Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 05.01.1994 й. 20-сон "Маҳсулот ва молларни ўз вақтида танлаб олиб кетмаслик билан боғлиқ низоларни хал қилиш тартиби тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

05.01.1994 й.

N 20



МАҲСУЛОТ ВА МОЛЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТАНЛАБ

ОЛИБ КЕТМАСЛИК БИЛАН БОҒЛИҚ НИЗОЛАРНИ

ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Суд амалиётининг бир хилда бўлишини таъминлаш мақсадида Олий хўжалик суди Пленуми "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 46-моддасига амал қилган ҳолда,


ҚАРОР ҚИЛАДИ :


Судлар шарҳи тартибида тушунтирилсинки, ўз вақтида танлаб олиб кетмаслик деганда етказиб берувчининг омборидан маҳсулотни (молларни) шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда ташиб кетиш (олиш) юзасидан шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг сотиб олувчи томонидан бажарилмаслиги тушунилади.

Етказиб берувчи маҳсулот (моллар) ўз вақтида танлаб олиб кетилмаслиги учун сотиб олувчидан неустойка ундириш тўғрисида даъво қўзғатишда шартнома белгиланган муддатда унинг маҳсулот (моллар) олиб кетиладиган омборда ёки базасида мазкур етказиб бериш муддати учун шартномада назарда тутилган миқдорда ва ассортиментда маҳсулот (моллар) мавжуд бўлганини ҳамда бу маҳсулот (моллар) сифати, нави, қадоқланиши, ўраб жойланиши ва бошқа шу кабилар бўйича шартнома шартларига мувофиқлигини ҳамда даъво қилинаётган пайтда мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилиниши шарт.

Бундай даъволарни кўриб чиқишда хўжалик судлари мазкур маҳсулотни ўз вақтида олиб кетиш (топшириш)нинг тарафлар учун мажбурий қоидалари ёки шартнома билан белгиланган тартибига асосланишлари ва тарафлар ушбу тартибга қандай риоя этганликларини текширишлари лозим. Чунончи маҳсулот (моллар) сотиб олувчи томонидан етказиб берувчининг маҳсулот топширишга тахтлиги ҳақидаги билдириш хатида кўрсатилган муайян муддат мобайнида олиб кетилиши лозим бўлган ҳолларда, етказиб берувчи томонидан мазкур билдириш хати жўнатилган ёки жўнатилмаганлиги текширилиши зарур. Агар шартномада сотиб олувчининг маҳсулотини олиш учун аниқ келиш муддатлари белгиланган бўлса, ёхуд аниқ муддатлар белгиланмаган ва етказиб берувчи томонидан маҳсулот топширишга тахтлиги ҳақида билдириш хати ўз вақтида юборилган, сотиб олувчи (олувчи) эса маҳсулотни олиш учун етказиб берувчининг омборига (базасига) келмаган ҳолларда етказиб берувчи сотиб олувчининг (олувчининг) келмаганлиги фактини исботламаслиги керак.

Сотиб олувчи (олувчи) маҳсулотининг олиш учун етказиб берувчининг омборига (базасига) ўз вақтида келганлиги, шунингдек сотиб олувчи келган пайтида шартномада шартлашилган маҳсулотнинг етказиб берувчининг омборида (базасида) йўқ эканлигини исботлаш мажбурияти ана шу сотиб олувчининг зиммасида бўлади. Агар шартнома шартларига кўра маҳсулот беришни рад қилиш ёки унинг етказиб берувчининг омборида (базасида) шартлашган ассортиментда йўқлиги далолатнома билан расмийлаштирилиши лозим бўлса, хужалик суди бундай далолатнома тузилган ёки тузилмаганлигини текшириши керак бўлади.

Сотиб олувчи махсус буюртма бўйича айнан шу сотиб олувчи учун етказиб берувчи тайёрлаган маҳсулотни (молларни) танлаб олиб кетишдан воз кечган ва етказиб берувчи бундай маҳсулотни (молларни) бошқа харидорга сотиш имкони йўқлигини исботласа, у сотиб олувчи маҳсулотини танлаб олиб сотиб кетиш юзасидан шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги оқибатида кўрилган зарарни ундан ундириб олишга ҳақлидир. Бундай ҳолда етказиб берувчи зарарлар суммасига махсус буюртма бўйича тайёрланган маҳсулот (моллар) қийматини ҳам қўшишга ҳақлидир. Шартномада маҳсулотни (молни) сотиб олувчидан ўзга қабул қилиб олувчи танлаб олиб кетиш назарда тутилган ҳолларда танлаб олиб кетмаганлик учун шартнома бўйича сотиб олучи жавобгар бўлади.
























Время: 0.1865
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск