ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар / Халқаро ташкилотлар / БМТнинг ихтисослаштирилган идоралари / Халқаро ташкилотлар ва уларнинг идоралари устав ҳужжатлари / Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича БМТ (ЮНЕСКО) /

Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича БМТ Устави (Лондон, 1645 йил 6 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича

бирлашган миллатлар ташкилоти

УСТАВИ 1


Ушбу Уставнинг иштирокчи-давлатлар ҳукуматлари ўз халқлари номидан қуйидагиларни эълон қилади:

уруш ҳақидаги фикрлар одамларнинг онгида пайдо бўлади, шу сабабли инсонларнинг онгига тинчликни ҳимоя қилиш ғояларини сингдириш лозим;

ўзаро бир-бирини тушунмаслик бутун инсоният тарихи давомида халқлар орасида шубҳаланиш ва ишончсизликнинг сабаби бўлган, натижада улар ўртасидаги турли ихтилофлар тез-тез урушга олиб келган;

яқиндагина тугаган даҳшатли Жаҳон уруши инсоният шахси қадр-қимматининг ҳурмат қилиниши, инсонларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўзаро ҳурмат қилиниши каби демократия принципларидан воз кечиш оқибатида юз берди, шу билан бирга жаҳолат ва хурофот асосида инсонлар ва ирқлар тенгсизлиги ғоялари тарқалишига замин туғдирди;

инсон қадр-қимматини қўллаб-қувватлаш учун адолат, эркинлик ва тинчлик асосида барча одамлар орасида маданият ҳамда таълимни кенг тарқатиш зарур; шунинг учун бу борада барча халқларга ўзаро ҳамкорлик руҳида муқаддас мажбуриятларни бажариш юклатилади;

ҳукуматларнинг фақат иқтисодий ва сиёсий келишувларигагина асосланган тинчлик халқларни ҳамжиҳат, мустаҳкам ва самимий қўллаб-қувватлашга эриша олмайди; у инсониятнинг интеллектуал ва ахлоқий бирдамлигига асосланиши шарт;

юқоридаги қарашларга таяниб, таълим, объектив ҳақиқатни тўсиқсиз излаш ҳамда фикрлар ва билимларни эркин алмаштириш учун барча инсонларга тўлиқ ва тенг имкониятлар тақдим этиш заруриятига ишониб ва ушбу Уставни имзолаган давлатлар бир-бирларининг ҳаётлари ҳақида янада аниқ ва равшан тасаввурларга эга бўлиш ва ўзаро тушуниш мақсадида ўз халқлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтириш учун қатъий қарор қабул қилдилар.

Бунинг натижасида давлатлар таълим, фан ва маданият соҳасида дунёнинг барча халқлари ҳамкорлигига ҳамда халқаро тинчлик ва инсониятнинг умумий фаровонлигига эришиш мақсадида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мазкур ҳужжатини туздилар. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставида таъкидланганидек, у айнан шу мақсадда тузилган.



I модда. Мақсад ва мажбуриятлар


1. Ташкилот ўз олдига адолат, қонунийлик ва инсон ҳуқуқларининг умумҳурмат қилинишини таъминлаш учун таълим, фан ва маданият соҳаларида халқлар ҳамкорлигини кенгайтириш орқали тинчлик ва хавфсизликни ҳамда барча халқлар учун ирқи, жинси, тили ва динидан қатъи назар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставида эълон қилинган асосий эркинликларни мустаҳкамлашга кўмаклашишни мақсад қилиб қўяди.


2. Ташкилот ушбу мақсадларда:

а) барча ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда халқларнинг яқинлашуви ва ўзаро бир-бирини тушунишига ёрдам беради ҳамда шу мақсадда оғзаки ва тасвирий йўллар билан ғояларнинг эркин тарқалиши учун фойдали деб ҳисоблайдиган халқаро шартномаларни тузишни тавсия этади;

b) халқ таълимини ривожлантириш ва маданиятни тарқатишни рағбатлантиради,

Ташкилот аъзолари давлатлар билан ҳамкорлик қилиб, уларнинг илтимослари бўйича таълимга оид фаолиятни кенгайтиради,

ирқи, жинси ва ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий тафовутларидан қатъи назар, барча учун баробар ва очиқ намунавий таълимни тадрижийлик билан амалга ошириш мақсадида халқлар ўртасида ҳамкорликка интилган ҳолда,

бутун дунё болаларида эркин инсон масъулияти ҳиссини тарбиялаш учун нисбатан қулай таълим услубларини таклиф этган ҳолда;

с) билимларни сақлаш, кўпайтириш ва уларнинг тарқалишига кўмаклашади,

инсониятнинг бутун дунёвий мероси - китоблар, санъат асарлари ҳамда тарихий ва илмий аҳ

...
Время: 0.0133
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск