек сармоя қийматининг ошишидан ундириладиган солиқлар киради.


3. Ушбу Конвенция қўлланиладиган амалдаги солиқлар жумладан қуйидагилардир:

а) Исроилга нисбатан:

- даромадлардан олинадиган солиқлар тўғрисидаги Қонун ва унга илова қилинадиган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундириладиган солиқлар;

- ер мулкининг қиймати ўсишини солиққа тортиш тўғрисидаги қонунга мувофиқ кўчмас мулкнинг бегоналаштирилишида унинг қиймати ўсишидан ундириладиган солиқлар;

- мол-мулкни солиққа тортиш тўғрисидаги қонунга мувофиқ кўчмас мулкдан ундириладиган солиқлар;

- иш берувчиларни солиққа тортиш тўғрисидаги қонунга мувофиқ ундириладиган солиқлар;

(бундан кейин "Исроил солиқлари" деб аталувчи);

b) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:

- корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар даромадлари (фойдаси)дан олинадиган солиқ;

- Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи;

- мол-мулк солиғи;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиқлари" деб аталувчи).


4. Ушбу Конвенция имзолангандан сўнг мавжуд солиқларга қўшимча ёки улар ўрнига киритилган ҳар қандай ўхшаш ёки аслида ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ҳар йил охирида ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигида бўлган ҳар қандай катта ўзгаришлар ҳақида бир-бирларига хабар берадилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:

а) "Исроил" атамаси Исроил Давлатини англатади ва географик маънода қўлланилганида "Исроил" атамаси унинг халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўзининг ҳуқуқларини амалга оширадиган ҳудудий денгизини, континенталь шельфни ва денгиздаги бошқа маконларни англатади;

b) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва унинг ҳудудий денгизини ва ҳудудий денгиздан ташқаридаги Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўзининг денгиз тубини ва унинг тубидаги ер остини, шунингдек уларни ўраб турган сувларни разведка қилиш ва ишлаш юзасидан суверен ҳуқуқларини амалга ошира олувчи ҳар қандай ҳудудни ўз ичига олади;

с) "Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матнда ишлатилиш ўрнига қараб Исроилни ёки Ўзбекистонни англатади;

d) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компанияни ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашмасини англатади;

е) "компания" атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ёки солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни англатади;

f) "Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" атамалари тегишли равишда Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқарувида иш юритаётган корхонани ва Бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқарувида иш юритаётган корхонани англатади;

g) "халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемасида, темирйўл ёки автомобиль транспорти воситаларида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемасининг, темирйўл ёки автомобиль транспорти воситаларининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасидагина фойдаланилиши бундан мустасно;

h) "ваколатли орган" атамаси:

- Исроилга нисбатан - Молия вазири ёки унинг ваколатли вакилини англатади;

- Ўзбекистон Республикасига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раисини ёки унинг ваколатли вакилини англатади;

i) "миллий шахс" атамаси:

- Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;

- Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахсни, ҳамжамият ёки ассоциацияни англатади.



2. а) Ушбу Конвенцияни Аҳдлашувчи Давлат қўллаганида, агар матндан ўзга маъно чиқмаса, ҳар, қандай белгиланмаган атама, ушбу Конвенция тегишли татбиқ этиладиган мавжуд солиқларга нисбатан шу Давлатнинг қонунларига мувофиқ маънони англатади. Ана шу Давлат қонунчилигига биноан бу атаманинг маъноси шу Давлат ҳуқуқининг бошқа соҳалари қонунларида ана шу атама эга бўлган маънодан устунлик қилади.

b) агар а) кичик бандининг қоидалари натижасида атаманинг маъноси бир Аҳдлашувчи Давлат қонунларига кўра ушбу атаманинг бошқа Аҳдлашувчи Давлат қонунларига кўра маъносидан фарқ қиладиган бўлса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу атаманинг умумий маъноси ҳақида келишиб оладилар.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Конвенциянинг ма

...
Время: 0.0163
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск