ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар / Божхона фаолияти тўғрисида /

Маърифий, илмий ва маданий мазмундаги материалларни олиб кириш тўғрисидаги Битим (1950 йил 17 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Маърифий, илмий ва маданий мазмундаги

материалларни олиб кириш тўғрисидаги

БИТИМ


Аҳдлашувчи Давлатлар,

Ғоялар ва билимларни эркин алмашиш ва умуман, цивилизациялар томонидан қўлланиладиган ўз фикрини эркин билдириш шаклларининг янада кенгроқ тарқалиши интеллектуал жараёнлар учун сўзсиз шароит яратиб беришини ва халқаро ҳамжиҳатликнинг шак-шубҳасиз шарти эканлигини ва бутун дунёда тинчликни сақлашга ёрдам беришини ҳисобга олиб;

бу алмашинувлар асосан маърифий, илмий ва маданий мазмундаги материаллар, мақолалар, китоблар орқали амалга оширилишини ҳисобга олиб;

Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Устави халқлар ақлий фаолият соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилишини, хусусан, "санъат асарлари, лаборатория мосламалари ва умуман фойдали ҳужжатларга тегишли бўлган нашрлар алмашинувини", шунингдек ушбу Ташкилот "барча ахборот воситаларини қўллаш билан халқлар ўртасидаги ўзаро тушуниш ва яқинлашувга ёрдам беришини" ҳамда "ушбу мақсадлар учун оғзаки ва тасвирий йўл орқали фойдали бўлган ғояларни эркин тарқатишни кўзда тутувчи халқаро битимлар тузишни тавсия этишини" ҳисобга олиб;

маърифий, илмий ва маданий мазмундаги мақолалар, китоблар, материалларнинг эркин алмашинувига ёрдам беришни кўзда тутган ҳолда, бу мақсадларга эришиш халқаро битим тузиш орқали самарали бўлишини тан оладилар ва

шу муносабат билан қуйидаги принципларга келишадилар:



I модда


1. Аҳдлашувчи Давлатлар қуйидагилар мамлакатдан олиб чиқилаётганда ва мамлакатга олиб кирилаётганда ҳеч қандай бож ва бошқа йиғимлар олмасликка мажбурият олади:

в) ушбу Битимнинг А иловасида кўрсатилган китоблар, мақола ва ҳужжатлар;

b) ушбу Битимнинг В, С, D ва Е иловаларида кўрсатилган, маърифий, илмий ва маданий мазмунда бўлган ва Аҳдлашувчи Давлатларда чоп этилган ҳамда мазкур Иловаларда белгиланган шартларга жавоб берадиган асарлар.


2. Ушбу модданинг 1-бандидаги қоидалар исталган Аҳдлашувчи Давлатга олиб кирилаётган материаллардан қуйидаги йиғимлар олишга тўсқинлик қилмайди:

а) олиб кирилган пайтда ва ундан сўнг йиғиб олинадиган бевосита ва билвосита йиғимлардан ошмаган ҳолда, ички божлар ва бошқа исталган турдаги ички йиғимлар;

b) кўрсатилган хизматлар миқдоридан ва умумий мазмундаги импортга нисбатан қўлланиладиган, маҳаллий материалларни билвосита ҳимоя қилиш ва солиқ йиғиш деб ҳисобга олинмаган ҳолда олиб кирилган пайтда ҳукумат ва маъмурий органлар томонидан солинадиган солиқлар.



II модда


1.

...
Время: 0.0099
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск