Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси аккредитация қилинган дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мақоми ҳақида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 07.02.1994 й. 56-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазиpлар Маҳкамасининг

1994 йил 7 февралдаги

56-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Ўзбекистон Республикасида аккредитация

қилинган дипломатик ва уларга тенглаштирилган

ваколатхоналарда ишловчи Ўзбекистон Республикаси

фуқароларининг мақоми ҳақида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1. Ушбу Низом дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарда маъмурий-техник ходимлар сифатида ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мақомини белгилайди.

Чет эл ваколатхоналарида дипломатик лавозимларда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари "Дипломатик алоқалар ҳақида"ги 1961 йил Вена Конвенцияси ва "Консуллик алоқалари ҳақида"ги 1963 йил Вена Конвенциясига мувофиқ имтиёзлар ва дахлсизлик (иммунитет)лардан фойдаланадилар.


2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ваколатхонанинг дипломатик, маъмурий-техник ходимлари таркибига аккредитация қилинаётган давлатнинг албатта розилиги билан қабул қилинган кундан бошлаб чет эл ваколатхонаси ходими мақомини оладилар.


3. Дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналардаги ишга расмийлаштириш зиммасига чет эл ваколатхоналарининг самарали фаолият кўрсатиши учун лозим шарт-шароитлар яратиб бериш вазифаси юклатилган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати орқали амалга оширилади.


4. Маъмурий-техник, хизмат кўрсатувчи ходимлар қаторига ёки хусусий уй хизматчиси сифатида ишга қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат шароитлари Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳақидаги қонуни ва ушбу Низомга мувофиқ шартнома билан белгиланади.


5. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет эл ваколатхоналарига ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳақидаги амалдаги қонунига зид бўлмаган меҳнат муносабатларининг ўзаро маъқулланган шартлари олдиндан келишилган, маълум муддатга ходим ва чет эл ваколатхонасининг бошлиғи ўртасида тузилган ёзма равишдаги меҳнат шартномаси (контракти) билан расмийлаштирилади.


6. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат дафтарчаларини юритиш, ишга қабул қилиш ёки ишдан бўшатишни расмийлаштириш ҳақидаги тегишли буйруқларни чиқариш, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик сервис хизмати томонидан амалга оширилади.


7. Меҳнат шартномаси (контракти) томонлардан ҳар бирининг талабига кўра бекор қилиниши мумкин. Шартнома чет эл ваколатхонаси ташаббуси билан бекор қилинган тақдирда ишдан бўшатилган ходимга ишдан бўшаганда бериладиган пул Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан белгиланган тартибда ва миқдорда тўланади.

Шартнома чет эл ваколатхонаси ходими ташаббуси билан бекор қилинган тақдирда ишдан бўшаганда бериладиган пул унга, агар бундай бекор қилиш ваколатхонанинг шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаганлиги туфайли келиб чиққан бўлса, тўланади.


8. Дипломатик ва уларга тенглаштирилган чет эл ваколатхоналари ўзларида ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жумласидан бўлган мутахассислар учун тегишли фондларга Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан назарда тутилган ҳолда белгиланган тартибга мувофиқ бадалларни ўтказадилар.


9. Чет эл ваколатхоналарида ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига солиқ солиш Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан олинадиган солиқлар ҳақидаги қонунга мувофиқ умумий асосларда амалга оширилади.


10. Чет эл ваколатхоналарида ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қонунга хилоф равишда хатти-ҳаракат қилганлари учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ умумий асосларда жавобгарликка тортиладилар.


11. Дипломатик ва бошқа уларга тенглаштирилган чет эл ваколатхоналарида ишлаш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:

муддати шартнома тузган томонлар келишуви бўйича белгиланган, аммо ҳафтасига 40 соатдан ошмайдиган нормаланган иш вақти;

шартномага мувофиқ белгиланган меҳнат ҳақи ставкаси;

ҳар йилги пул тўланадиган таътилларга ва якшанба, байрам кунларида дам олиш. Байрам ва дам олиш кунларида, шунингдек, ишдан ташқари вақтда ишланганлиги учун ҳақ тўлаш чет эл ваколатхонаси томонидан тузилган шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган вақтинчалик ишга яроқсизлиги учун нафақа ва ижтимоий суғурта бўйича бошқа нафақалар олиш;

Ўзбекистон Республикаси қонуни билан уларга берилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.


12. Чет эл ваколатхонасига ишга қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:

ўз вазифаларини тегишли равишда ва меҳнат шартномаси (контракт)да айтилган шартларга мувофиқ бажаришга;

чет эл ваколатхонасига фойдаланиш учун берилган ҳудудлар ва биноларда аккредитация қилувчи давлат томонидан белгиланган меҳнат интизоми, ўзини тутиш қоидалари, тартиб ва бошқа нормаларга амал қилишга;

чет эл ваколатхонасида ишлаган вақтида олган хоҳ валютадаги, хоҳ маҳаллий пул бирлигидаги даромадлардан Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган тартибда солиқлар тўлашга;

зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун ходимга топширилган чет эл ваколатхонасининг мулки ва моддий бойликларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланишга;

Ўзбекистон Республикаси давлат манфаатларига сиёсий ёки моддий зарар етказишга кўмаклашувчи хатти-ҳаракатларга ёхуд лоқайдликка йўл қўймасликка мажбурдирлар.















Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск