ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар / Гуманитар ҳуқуқ / Маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш /

Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенция (Париж, 1972 йил 16 ноябрь, ЎзР ОМ 1995 йил 22 декабрдаги 182-I-сон қарори билан ратификация қилинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Умумжаҳон маданий ва табиий меросини

муҳофаза қилиш тўғрисидаги

КОНВЕНЦИЯ


Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош конференцияси 1972 йил 21 ноябрда ўзининг ўн еттинчи сессиясига Парижда йиғилиб,

маданий ва табиий мероснинг вайрон бўлишига нафақат зарар етказишнинг анъанавий сабаблари, балки ижтимоий ва иқтисодий ҳаёт эволюцияси улардан-да хавфлироқ зарар етказувчи ва вайрон этувчи воқелик сифатида янада кўпроқ тахдид солаётганлигини қайд этиб,

маданий ва табиий мероснинг ҳар қандай объектига путур етиши ёки унинг йўқолиши дунё халқлари мулкининг зарарли қашшоқлашуви эканлигини инобатга олиб,

бундай мероснинг муҳофазаси миллий даражада кўпинча у талаб этадиган, катта харажатларнинг етарли бўлмаганлиги учун ва ҳимоя қиладиган қадрият ҳудудида жойлашган мамлакат иқтисодий, илмий ва техникавий имкониятларининг етишмаслигини инобатга олиб,

Ташкилот Устави кўзда тутган тараққиётга кўмаклашиш ва билимларни тарқатиш, инсоният умумий меросини консервация ва муҳофаза қилишни таъминлаш, шунингдек манфаатдор халқларга тегишли халқаро конвенцияларни тавсия қилишини эслатиб,

маданий ва табиий бойликлар тўғрисидаги амалдаги халқаро конвенциялар, тавсиялар ва резолюциялар барча халқлар учун улар қайси халққа тегишли бўлишидан қатъи назар, ноёб ва бебаҳо қадриятлар ва уларни сақлаш муҳим деб ҳисоблаб,

баъзи бир маданий ва табиий мерос қадриятлари ниҳоятда катта қизиқиш уйғотиши боис ва улар жамики инсоният жаҳоний меросининг бўлаги сифатида сақланиб қолиши кераклигини инобатга олган ҳолда, янги хавфларнинг миқёсли ва жиддийлигини ва улар ана шу меросга тахдид солиб тургани муносабати билан, халқаро ҳамжамият маданий ва моддий меросни муҳофаза қилишда ўзининг жамоавий ёрдами билан иштирок этиши ва бу борада ўша қадрият жойлашган ҳудуддаги манфаатдор давлатнинг фаолияти ўрнини қопламасдан, балки уни самарали тўлдириши кераклигини инобатга олиб,

универсал аҳамиятга эга улкан объектларнинг жамоавий муҳофазасининг самарали тизимини ўрнатувчи, доимий асосда замонавий илмий услублар асосида ташкиллаштирилган конвенция шаклидаги янги қоидаларни қабул қилиш мақсадини инобатга олиб, ўзининг ўн олтинчи сессиясида ушбу масала халқаро конвенциянинг предмети бўлишига қарор қилиб,

ушбу Конвенцияни 1972 йил ўн олтинчи ноябрда қабул қилди.



I. МАДАНИЙ ВА ТАБИИЙ МЕРОСНИ АНИҚЛАШ


1-модда


Ушбу Конвенцияда "маданий мерос" дейилганда қуйидагилар тушунилади:

ёдгорликлар: архитектура асари, монументал ҳайкалтарошлик ва рассомлик, археологик характердаги унсурлар ёки тузилмалар, ёзувлар, ғордаги яшаш жойлари ва тарих, санъат ёки фан нуқтаи назаридан бемисл универсал қийматга эга бўлган унсурларнинг гуруҳлари;

ансамбл: архитектура, тарих, санъат ёки фан нуқтаи назаридан бемисл универсал қийматга эга бўлган ягоналик ёки пейзаж билан боғлиқлик касб этувчи иҳоталанган якка гуруҳлар ёки қўшилма қурилмалар;

диққатга сазовор маскан: инсон меҳнати маҳсули ёки инсон ва табиатнинг биргаликдаги ижоди маҳсули, шунингдек тарих, эстетика, этнология ёки антропология нуқтаи назаридан мисли йўқ универсал қийматга эга бўлган археология ҳудудлари, диққатга сазовор жойлар.


2-модда


Ушбу Конвенцияда "табиий мерос" дейилганда қуйидагилар тушунилади:

эстетика ёки фан нуқтаи назаридан бемисл универсал қийматга эга, жисмоний ёки биологик таркибдан ҳосил бўлган ёки шундай ҳосилаларнинг туркумидан бўлган табиий ёдгорликлар;

ҳайвонот ва ўсимликлар турларига хавф солувчи манзиллар бўлмиш фан ёки консервация нуқтаи назаридан бемисл универсал қийматга эга геологик ва физиогеографик пайдо бўлган ҳамма аниқ чегараланган ҳудудлар;

фан, консервация ёки табиий гўзаллик нуқтаи назаридан бемисл универсал қийматга эга табиий диққатга сазовор жойлар ёки қатъий чегараланган табиий ҳудудлар.


3-модда


Ушбу Конвенция томони бўлмиш ҳар бир давлат ўз ҳудудида жойлашган юқорида қайд этилган, 1 ва

...
Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск