язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумреспублика миқёсидаги солиқлар/ Молия вазирлигининг 23-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2007-17-сон, Марказий банк Бошқарувининг 286-В-сон "Тижорат банкларининг акцияларини харид қилиш ва улар бўйича дивидендлар олишда солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 19.02.2007 й. Қарори (АВ томонидан 20.03.2007 й. 1664-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.03.2007 й.

N 1664

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.02.2007 й.

N 23


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

19.02.2007 й.

N 2007-17


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

19.02.2007 й.

N 286-В

ҚАРОРИ



Тижорат банкларининг акцияларини харид қилиш

ва улар бўйича дивидендлар олишда солиқ имтиёзларини

қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 30 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 19 декабрдаги "Тижорат банкларининг капиталлашиш даражасини оширишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3831-сон Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 503-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Илова қилинаётган Тижорат банкларининг акцияларини харид қилиш ва улар бўйича дивидендлар олишда солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                         Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                Б. Парпиев



Марказий банк Бошқаруви раиси                          Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 12-сон, 114-модда.