ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар / Гуманитар ҳуқуқ / Инсон ҳуқуқлари тўғрисида / Умумий қоидалар /

Инсон геноми ва инсон ҳуқуқлари тўғрисида умумжаҳон декларацияси (1997 йил 11 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Инсон геноми ва инсон ҳуқуқлари тўғрисида

УМУМЖАҲОН ДЕКЛАРАЦИЯСИ


Бош конференция,

ЮНЕСКО Устави Муқаддимасида "шахснинг қадр-қимматини ҳурмат қилиш, инсонларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва бир-бирини ўзаро ҳурмат қилиши", шунингдек ҳар қандай "миллат ва ирқларнинг тенгсизлиги доктринасини" рад қилиш каби демократик принципларнинг эълон қилинганини; унда "шахснинг қадр-қимматини ҳимоя қилиш мақсадида кишилар ўртасида маданият ва илмни кенг миқёсда адолат, эркинлик ҳамда тинчлик асосида татбиқ этиш "таъкидланганини; шу боис ўзаро ҳамкорлик руҳида бажарилиши лозим бўлган муқаддас бурч барча халқлар зиммасига юкланганлигини; бу дунё "инсониятнинг интеллектуал ҳамда ахлоқий бирдамлик ғояларига асосланиши шартлиги" баён этилганлиги; шу муносабат билан, Ташкилот "бутун дунё халқларининг узвий ҳамкорлиги орқали таълим, фан ва маданият соҳаларида халқаро тинчлик ва инсониятнинг умумий фаровонлигига эришиш учун интилишини, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставида таъкидланганидек, ушбу Ташкилот ана шу мақсадларга эришиш учун таъсис этилгани" эътироф қилинганини эслатиб;

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги, жумладан, 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида, 1966 йил 16 декабрда қабул қилинган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий, ижтимоий ва маданий, шунингдек Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги икки халқаро пактида, 1948 йил 9 декабрда қабул қилинган Геноцид жиноятининг олдини олиш ва унинг учун жазолаш тўғрисидаги конвенцияда; 1965 йил 21 декабрда қабул қилинган Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенцияда; 1971 йил 20 декабрда қабул қилинган Ақли заиф шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти декларациясида; 1975 йил 9 декабрда қабул қилинган Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти декларациясида; 1979 йил 18 декабрда қабул қилинган Аёлларга нисбатан камситишнинг барча кўринишларини тугатиш тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциясида; 1985 йил 29 ноябрда қабул қилинган Жиноятчиликнинг қурбонлари ва ҳокимиятлар томонидан суиистеъмолчиликларнинг қурбонларига нисбатан одил судловнинг аcосий тамойиллари тўғрисида Бирлашган Миллатлар Ташкилотикинг декларациясида; 1989 йил 20 ноябрда қабул қилинган Болалар

...
Время: 0.0134
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск