ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар / Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш / Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисида Бутунжаҳон Конвенцияси /

Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги Бутунжаҳон конвенцияси (Женева, 1952 йил 6 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги

БУТУНЖАҲОН КОНВЕНЦИЯСИ

          

              

              

              


Аҳдлашувчи Давлатлар,

Барча мамлакатларда адабий, илмий ва бадиий асарларга тегишли муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишни таъминлаш хоҳиши билан илҳомланиб,

Бутунжаҳон коквенциясида белгиланган ва барча миллатлар учун қулай бўлган муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш режими амалдаги халқаро ҳимоя тизимига қўшимча бўлиб, инсон ҳуқуқларини таъминлайди ва адабиёт, фан ва санъатнинг ривожига кўмаклашади, деган ишонч билан,

бундай универсал муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қиладиган универсал режим маънавий ижод асарларининг тарқалишига ва халқаро ўзаро тушунишга кўмаклашишига комил ишонч билдирган ҳолда,

Қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:



I модда


Ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат адабий, илмий ва бадиий асарлар муаллифларининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун барча тегишли чораларни кўради. Адабий, илмий ва бадиий асарлар - ёзма асарлар, мусиқали, драма ва кинематография асарлари, тасвирий санъат, графика ва хайкалтарошлик асарлари муҳофаза билан таъминланади.



II модда


1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат фуқаросининг нашр қилинган асарини бундай давлатнинг ҳудудида биринчи бор нашр қилинган асарлар сингари, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бу Давлат ўз ҳудудида биринчи бор нашр қилинган асарларнинг муаллифларини (яъни, ўзининг фуқароларини) қандай муҳофаза қилса, уларни ҳам худди шундай муҳофаза билан таъминлайди.


2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат фуқаросининг нашр қилинмаган асарини бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида, ушбу Давлат фуқароларининг нашр қилинмаган асарларини қандай муҳофаза қилса, уларни ҳам худди шундай муҳофаза қилади.


3. Мазкур Конвенциянинг мақсадлари учун ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат ўз миллий қонунчилигига биноан шу давлатда истиқомат қилаётган исталган шахсларни ўзининг фуқароларига тенглаштириши мумкин.



III модда


1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг миллий қонунчилигига асосан муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг шартларидан бўлган қуйидаги талаблар: нусхаларни депонентлаш, рўйхатга олиш, муаллифлик ҳуқуқини сақлаб қолиш ҳақидаги қўшимчалар, нотариал гувоҳномалар, солиқларнинг тўланиши, ушбу Давлатнинг ҳудудида асарнинг тайёрланиши ёки нашр этилишини мазкур Конвенция асосида ҳимоя қилинаётган бу Давлат ҳудудида илк бор нашр қилинмаган ёки муаллифлари мана шу Давлатнинг фуқаролари бўлмаган асарларга нисбатан бажарилган деб ҳисоблаш керак. Бундай асарларнинг илк бор нашр қилинганларидан бошлаб барча нусхалари муаллифнинг рухсати билан илк бор нашр қилинган йили ва муаллифлик ҳуқуқи эгасининг исми кўрсатилган © белгига эга бўлади. Ушбу белги, муаллифнинг исми ва нашр қилинган йили муаллифлик ҳуқуқи сақлаб қолинишини англатувчи тарзда жойлаштирилган бўлиши керак.


2. Мазкур модда 1-бандининг қоидалари бошқа ҳар қандай Аҳдлашувчи Давлатга унинг ҳудудида илк бор нашр қилинган ёки нашр қилинган жойидан қатъи назар, унинг фуқаролари асарларига муаллифлик ҳуқу

...
Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск