Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.1994 й. 56-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ва уларга тенглаштирилган бошқа чет эл ваколатхоналарининг фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 25 майдаги 247-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.1994 й.

N 56


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ

ДИПЛОМАТИК ВА УЛАРГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН

БОШҚА ЧЕТ ЭЛ ВАКОЛАТХОНАЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИ УЧУН ЗАРУР ШАРТ-

ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 1993 ЙИЛ 25 МАЙДАГИ

247-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Дипломатик ва уларга тенглаштирилган чет эл ваколатхоналари контингентининг ишлаши, дам олиши ва яшаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Юнусобод туманининг Ц-4 даҳасидаги 10-уйда жойлашган бинони бир ой муддатда бўшатсин ва ижтимоий-маданий ҳамда маиший мақсадлардаги объектлари мажмуи билан бирга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати балансига топширсин;

"Тошкентқурилиш" давлат корпорацияси билан бирга Байналмилал кўчасидаги Ташқи ишлар вазирлиги бинолари мажмуи қурилишини 1994 йилнинг III чорагида ниҳоясига етказиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати (реконструкция қилиш ва қурилиш ишлари ниҳоясига етказилгандан сўнг) Дипломатик чет эл ваколатхоналари учун ихтисослаштирилган дўконни, қабул қилиш зали ва ресторани бўлган интер клубни, ахборот-аналитик марказни, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш объектларини ва меҳмонхонани кўрсатилган биноларга жойлаштирсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги "Космос" пионер лагерини кейинчалик реконструкция қилиш ва чет эл дипломатик ваколатхоналари учун Дам олиш уйи сифатида фойдаланиш мақсадида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати балансига топширсин.


3. Дам олиш уйи объектларини реконструкция қилиш ва қурилиш бўйича бош пудратчи этиб "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорациясининг 160-сон трести белгилансин ва реконструкция қилиш ишлари 1994 йилнинг 1 июлигача тугаллансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлигига ушбу мақсадлар учун зарур бўлган маблағларни ажратсин.

"Ўзсаноатқурилишбанк" лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар объектларни реконструкция қилишни ва қуришни ҳақиқий харажатлар бўйича молиявий таъминласин.


4. "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси 2-автокомбинат негизида дипломатик чет эл ваколатхоналари автотранспортига хизмат кўрсатишни ва тузатишни икки ой муддатда ташкил этсин.


5. Давлат спорт қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати билан биргаликда "Пахтакор" спорт мажмуи негизида чет эл Дипломатик ваколатхоналари учун спорт-соғломлаштириш клубини икки ой муддатда ташкил этсин.

"Ўзбексавдо" давлат уюшмаси Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги спорт-соғломлаштириш мажмуи қурилиши ниҳоясига етказилган ва фойдаланишга топширилгандан сўнг Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати талабномасига кўра чет эл дипломатия ваколатхоналарига хизмат кўрсатишни ташкил этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

Краснодон тор кўчасидаги ўз балансига берилган 14 ва 16-уйларни янгидан очилган Дипломатик ваколатхоналар учун офис қилиб қайта жиҳозласин;

Дипломатик ва уларга тенглаштирилган бошқа чет эл ваколатхоналари бўлган хизмат ва уй-жой биноларини ижарага бериш учун тузилган шартномаларни қайта расмийлаштириш ишларини "Ижара тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 майдаги 247-сон қарорига мувофиқ олиб борсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига 1994-1995 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги учун Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш мақсадидаги объектларни реконструкция қилиш ва жиҳозлашга оид ишларни пул билан таъминлаш мақсадида имтиёзли кредит ажратиш тавсия этилсин.


8. Ташқи ишлар вазирлиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва тузатиш бўйича бош пудратчи этиб "Тошкентқурилиш" давлат корпорациясининг 159-трести белгилансин.


9. "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси ва "Ўзмаишийхизмат" уюшмаси ташкил этилган ихтисослаштирилган дўконни ва ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш объектларини зарур асбоб-ускуналар, малакали кадрлар билан бутлашда ва уларнинг ишини ташкил этишда кўмаклашсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Қизилобод кўчаси, 20-уйдаги гаражни Ташқи ишлар вазирлиги балансига берсин.


11. Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мақоми тўғрисида илова қилинаётган Вақтинчалик низом тасдиқлансин.


12. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1994-1995 йилларда чет эл Дипломатик ваколатхоналарни жойлаштириш учун мўлжалланган объектларни реконструкция қилиш ва асосли тузатиш мақсадида марказлаштирилган сармоя маблағлари ажратишни назарда тутсинлар.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари К.Н. Тўлаганов, Ў.Т. Султонов ва Б.С. Ҳамидовга юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов





















Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск