язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумреспублика миқёсидаги солиқлар/ Тижорат банкларининг акцияларини харид қилиш ва улар бўйича дивидендлар олишда солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 20.03.2007 й. 1664-сон билан рўйхатга олинган 19.02.2007 й. МВ 23-сон, ДСҚ 2007-17-сон, МББ 286-В-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 20 мартда 1664-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва

Марказий банк Бошқарувининг

2007 йил 19 февралдаги

23, 2007-17, 286-В-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Тижорат банкларининг акцияларини харид қилиш

ва улар бўйича дивидендлар олишда солиқ

имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 19 декабрдаги "Тижорат банкларининг капиталлашиш даражасини оширишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3831-сон Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 503-модда) мувофиқ, тижорат банкларининг акцияларини харид қилиш ва улар бўйича дивидендлар олишда солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 19 декабрдаги "Тижорат банкларининг капиталлашиш даражасини оширишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3831-сон Фармонига мувофиқ 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб 2010 йилнинг 1 январигача:

юридик шахсларнинг тижорат банклари акциялари бўйича дивиденд сифатида олинган даромадлари солиқ солишдан озод қилинади;

фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиққа тортиш базаси бирламчи ва қўшимча равишда чиқарилган тижорат банклари акцияларини харид қилишга йўналтириладиган маблағлар суммасига тенг миқдорда камайтирилади.


2. Ушбу Низомнинг 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар тижорат банкларининг 2007 йил 1 январидан бошлаб сотиб олинган акцияларига, шунингдек 2009 йилнинг 31 декабрига қадар тўланадиган акциялар бўйича дивидендларга нисбатан қўлланилади.


3. Ушбу Низомнинг 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

а) 2010 йилнинг 1 январидан кейин тижорат банкларининг акциялари бўйича ҳисобланган дивидендларга;

б) имтиёз муддатидан аввалги ва кейинги даврда бирламчи ва қўшимча равишда чиқарилган тижорат банклари акцияларини харид қилишга йўналтириладиган маблағлар суммасига;

в) тижорат банклари акцияларини иккиламчи бозорда харид қилишга йўналтирилган маблағлар суммасига.


4. Ушбу Низом доирасида тижорат банклари 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб 2009 йилнинг 31 декабригача бўлган даврда ҳисобланган дивидендлар бўйича тўлов манбаидан солиқ ушлаб қолмайди. Шу билан бирга, юридик шахс - дивиденд олувчиларнинг дивидендларидан ҳам солиқ ундирилмайди.


5. Юридик шахсларга берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомнинг (2005 йил 2 апрель, рўйхат рақами 1463 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда) 3-параграфи билан тартибга солинади.


6. Даромад (фойда) солиғи ҳисоб-китоби шаклида:

а) юридик шахсларнинг тижорат банклари акциялари бўйича дивидендлар сифатида олинган даромадлари "Акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича дивидендлар (фоизлар)" сатрида акс эттирилади;

б) бирламчи ва қўшимча равишда чиқарилган тижорат банклари акцияларини харид қилишга йўналтирилган маблағлар суммаси "Амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ солинадиган даромад (фойда)нинг камайиши (имтиёзлар бўйича маълумотнома илова қилинмоқда)" сатрида акс эттирилади.


7. Ягона солиқ тўлови тўловчилари ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби шаклида "Ялпи тушумдан чиқариб ташланадиган суммалар" сатрида қуйидаги кичик сатрларни қўшимча равишда кўрсатадилар:

юридик шахсларнинг тижорат банклари акциялари бўйича дивиденд сифатида олинган даромадлари;

бирламчи ва қўшимча равишда чиқарилган тижорат банклари акцияларини харид қилишга йўналтирилган маблағлар суммаси.


8. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китоби шаклида:

юридик шахсларнинг тижорат банклари акциялари бўйича дивидендлар сифатида олган даромадлари "барча солиқлар тўлангандан сўнг корхона тасарруфида қоладиган фойда (соф фойда)" сатрида акс эттирилади;

"Маълумот учун: Барча солиқлар тўлангандан сўнг корхона тасарруфида қоладиган фойда (соф фойда) Ҳисобланган дивидендлар тўғрисидаги маълумотномага мувофиқ ___________________сўмга камайтирилди" деган ёзув киритилади.


9. Ушбу Низомнинг 6-8-бандларида кўрсатиб ўтилган сатрлар мазкур Низомнинг 1 ва 2-сон иловаларида келтирилган шаклларга мувофиқ Ҳисобланган дивидендлар тўғрисидаги маълумотнома ҳамда бирламчи ва қўшимча равишда чиқарилган акцияларни харид қилганлик тўғрисидаги маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда тўлдирилади. Бунда, юридик шахслар ҳисоб-китобларга бу маълумотномаларнинг нусхаларини илова қилади.


10. Дивидендлар кўринишида даромад тўловчи тижорат банклари қуйидагиларга мажбурлар:

а) ушбу Низомнинг 3-сон иловасига мувофиқ дивидендлар сифатида ҳисобланган ва тўланган даромадлар ҳамда улар бўйича имтиёзлар суммасини ҳар бир юридик шахс бўйича ва ҳар бир тўлов бўйича алоҳида ҳисобини юритиш;

б) дивиденд кўринишида даромад олаётган юридик шахсларга уларнинг талабига кўра ушбу Низомнинг 1-сон иловасига мувофиқ Ҳисобланган дивидендлар тўғрисидаги маълумотномани юбориш.


11. Тижорат банклари бирламчи ва қўшимча равишда чиқарилган акцияларни сотишда мазкур акцияларни харид қилувчи юридик шахсларга уларнинг талабига кўра мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Бирламчи ва қўшимча равишда чиқарилган акцияларни харид қилганлик тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишга мажбурлар.


12. Юридик шахслар берилган солиқ имтиёзларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқларни тўғри ҳисобланишига ва солиқларнинг ўз вақтида тўланишига жавобгарлар.


13. Ушбу Низомнинг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади.





Низомга

1-ИЛОВА


Ҳисобланган дивидендлар тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

Дивидендлар тўловчи тижорат банки тўғрисида маълумотлар

Юридик шахс - дивиденд олувчи тўғрисида маълумотлар

1. Тўлиқ номи

2. Давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг номи

3. СТИР

4. Банк фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия

4. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома

серия

рақами

рақами

5. Юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили)

6. Телефон

код

рақами

код

рақами

Акциядорлар умумий йиғилиши/кузатув кенгашининг _________________даги

                                         (тегишлисининг тагига чизилсин)                                 (сана)


________сон қарорига мувофиқ Сиз томондан ___________да харид қилинган

                                                   (сана)


номинал қиймати _______________сўм бўлган ________________дона акцияга


___________________________________________________________________сўм

(суммаси сўз билан)


миқдорида дивидендлар ҳисобланди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 19 декабрдаги "Тижорат банкларининг капиталлашиш даражасини оширишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3831-сон Фармонининг 1-бандига мувофиқ мазкур дивидендлар солиққа тортилмайди.

Мазкур Маълумотномада кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини тасдиқлайман:

Юридик шахс ходими томонидан тўлдирилади

Раҳбар

Ушбу Маълумотнома тақдим этилган:

(Ф. И. Ш. (тўлиқ))

Имзо


почта орқали

ваколатли шахс орқали

(тегишлисига "V" белгиси қўйилсин)

Сана

Тақдим этилган сана

Бош ҳисобчи


(Ф. И. Ш. (тўлиқ))

Рўйхатга олиш рақами

Имзо


(Ф. И. Ш. (тўлиқ))

Сана


имзо

М.Ў.





Низомга

2-ИЛОВА


Бирламчи ва қўшимча равишда чиқарилган

акцияларни харид қилганлик тўғрисидаги

МАЪЛУМОТНОМА

Эмиссияни амалга оширувчи банк ҳақида маълумотлар

Акцияларни харид қилувчи юридик шахс тўғрисида маълумотлар

1. Тўлиқ номи

2. Давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг номи

3. СТИР

4. Банк фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия

4. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома

серия

рақами

рақами

5. Юридик манзил

6. Телефон

код

рақами

код

рақами

Акциядорлар умумий йиғилишининг (кузатув кенгашининг) _____________да


_____-сон қарорига мувофиқ акцияларнинг бирламчи/қўшимча эмиссияси

                                                        (тегишлисининг тагига чизилсин)


амалга оширилди, банк томонидан Сизга ______________________________да

                                                                           (сана)


_________________________-сон шартномага (савдо протоколидан кўчирмага)


мувофиқ ____________________________________________________дона акция


_________________________________________________________сўмга сотилди.

(суммаси сўз билан)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 19 декабрдаги "Тижорат банкларининг капиталлашиш даражасини оширишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3831-сонли Фармонининг 1-бандига мувофиқ мазкур суммага солиқ солинадиган база камайтирилади.

Мазкур Маълумотномада кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини тасдиқлайман:

Юридик шахс ходими томонидан тўлдирилади

Раҳбар

Ушбу Маълумотнома тақдим этилган:

(Ф. И. Ш. (тўлиқ))

Имзо


почта орқали

ваколатли шахс орқали

(тегишлисига "V" белгиси қўйилсин)

Сана

Тақдим этилган сана

Бош ҳисобчи


(Ф. И. Ш. (тўлиқ))

Рўйхатга олиш рақами

Имзо


(Ф. И. Ш. (тўлиқ))

Сана


имзо

М.Ў.





Низомга

3-ИЛОВА


Дивиденд сифатида ҳисобланган ва тўланган

даромадлар ва улар бўйича солиқ имтиёзларининг

ҲИСОБИ

200__ йил учун

N

Юридик шахснинг номи

СТИР

Рўйхатдан ўтказилган жойдаги ДСИнинг номи

Сана

Сумма

Улар бўйича ҳисобланган имтиёзлар суммаси

ҳисобланган

тўланган

ҳисобланди

тўланди


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 12-сон, 114-модда.