Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ҳуқуқий-демократик давлат асосларини мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, диний ақидапарастликнинг олдини олиш чора-тадбирлари Дастури (ЎзР ВМ 26.03.1998 й. 130-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 26 мартдаги

130-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ҳуқуқий-демократик давлат асосларини

мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни

янада яхшилаш, диний ақидапарастликнинг

олдини олиш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

1. ҚОНУНЧИЛИК


Т/р


Йўналишлар

Ижрочи идора ва муассасалар


Муддати


Масъуллар



а) Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунини бугунги кун талаблари асосида қайта таҳрир этиш ва Олий Мажлис кенгашига киритиш.


Адлия вазирлиги

Олий Мажлиснинг навбатдаги сессиясига


И. Назаров, А. Мансуров, С. Мирсафоев.



б) Ноанъанавий диний эътиқодларнинг фукаролараро ҳамжиҳатликка кўрсатиши мумкин бўлган салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида ғаразли, сиёсий манфаатлар йўлида фаолият кўрсатувчи, терроризм, наркобизнес, уюшган жиноятчиликнинг авж олишига бевосита ва билвосита хизмат қилувчи диний оқимларни қонунан ман этиш.


Адлия вазирлиги

Олий Мажлиснинг навбатдаги сессиясига

И Назаров, А. Мансуров, С. Мирсафоев.


в) Диний эстремистик, ақидапарастлик ва бошқа тусдаги мафкуравий оқимларни ташкил қилишда бевосита ва билвосита иштирок этганларни жавобгарликка тортишнинг қонуний асосини яратиш.


Адлия вазирлиги

Олий Мажлиснинг навбатдаги сессиясига

И. Назаров, А. Мансуров, С. Мирсафоев.


г) Экстремистик, ақидапарастлик диний оқимлар, секталар фаолиятида иштирок этиш учун даъват қилганлик ҳамда даъват этиш воситаси бўлмиш адабиётлар, видео- аудиокассеталарни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатишга қарши жиноий, маъмурий жавобгарликни қонунлаштириш.


Адлия вазирлиги

Олий Мажлиснинг навбатдаги сессиясига

Й. Назаров. А. Мансуров, С. Мирсафоев.


д) Диний ва умуман мафкуравий адабиётлар, видео ва аудиокассеталарнинг мазмуни ва тарқатилишини тегишли қонунларда белгиланган тарзда текширувдан ўтказишни кучайтириш.


Давлат Матбуот қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Давлат божхона қўмитаси, "Ўзбеккино" ДАК, "Ўзбекнаво" ГКБ


мунтазам

Р. Шоғуломов, З. Алматов, Ў. Комилов, А. Баҳромов, Т. Юнусов, А. Назаров.


Диний ақидапарастлик, жангарилик, ахлоқий бузуқликни тарғиб этувчи видео маҳсулотларнинг намойиш этилишига қарши қонуний тарзда кескин чора-тадбирлар кўриш.


Ички ишлар вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар, "Маънавият ва маърифат" маркази.

мунтазам

З. Алматов, Н. Аминов, маҳаллий ҳокимликлар.

2. СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАР


а) "Жамият, оила ва ислом" илмий-социологик бош мавзусини ишлаб чиқиш, тадқиқ қилиш, хулосалар, таклифлар, тавсиялар тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси, Ўзбекистон Республикаси "Ижтимоий фикр" жамоатчилик маркази, "Оила" маркази, маҳаллий ҳокимликлар.


мунтазам

А. Мансуров. Ў. Раҳматов, А.Азизхўжаев, Р. Убайдуллаева. О. Мусурмонова.



б) "Диний тафаккур, ақидапарастлик ва ижтимоий фикрни ўрганиш масалалари" социологик тадқиқотларини амалга ошириш (барча вилоятлар бўйича).


Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси, "Ижтимоий фикр" жамоатчилик маркази, "Оила" маркази, маҳаллий ҳокимликлар.


мунтазам

Ў. Раҳматов, А. Азизхўжаев. Р. Убайдуллаева, О. Мусурмонова, маҳаллий ҳокимликлар.


в) Диний мафкуравий, маънавий масалалар бўйича сўровлар ўтказиб бориш (сўров шакли ва мазмуни тасдиқ учун ҳавола этилиши керак) ва уларнинг натижалари бўйича тегишли ҳисоботлар, маълумотномалар тайёрлаш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси, Ўзбекистон Фанлар Академияси, "Ижтимоий фикр" жамоатчилик маркази, "Оила" маркази.


ҳар чоракда

А. Азизхўжаез, Т. Жўраев, Р. Убайдуллаева, О. Мусурмонова.


г) Ёшларнинг ҳаётдаги ўз ўринлари, келажак борасидаги тасаввурлари, дин, дин ва сиёсат тўғрисидаги фикрлари бўйича сўровлар ўтказиб бориш (сўров шакли ва мазмуни тасдиқ учун ҳавола этилиши керак) ва уларнинг натижалари бўйича тегишли ҳисоботлар, маълумотномалар тайёрлаш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси, "Ижтимоий фикр" жамоатчилик маркази, "Оила" маркази, "Камолот" жамғармаси.


ҳар чоракда

А. Азизхўжаев, Т. Жўраев, Р. Убайдуллаева, О. Мусурмонова, Ҳ. Абдураимов.


д) Мавжуд тажриба ҳамда сўровлар натижалари асосида жойларда мутахассислар, жамиятшунослар иштирокида тегишли тушунтириш, тарғибот, ташвиқот ишларини уюштириш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси, "Ижтимоий фикр" жамоатчилик маркази, Ўзбекистон Фанлар Академияси, "Маъназият ва маърифат" маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси.


мунтазам

Ў. Раҳматов, А. Мансуров, А. Азизхўжаев, Р. Убайдуллаева, Т. Жўраев, Н. Аминов, А. Баҳромов.



е) "Ижтимоий фикр" журналининг асосий йўналишларини белгилашда кўрилаётган масалани инобатга олиш.



мунтазам

Р. Убайдуллаева.


ё) Тегишли илмий-тадқиқот марказлари, муассасалар, ташкилотлар, ОАВ билан ҳамкорлик, ўзаро ахборот алмашиш.

Стратегик тадқиқотлар институти, Давлат ва жамият қурилиши Академияси, Ўзбекистон Фанлар Академияси, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Маданият ишлари вазирликлари, Давлат матбуот қўмитаси, Телерадио компания,"Ўзбеккино" ДАК


мунтазам

Г. Убайдуллаева, А. Юнусов, Р. Жумаев, Т. Жўраев, О. Салимов, Ж. Йўлдошев, X. Жўраев, Р. Шоғуломов, А. Кўчимов, Т. Юнусов.

3. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВА МАТБААЧИЛИК


а) Ақидапарастлик, хусусан, ваҳобийликнинг бугунги кундаги мақсади, фаолият кўрсатиш услублари, уларни қўллаб турган кучлар, уларнинг жиноятларини Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар мисолида ҳужжатли тарзда ёритиб бориш. 


Ахборот Маркази, Телерадиокомпания, "Ўзбеккино" ДАК, Оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси.


мунтазам

С. Ҳакимов, Ў. Раҳматов, А. Мансуров, А. Кўчимов, Т. Юнусов, X. Дўстмуҳамедов.



б) Давлат ва дин мавзуини ёритиш: асосий эътиборни бизда тарихан дин пешволари ҳеч қачон давлат тепасида турмагани, ҳокимиятга даъвогарлик қилмаганига, давлат тушунчасининг ўзи дунёвий қадрият эканлигига қаратиш.


Ахборот Маркази, Телерадиокомпания, Давлат ва жамият қурилиши Академияси, Ўзбекистон Фанлар Академияси, Халқаро. Ислом тадқиқотлари маркази.


мунтазам

С. Ҳакимов, А. Мансуров, А. Кўчимов, Т. Жўраев, Н. Комилов, М. Нуриддинов.


в) Ўз халқимиз ва бошқа мамлакатлар, жумладан, Европа халқлари тарихи мисолида, замонавий далилллар асосида ақидапарастликнинг давлат ишига аралашуви ҳар қандай жамиятни қолоқликка маҳкум этишини тарғиб қилиш.


Ахборот Маркази, Телерадиокомпания, Давлат ва жамият қурилиши Академияси, "Ўзбеккино'' ДАК


мунтазам

С. Ҳакимов, А. Мансуров, Ў. Раҳматов, А. Кўчимов, Н. Комилов, Т. Юнусов.



г) Исломнинг тараққиёт, илм-маърифат, санъат ривожига ижобий таъсирини кўрсатиб берувчи махсус рукнлар ташкил қилиш. Фарғоний, Хоразмий, Замахшарий, Улуғбек, Али Қушчи, Алишер Навоий, Беҳзод фаолияти, Маъмун Академияси, Улуғбек Академияси ва бошқалар мисолида. Бундай чиқишларда Қуръон оятлари, ҳадислар, ўтмишдаги машҳур дин пешволарининг илм-маърифат борасидаги фикрларидан унумли фойдаланиш.


Ахборот Маркази, Телерадиокомпания, Ўзбекистон Фанлар Академияси, "Олтин мерос" жамғармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита.


мунтазам

С. Ҳакимов, А. Мансуров, А. Кўчимов, Т. Жўраев, X. Тўхтабоев, А. Баҳромов, Ш. Мирмаҳмудов



д) Имом Бухорий, Имом Термизий, Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор ва бошқа тарихий дин пешволари ҳаёти, фаолияти, фикрлари орқали оммада ватанпарварлик, кундалик меҳнат, илм-маърифат, тараққиётга интилиш, ёвузликка нафрат, диннинг сиёсатга аралашувини қоралашга қаратилган мавзуларда чиқишлар уюштириш.


Ахборот Маркази, Телерадиокомпания, Ўзбекистон Фанлар Академияси, Халқаро ислом тадқиқотлари маркази.

мунтазам

С. Ҳакимов, А. Мансуров, А. Кўчимов, Т. Жўраев, М. Нуриддинов.


е) Телевидение, радио, матбуотда замонавий илмий-маърифий йўналишни кучайтириш, бир маром ва мунтазамликка солиш, кўрсатувлар, эшиттиришлар, мақолаларнинг салоҳияти, қизиқарлилигини ошириш.


Ахборот Маркази, Телерадиокомпания, Ўзбекистон Фанлар Академияси, "Маънавият ва маърифат" маркази

мунтазам

С. Ҳакимов, Ў. Раҳматов, А. Кўчимов, Т. Жўраев, Н. Аминов


ё) Мамлакатимизда истиқлол туфайли юзага келган диний эътиқод эркинлигининг моҳияти, диндорлар учун яратилган шарт-шароитларни акс эттирувчи, шу билан бирга дин ниқоби остидаги экстремистик ҳаракатларнинг, жумладан, ваҳобийликнинг мамлакатимиздаги ва хориждаги кирдикорларини фош этувчи ҳужжатли фильмлар яратиш.


Телерадиокомпания ("Ўзбектелефильм"), "Ўзбеккино" ДАК

1998 йилнинг иккинчи чораги

А. Кўчимов, Т. Юнусов.


ж) Масжидларда, турли диний маросимларда олиб борилаётган ва ақидапарастликка хизмат қилиши мумкин бўлган ташвиқотларга қарши кўрсатувлар, эшиттиришлар, мақолалар тайёрлаш. Мазкур йўналишларга мутасадди таҳририятлар вакилларининг масжид ва бошқа диний маросимларда иштирок этиб, мавжуд вазиятдан бохабор бўлиб боришларини ва шу асосда чиқишлар уюштиришларини ташкил қилиш.


Ахборот Маркази, Телерадиокомпания, Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

мунтазам

С. Ҳакимов, А. Мансуров, А. Кўчимов, А. Баҳромов.


з) Ёшларнинг дунёвий, илмий, ахлоқий савиясини юксалтириш, уларни мамлакатимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий, илмий-маърифий, иқтисодий, маданий-мусиқий жараёнларга фаол тортишда ОАВ имконларидан унумли, тезкор ва мунтазам фойдаланиш масалалари ўз аксини топган "ОАВ ва ёшлар" махсус дастурини ишлаб чиқиш.


Ахборот Маркази, "Камолот", жамғармаси, "Ижтимоий фикр", маркази, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Маданият ишлари вазирликлари. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, "Маънавият ва маърифат" маркази.


1993йил март

С. Ҳакимов, Ў. Раҳматов, X, Абдураимов, Р. Убайдулаева, X Жўраев, О. Салимов, Ж. Йўлдошев, Муҳаммад Юсуф, Н. Аминов.



и) "ОАВ ва ёшлар" махсус дастурини амалга ошириш учун ТВда доимий "Ёшлар" ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий-маърифий, маданий-мусиқий, спорт, кўнгилочар каналини ташкил этиш.


Телерадиокомпания, Почта ва телекоммуникациялар агентлиги.

1998 йил апрель

А. Кўчимов, А. Жўрабоев.


й) Ўзбекистон радиосининг "Дўстлик" каналини ёшларнинг махсус каналига айлантириш.


Телерадиокомпания.

1993 йилнинг иккинчи чораги


А. Кўчимов


к) Президентимизнинг ''Ўзбекистон XXI аср бўсағасида" асарлари асосида узлуксиз равишда мактабларнинг юқори синф ўқувчилари, олий ўқув юртлари студентларининг, умуман, ёшларнинг бугунги ҳаёт ва келгуси аср борасидаги тасаввурлари, ўй-фикрлари, таклиф-мулоҳазаларининг телезизион муҳокамасини уюштириб бориш. Мазкур жараёнга барча вилоятлар, турли миллат вакилларини жалб қилиш.


Телерадиокомпания, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, "Камолот" жамғармаси.

ҳар ҳафтада

А. Кўчимов, Қ. Аъзамов, О. Салимов, Ж. Йўлдошев, А. Маматов, X. Абдураимов.


л) "Камолот"  жамғармаси, таълим-тарбия, маданий-маърифий, илмий-социологик тадқиқотлар билан машғул муассасалар билан ҳамкорликда "XXI аср ўзбек йигит-қизи" идеалини шакллантириб бориш. Бу жараённи ОАВ орқали кенг тарғибот ва ташвиқот қилиш.


Ахборот Маркази, Телерадиокомпания, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот' жамғармаси, "Ижтимоий фикр'', "Маънавият ва маърифат", "Оила' марказлари.


мунтазам

С. Ҳакимов,

У. Раҳматов, А. Азизхўжаев, Д. Ғуломова, А. Кўчимов, Ж. Йўлдошев, О. Салимов, X. Абдураимов, Н. Аминов, Р. Убайдуллаева.



м) Президентимиз томонидан ёшларга бўлган эътибор, бу борада олиб борилаётган сиёсатнинг амалий натижаларини ("Умид", "Устоз", "Камолот", "Соғлом авлод учун" жамғармалари ва бошқалар) минбарни асосан ёшларга берган ҳолда тарғиб этиш.


Ахборот Маркази, Телерадиокомпания, "Умид", "Устоз", "Камолот", "Соғлом авлод учун" жамғармалари.


мунтазам

С. Ҳакимов, У. Раҳматов, А. Кўчимов, М. Раҳимов, С. Ғуломов, X. Абдураимов, Г. Йўлдошева.


н) Баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган "Кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий Дастур" тарғисоби. Дастурнинг амалга оширилиши, муаммалар, ютуқлар, таклифлар. Махсус ҳафталик телекўрсатув ташкил этиш.


Ахборот маркази, Телерадиокомпания, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари.

ҳар ҳафтада

С. Ҳакимов, Т. Рисқиев, А. Кўчимов, О. Салимов, Ж. Йўдошев.


о) Ривожланган мамлакатлардаги ёшлар ҳаётининг ибратли томонларини ёритиб бориш.


Ахборот маркази, Телерадиокомпания, Ташқи ишлар вазирлиги.


мунтазам

С. Ҳакимов, А. Кўчимов Ш. Ҳамроқулов.



п) Замонавий талаблар асосидаги диний мавзуларни ОАВда мунтазам (тез-тез эмас) равишда ёритиб бориш.


Ахборот Маркази, Телерадиокомпания, Дин ишлари бўйича қўмита, Халқаро ислом тадқиқотлари институти.


мунтазам

С. Ҳакимов, А. Мансуров, А. Кўчимов, Ш. Мирмаҳмудов, М. Нуриддинов.



р) "Миллий либослар аёлларимиз кўрки", "Кийиниш маданияти" каби мавзуларда мақолалар, суҳбатлар, эшиттириш ва кўрсатувлар тайёрлаш.


Хотин-қизлар қўмитаси, Ахборот маркази, Телерадиокомпания.


мунтазам

С. Ҳакимов, Д. Ғуломова, А. Кўчимов



с) Фуқароларда меҳнат ва шахсий ҳаракат орқали кун кечириш ҳиссини кучайтириш, боқимандалик тафаккурида қайтариб бориш мақсадида ТВ орқали Германия, Япония, Жанубий Корея каби мамлакатларнинг ўтиш давридаги ҳаётини ўзида акс эттирган ҳужжатли ва бадиий фильмларни намойиш этиш.


Телерадиокомпания, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбеккино" ДАК

мунтазам

А. Кўчимов, Ш. Ҳамроқулов, Т. Юнусов.


т) Диний мавзудаги китоблар, рисолалар ва бошқа турдаги матбаа асарларида эътиқодга кўр-кўрона муккадан кетиш, бевосита ва билвосита миллий ва диний махдудлик, ақидапарастлик тарғиб этилишининг олдини олиш. Исломий адабиётларни ижтимоий муомалага киритишда диний ва дунёвий илмийликка асосланиш. Салоҳиятли мутахассислар экспертлардан фойдаланиш.


Ахборот Маркази, Давлат Матбуот қўмитаси, Давлат ва жамият қурилиши академияси, Ўзбекистон Фанлар Академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

мунтазам

С. Ҳакимов, А. Мансуров, Т. Рисқиев, Р. Шоғуломов, А. Баҳромов, Н. Комилов, Т. Жўраев.


у) Масжидлар атрофида диний адабиётлар сотиш билан машғул шохобчаларни қайта рўйхатдан ўтказиш, сотилаётган диний адабиётлар мазмунини назоратга олиш.


Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита.


1998йил март, мунтазам

Р. Шоғуломов, А. Баҳромов, Ш. Мирмаҳмудов.



ф) Мустақиллик йилларида Маънавий тикланиш йўлида амалга оширилган тадбирлар акс этган асарлар, рисолалар чоп этиш, мақолалар, эшиттиришлар, кўрсатувлар уюштириш.


Ахборот Маркази, Давлат матбуот қўмитаси, Телерадиокомпания.


мунтазам

С. Ҳакимов, Р. Шоғуломов, А. Кўчимов.



х) Ўзбекистондаги хорижий ваколатхоналар ҳамда чет элдаги элчихоналаримиз учун мамлакатимиздаги диний муносабатларга оид пресс -релизлар тайёрлаш.


Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси.

мунтазам

А. Мансуров. Р. Шоғуломов, Ш. Ҳамроқулов.


ш) Маҳаллий оммавий ахборот воситалари, айниқса, маҳаллий ва хусусий телеканаллардаги диний йўналишдаги материалларнинг ҳажми, мазмуни, савиясини кўрилаётган масала нуқтаи назаридан назорат қилиб бориш.


Ахборот Маркази, Давлат матбуот қўмитаси. Телерадиокомпания Дин ишлари бўйича қўмита.

мунтазам

С. Ҳакимов, Р. Шоғуломов, А. Кўчимов, Ш. Мирмаҳмудов


э) Боғча, мактаб ёшидаги болаларга оилада дин тўғрисида мақсадга мувофиқ маълумотлар берувчи "Диний тарбия бўйича ота-оналарга қўлланма" шаклида адабиётларни чоп этиб бориш (режа ва мазмуни тасдиқдан ўтиши шарт).


Давлат матбуот қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги.

мунтазам

А. Мансуров. Т. Рисқиев, Р. Шоғуломов, Ж. Йўлдошев.

4. ЖОЙЛАРДА ЁШЛАР ОРАСИДА ОЛИБ БОРИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР


а) Ёшлардаги ватанпарварлик туйғусини, демократик ва ҳуқуқий жамият барпо этиш борасидаги тафаккурни янада мустаҳкамлаш, ривожлантириш, дунёвий, илмий, ахлоқий савияни оширишга оид махсус дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Давлат ва жамият қурилиши Академияси, "Камолот" жамғармаси, Олий ва ўрта махсус, Халқ таълими, Адлия вазирликлари, "Маънавият ва маърифат", "Ижтимоий фикр" марказлари.


1998йил апрель, мунтазам

Ў. Раҳматов, Т. Рисқиев, А. Азизхўжаев, Ҳ. Абдураимов, О. Салимов, Ж. Йўлдошев, С. Мирсафоев. Н. Аминов, Р. Убайдуллаева.



б) Ёшлар билан ишлайдиган ташкилотлар фаолларининг дин соҳасидаги билимларини кучайтириш, уларни ақидапарастлик, хусусан, ваҳобийликнинг жамиятимиз, айниқса, ёшларга хавфини тушунтириб берувчи тегишли маълумотномалар, адабиётлар, видеотасвирлар билан таъминлаш.


"Камолот" жамғармаси, Телерадиокомпания, Ички ишлар вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси.

мунтазам

А. Мансуров, Ҳ. Абдураимов, А. Кўчимов, З. Алматов, Р. Шоғуломов.


в) Ақидапарастлик, ваҳобийчилик даъватчиларининг таъсири йўналтирилган ёшлар тоифалари, яшаш жойларини аниқлаш ва мазкур таъсир кучини қирқувчи тегишли тушунтириш тарғибот тадбирлари уюштириш.


"Камолот", "Маҳалла" жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси маҳаллий ҳокимликлар


мунтазам

Ў. Раҳматов, Д. Ғуломова, Ҳ. Абдураимов, Ш. Темуров, О. Мусурмонова, А. Баҳромов маҳаллий ҳокимлар.



г) Мутахассислар, муфтиёт вакиллари, маҳаллалар фаоллари билан бирга жамғарма масканлари, клублар, олий ва ўрта махсус таълим билим юртлари, мактаблар маҳаллаларда дин ва унинг тарих ва замонамиздаги, демократик, ҳуқуқий жамиятдаги ўрни, дин ва сиёсат, дин ва қонунчилик хусусида учрашувлар, суҳбатлар ташкил қилиш.


"Камолот", "Маҳалла" жамғармалари, Ўзбекистон Фанлар Академияси, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Адлия, Олий ва ўрта махсус, Халқ таълими вазирликлари, маҳаллий ҳокимликлар.


мунтазам

Ҳ. Абдураимов, Ш. Темуров, Т. Жўраев, А. Баҳромов, С.Мирсафоев, О. Салимов, Ж. Йўлдошев, маҳаллий ҳокимлар.


д) Ёшларни миллий адабиёт, мусиқа, жумладан, миллий эстрада билан боғлиқ тадбирларга жалб қилишни кучайтириш, айниқса, ақидапарастлик таъсири кучли минтақа, маконларда.


"Камолот" жамғармаси, Маданият ишлари, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ёзувчилар уюшмаси, "Ўзбекнаво" ГКБ, маҳаллий хокимликлар.


мунтазам

Ў. Раҳматов, Ҳ. Абдураимов, X. Жўраев, О. Салимов. Ж. Йўлдошев, А. Орипов. А. Назаров.


е) Истеъдодли ёшлар фаолиятини кенг тарғиб этиш. Илмий, маданий, касбий тўгараклар, клублар, кўрик ва танловлар ташкил қилиш орқали ёшлар тафаккури, ғайрати ва вақтини замонавий-фойдали машғулотлар билан банд этиш. Ушбу тадбирларни амалга оширишда, айниқса, ақидапарастлик, ваҳобийлик таъсири катта минтақа ва маконларга эътиборни кучайтириш лозим.


Маданият ишлари, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, "Камолот", ''Умид" жамғармалари, маҳаллий ҳокимликлар.


мунтазам

Ў. Раҳматов, Т. Рисқиев, X. Жўраев, О. Салимов, Ж. Йўлдошев, А. Орипов, Ҳ. Абдураимов, М. Раҳимов, маҳаллий ҳокимлар.


ё) Жойларда компьютер марказларини очиш, уларни халқаро дастурлар (масалан, "Интернет" тизими) билан боғлаш ва ёшларни жалб қилиш.


"Камолот" жамғармаси, маҳаллий ҳокимликлар.

мунтазам

Ҳ. Абдураимов, маҳаллий ҳокимлар.


ж) Мамлакатимиздаги тарихий ва маданий ёдгорликлар, истиқлол йиллари қад кўтарган иқтисодий объектлар билан ёшларни яқиндан таништириш мақсадида ёшлар туристик маршрутларини ташкил этиш.


"Ўзбектуризм" Миллий компанияси, "Камолот", Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Касаба уюшмалари федерацияси, маҳаллий ҳокимликлар.


мунтазам

Ў. Раҳматов, Т. Рисқиев, Б. Хусанбоев, Ҳ. Абдураимов, О. Салимов, Ж. Йўлдошев, Д. Жаҳонгирова, маҳаллий ҳокимлар.



з) Маҳаллаларда вақтинчалик ишсиз юрган ёшларнинг ҳисобини олиш, иш ўринлари ярмаркалари, Меҳнат вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар, жамғармапар томонидан ташкил қилинаетган муассасалар, корхоналар орқали уларни иш билан таъминлаш.


"Камолот", "Маҳалла" жамғармалари, Меҳнат вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар.


мунтазам

Ҳ. Абдураимов, Ш. Темуров, О. Обидов, маҳаллий ҳокимлар.



и) Ҳомийлар иштирокида, ички имконлар ҳисобига ёшларни ривожланган мамлакатларга мақсадли тарзда юбориш. Бундай сафарларга, энг аввало, ақидапарастлик, ваҳобийлик таъсири баланд маконлар, қишлоқлар, маҳаллалар ёшларини жалб қилиш.


"Камолот" жамғармаси, маҳаллий ҳокимликлар, ҳомийлар.

мунтазам

Ҳ. Абдураимов, маҳаллий ҳокимлар.


й) "Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури" талаблари асосида ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва савиясини юксалтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш.


Адлия, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, ''Камолот" жамғармаси, Хуқуқий маърифат тарғибот маркази, "Ижтимоий фикр" маркази.


1938 йил март,

мунтазам

Ў. Раҳматов, Й. Назаров. С. Мирсафоев, О. Салимов, Ж. Йўлдошев, Ҳ. Абдураимоз, З. Исломов.


к) Дастурнинг "Оммавий ахборот воситалари ва матбаачилик" бандидаги талаблар асосида "Камолот" жамғармаси нашрлари фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш.


"Камолот" жамғармаси, "Туркистон", "Молодежь Узбекистана" газеталари, "Менежер" журнали.


1998йил март

Ҳ. Абдураимов, А. Ниёзов. З. Иванов.


л) Хотин-қизлар орасида "Замонавий ўзбек аёли", "Ўзбек аёли ва маънавият" мавзуларида учрашувлар, суҳбатлар уюштириш.


"Камолот" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси.


мунтазам

Ҳ. Абдураимов, Д. Ғуломова.


м) Ёшларда миллатлар ва динлараро муомала маданиятини, умуминсоний қадриятларга ҳурматни шакллантириб боришга оид тадбирларни янада кучайтириш.



"Камолот" жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Республика байналминал маданий маркази.


мунтазам

А. Мансуров. Ў. Раҳматов. Ҳ. Абдураимов, О. Салимов, Ж. Йўлдошев, К. Расулов.



н) Ёшларнинг фаол иштирокида, айниқса вилоятларда, турли турдаги спорт мусобақаларини ташкил этишнинг доимий режасини ишлаб чиқиш.


Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Миллий Олимпия қўмитаси, "Камолот" жамғармаси, маҳаллий ҳокимликлар.


1998йил март

Т. Рисқиев, А. Азизхўжаев, С. Рўзиев, Ҳ. Абдураимов, маҳаллий ҳокимлар.


5. МАҲАЛЛАЛАР, ОИЛАДА, ХОТИН-ҚИЗЛАР ОРАСИДА, МУАССАСА,

ТАШКИЛОТЛАРДА ОЛИБ БОРИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР


а) Маҳалла қўмиталари раҳбарлари ва фаолларига ҳалол, обрўли, зиёли, давлат сиёсатини англайдиган вакилларнинг сайланишини қаттиқ назорат остига олиш.


"Маҳалла" жамғармаси, маҳаллий ҳокимликлар.

мунтазам

Ў. Раҳматов, Ш. Темуров, маҳаллий ҳокимлар.


б) Янги масжидлар қурилишига сарф бўладиган харажатларни маҳаллага зарур маиший хизмат объектлари, мактаб, боғча таъмири, кутубхоналарни тўлдириш, спорт майдонларини қуриш, муҳтожларга ҳомийлик қилиш каби тадбирларга йўналтиришга эришиш.


"Маҳалла" жамғармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита.

мунтазам

А. Мансуров, Ў. Раҳматов, Ш. Темуров, А. Баҳромов, Ш. Мирмаҳмудов.


в) Ваҳобийларга дастак қолдирмаслик учун диний маросимларни ўтказишда йўл қўйилаётган ортиқча дабдабаларни бартараф этиш, "Амри маъруф" тадбирларини камайтириб бориш, ваъзхонлар савиясини назорат қилиш, ночор оилаларни ҳайрия йўли билан қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокамасида маҳалла қўмиталари томонидан ташаббусни қўлга олиш ва амалий чоралар кўриш.


"Маҳалла" жамғармаси, маҳаллий ҳокимликлар.

мунтазам

Ў. Раҳматов, Ш. Темуров, маҳаллий ҳокимлар.


г) Тегишли ҳуқуқий идоралар, мутахассислар иштирокида ақидапарастликнинг, ваҳобийликнинг фожиали оқибатлари тўғрисида кўргазмали-далилий суҳбатлар, маърузалар уюштириб бориш. Бундай тадбирларни маҳалла қўмиталаридан ташқари мактабларда юқори синф ўқувчилари иштирокида ташкил қилиш.


"Маҳалла" жамғармаси, Халқ таълими, Ички ишлар вазирликлари.

1998йил апрель-май; мунтазам

Ш. Темуров, Ж. Йўлдошев, З. Алматов.


д) Маҳалла қўмиталари қошидаги хотин-қизлар бўлими фаолиятини кўрилаётган масала бўйича фаоллаштириш.


"Маҳалла" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" маркази.

мунтазам

Ш. Темуров, Д. Ғуломова, О. Мусурмонова.


е) Миллий ва замонавий тўй тадбирларини тарғиб этиш, исломий тўй маросимлари ўтказишнинг олдини олиш.

"Маҳалла" жамғармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ахборот маркази, Телерадиокомпания.


мунтазам

Ў. Раҳматов, А. Мансуров, С. Ҳакимов, А. Кўчимов, Ш. Темуров, А. Баҳромов.



ё) Маҳалла қўмиталари, масжидлар, чойхоналар ва бошқа жамоат тўпланадиган муассасаларни ҳақиқий ва сохта ислом, жамиятимиз тараққиётида диний ва дунёвий билимларнинг энг мақбул нисбати, ваҳобийликнинг мудҳиш оқибатларини содда, барча фуқароларга тушунарли бўладиган тилда, аниқ далиллар асосида кўрсатиб берадиган адабиётлар, аудио-, видеоматериаллар билан таъминлаш.


"Маҳалла" жамғармаси, Давлат матбуот қўмитаси, "Маънавият ва маърифат" маркази, Телерадиокомпания, "Ўзбеккино" ДАК

мунтазам

Ш.Темуров, Р. Шоғуломов, Н. Аминов, А. Кўчимов, Т. Юнусов.


ж) Жойларда маънавий-маърифий йўналишдаги тарғибот, ташвиқот ва тушунтириш тадбирларини амалга оширишда диний мавзуларнинг бир неча аср бурунги руҳининг асирига айланмаслик. Аксинча, маънавий меросга замонавий нуқтаи назардан баҳо бериш.


"Маънавият ва маърифат" маркази, Телерадиокомпания, Давлат матбуот қўмитаси.

мунтазам

Ў. Раҳматов, С. Ҳакимов, Н. Аминов, А. Кўчимов, Р. Шоғуломов.


з) "Маънавият ва маърифат" маркази нашрларини кўрилаётган масала талабида ташкил қилиш.


"Маънавият ва маърифат" маркази.


мунтазам

Ў. Раҳматов, Н. Аминов.


и) Маҳаллалар, корхоналар, ташкилотлар, олий ўқув юртлари, мактабларда олиб бориладиган учрашувлар, давра суҳбатларида ақидапарастликнинг, ваҳобийликнинг асл мақсади, уларни қўллаб турган кучлар ниятини, бунинг мустақиллигимизга, айниқса, ёш авлод тафаккури ва келажагига етказадиган аянчли, фожиавий оқибатларини очиб бериш.


"Маънавият ва маърифат" маркази, "Маҳалла" жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Ички ишлар вазирликлари, маҳаллий ҳокимликлар.

мунтазам

Ў. Раҳматов, Т. Рисқиев, Н. Аминов, Ш. Темуров, О. Салимов, Ж. Йўлдошев, З. Алматов, маҳаллий ҳокимлар.


к) Замонавий турмуш тарзи, дунёвий тафаккур, ҳар қандай жамият тараққиётида илм-фан, маърифатнинг тутган ҳал қилувчи ўрни борасида тарихимиз, юксак тараққий этган давлатлар мисолида тушунтиришлар олиб бориш.


"Маънавият ва маърифат" маркази, "Маҳалла" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси.

мунтазам

Ў. Раҳматов. Д. Ғуломова, Н. Аминов, Ш. Темуров.


л) Маҳалла, таълим муассасалари хотин-қизлари орасида замонавий билимларни тарғиб қилиш. "Дин ва маънавият", "Диний таълим, аёллар либоси ва ҳижоб масалалари" мавзуида суҳбатлар, учрашувлар ташкил қилиш.

Хотин-қизлар кўмитаси, "Маҳалла" жамғармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, "Оила" маркази, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари.


мунтазам

Д. Ғуломова, Ш. Темуров, А. Баҳромов, О. Салимов, Ж. Йўлдошев, О. Мусурмонова.


м) Ҳуқуқ-тарғибот идоралари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда диний таълим бериш борасида норасмий фаолият кўрсатаётган "Даъватчи отинойи"ларни аннқлаш ва уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини таъминлашга кўмаклашиш.


Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси прокуратураси.

мунтазам

Д. Ғуломова, А. Баҳромов, Б. Мустафоев.

6. МАСЖИДЛАР, МАДРАСАЛАР ФАОЛИЯТИГА ОИД ТАДБИРЛАР


а) Дин пешволари, имомлар ва бошқа диний мутасаддиларни ваҳобийликка қарши курашга сафарбар қилиш.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

1998йил март ойидан бошлаб узлуксиз


А. Мансуров, А. Баҳромов.


б) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг низоми асосида масжидларни қайта рўйхатдан ўтказиш.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита.


1998йил март-апрель

А. Мансуров, А. Баҳромов, Ш. Мирмаҳмудов.


в) Мадрасалардаги диний ва дунёвий таълим савиясини ошириш, чаласавод муллаваччаларнинг масжидларга тайинланишининг олдини олиш мақсадида диний мадрасаларга фақат мажбурий ўрта таълим мактабини битирганларни қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита.

1998йил март

А. Мансуров, А. Баҳромов, Ш. Мирмаҳмудов.


г) Республика диний таълим тизимини ислоҳ қилиш: мадрасаларнинг сонини қисқартириш, бир вилоятда бир мадраса тартибини йўлга қўйиш; уларнинг фаолиятлари сифати ҳамда мазмунини тубдан яхшилаш, диний кадрлар тайёрлашни режалаштириш, шартнома асосида диний кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш; диний таълим соҳасида хориждаги ислом ўқув юртларига узоқ муддатларга талабалар юбориш амалиётидан воз кечиш (мазкур соҳада қисқа муддатли стажировкалар бундан мустасно). Меъёрий ислом мавқеида турган етакчи уламоларни қисқа муддатларга Ўзбекистонга таклиф қилиш имкониятларидан фойдаланиш.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита.

1998 йил иккинчи чораги

А. Мансуров, А. Баҳромов, Ш. Мирмаҳмудов.


д) Мадрасаларнинг иқтидорли битирувчиларини Тошкент ислом институтига қабул қилиб, улардан имом хатиблар, ислом бўйича тадқиқотчиларни тайёрлаш.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлар бўйича қўмита.

мунтазам

А. Мансуров, А. Баҳромов, Ш. Мирмаҳмудов.


е) Масжид ва ҳужраларда хусусий-диний таълим билан шуғулланиш ҳолларига қатъиян чек қўйиш.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита.


1998йил март-апрель

А. Мансуров, А. Баҳромов, Ш. Мирмаҳмудов.


ё) Имомларни аттестациядан ўтказиш, уларнинг диний ва дунёвий билимлар соҳасидаги малакаларини 1-1,5 ойлик курсларда мунтазам равишда ошириб боришни ташкил қилиш.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита.

1998 йил март-апрель, мунтазам

А. Мансуров, А. Баҳромов, Ш. Мйрмаҳмудов.


ж) Мусулмон оламининг қадамжоларига зиёратга йўл олаётган ва қайтаётган фуқаролар билан ваҳобийлик, диний экстремизм, ислом ақидапарастлигининг бошқа кўринишларининг зарари ҳақида суҳбатлар уюштириш.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, "Маънавият ва маърифат" маркази.

мунтазам

А. Мансуров, А. Баҳромов, Ш.Мирмаҳмудов, Н. Аминов.


з) Масжидларда, диний маъракаларда мусулмонларни тинч-тотувликка, ички ва ташқи сиёсатимизни қўллаб-қувватлашга, илм-маърифат, касб-ҳунар, янгиликка интилишга, ўзга дин ва маданиятларга ҳурмат билан муносабатда бўлишликка даъват қилиш. Ақидапарастлик, хусусан, ваҳобийликнинг ислом асосларига, мусулмончиликка, тараққиётга, тинч тотув ҳаёт кечиришимизга қарши ҳаракат эканлигини тушунтириш.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита.

мунтазам

А. Мансуров. А. Баҳромов, Ш. Мирмаҳмудов.


и) Ваҳобийларнинг асосий дастакларидан бўлмиш диний маъракалардаги дабдаба мавзусини дин пешволари томонидан масжидларда, турли диний тадбирларда мўтаъдил тарзда тушунтириб бориш. Бу борада ўзлари намуна бўлиб, тамагирлик, нафс балосидан холи бўлишларига эришиш.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита.

мунтазам

А. Мансуров, А. Баҳромов, Ш. Мирмаҳмудов.


й) Мусулмончиликдан бошқа диний конфессияларга мансуб фуқаролар сонини аниқлаш, улар орасида олиб борилаётган миссионерлик фаолиятини ўрганиш, тегишли тадбирлар қўллаш махсус режасини ишлаб чиқиш.


Дин ишлари бўйича қўмита.

1998 йил март-апрель

А. Мансуров, Ш. Мирмаҳмудов.


к) Ўзбекистон мусулмонлари идораси нашрларини кўрилаётган масала талабида ташкил қилиб бориш.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Давлат матбуот қўмитаси.


мунтазам

А. Баҳромов, Р. Шоғуломов, Ш. Мирмаҳмудов.

7. МАДАНИЙ, ИЖОДИЙ ТАШКИЛОТЛАР АМАЛГА ОШИРАДИГАН ТАДБИРЛАР


а) Ижодий уюшмалар, ижодкорлар иштирокида "Диний дунёқараш ва бадиий ижод" мавзуида давра суҳбатларини ўтказиш.

Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий Академия, ижодий уюшмалар, "Маънавият ва маърифат" маркази, Дин ишлари бўйича қўмита.


1998 йил март-апрель

X. Жўраев, Т. Қўзиев, Н. Аминов, Ш. Мирмаҳмудов, А. Орипов, Р. Абдуллаев.


б) А. Ҳидоятов номидаги ўзбек драма театрида санъат намояндаларининг ёшларни истиқлолга садоқат, аждодлар мероси ва анъаналарига муҳаббат, маънавий баркамоллик, дунёвий ва диний билимлардан тўлиқ бохабарлик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган асарларни кўпроқ саҳналаштириш муаммоларига бағишланган давра суҳбатини ўтказиш.


Маданият ишлари вазирлиги, ижодий уюшмалар

1998 йил март

X. Жўраев.


в) Таниқли саҳна усталари, адиблар, бастакорлар, диний арбоблар, мутахассисларни жалб этиб, жойларда "Дин ва санъат", "Дин ва маданият", "Ислом эстетикаси", "Ислом дини ва ваҳобийлик" каби мавзуларда турли ижодий кечалар, давра суҳбатлари ва мулоқотлари ташкил этиш.


Маданият ишлари вазирлиги, "Ўзбеккино" ДАК, ижодий уюшмалар, "Ўзбекрақс" бирлашмалари, театр муассасалари.

мунтазам

X. Жўраев.


г) "Туркистон" саройида "Виждон эркинлиги ва диний-маърифий фаолиятнинг моҳияти" мавзуида Маданият ишлари вазирлиги тизимидаги барча олий ва ўрта махсус ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, талабалари, маданият ходимлари, диншунос олимлар иштирокида илмий-амалий анжуман ўтказиш.


Маданият ишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, ижодий уюшмалар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

1998 апрель

X. Жўраев, О. Салимов, А. Баҳромов.


д) Алишер Навоий номидаги Республика Давлат ва Тошкент вилоятининг "Турон" илмий-универсал кутубхоналарида "Тасаввуф фалсафаси", "Мусулмончиликнинг одоб-аҳлоқ тамойиллари" мавзуларида китобхонлар конференциялари, давра суҳбатлари, баҳс-мунозараларни ташкил этиш.


Маданият ишлари вазирлиги.

1998 йил апрель-июнь ойлари

X. Жўраев.


е) Маданият ва санъат олий ўқув юртлариларида диншунос олимлар иштирокида "Маданият, санъат ва дин" мавзуларида учрашувлар ўтказиш.

Маданият ишлари вазирлиги, Тошкент Давлат консерваторияси, Санъат институти, Тошкент Давлат Маданият институти


мунтазам

X. Жўраев.


ё) Оммавий ахборот воситалари, турли жамоат жойларида эшиттирилаётган диний қўшиқларнинг мазмун-мундарижаси, ғоявий йўналишига жиддий эътиборни қаратиш, бу борада соҳа мутахассисларининг масъулиятини янада ошириш масалаларига бағишлаб бастакорлар, қўшиқчи-шоирлар, дин арбоблари ва олимлар иштирокида "Диний мавзудаги қўшиқлар савияси ва уларнинг тарбиявий аҳамияти" мавзуида давра суҳбати ўтказиш.


Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Дин ишлари бўйича қўмита.

1998 йил апрель

Р. Абдуллаев, А. Орипов, Ш. Мирмаҳмудов.


ж) "Тасвирий ойина" фаолиятида кўрилаётган масалани инобатга олиш. Ислом динининг тараққиёт, тинчлик, илм-маърифатга хизмат этишини кўргазмали тарзда ёритиш.

Тасвирий ойина" уюшмаси

мунтазам

Р. Шоғуломов, И. Латипов.

8. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР


Исломшунослик тадқиқотларини замонавий илмий-объектив асосларда ташкил қилиш:






а) Диний мавзуда тадқиқотларнинг асосий илмий услублари; ислом динининг тарихи; диний мазҳаблар, оқимлар ва уларнинг ўзаро муносабатлари; ислом динининг бошқа динлар билан алоқаси; давлат ва дин масаласига исломнинг муносабати; замонавий мусулмон дунёсидаги диний вазият масалалари; халқаро диний экстремистик оқимлар, жумладан, ваҳобийликнинг фаолияти ва мақсадларининг таҳлили; ҳокимият тепасида исломий кучлар турган давлатлар ва шундай ҳолатга яқин жамиятлар "тажрибаси"нинг таҳлили.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар институти (мувофиқлаштирувчи марказ), Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси, Ўзбекистон Республикаси фан ва техника давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фанлар Академияси (Фалсафа ва ҳуқуқ институти, Шарқшунослик институти, Тарих институти), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент давлат университети, Самарқанд давлат университети, Наманган давлат университети, Тошкент давлат педагогика универститети) Ўзбекистон мусулмонлари идораси (Ислом институти, Халқаро ислом тадқиқотлари маркази).


1998 йил иккинчи чорагидан бошлаб мунтазам

М. Раҳмонқулов, Т. Рисқиев, А.Мансуров, А.Азизхўжаев, Т. Жўраев, П. Ҳабибуллаев, О. Салимов.


б) Ўзбекистонда ақидапарастликнинг, хусусан, ваҳобийлик вужудга келишининг ички ва ташқи омиллари; Ўзбекистоннинг диний-мазҳабий харитаси тадқиқотлари; ақидапарастликнинг олдини олувчи бевосита ва билвосита омиллар таҳлили; диний онг ва маданиятни шакллантириш масалалари.






в) Ёшлар ва дин, ёшларни турли мафкуравий тазйиқлар, хусусан, ақидапарастлик таъсиридан сақлаш масалалари, ёшларнинг дунёвий, илмий, ахлоқий савиясини юксалтириш муаммоларини илмий ўрганиш, амалий тавсиялар тайёрлаш.






г) Мамлакатда ва Ўзбекистонга чегарадош минтақалардаги диний-мафкуравий ҳолатнинг шаклланишида исломдан бошқа динларнинг ўрни; христианлик, иудаизм, буддизм ва бошқа динларнингжамиятимизда, Марказий Осиё доирасида ўзаро муносабатлари ва ташқи алоқалари масаласи.






д) Тошкент Давлат шарқшунослик институтида исломшунос мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш.


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

1998 йил сентябрь

О. Салимов


е) Олий ўқув юртларида диншунослик бўйича махсус курс дастурини замонавий ва кўрилаётган масала талаблари асосида қайта ишлаш. Диний экстремизм, айниқса, ваҳобийлик оқимининг реакцион моҳиятини фош этувчи камида 10 соатга мўлжалланган ўқув соатлари дастурини яратиш.


Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари.

1998 йил март

О. Салимов, Ж. Йўлдошев.


ё) Турли ҳажмда илмий, илмий-оммабоп "Ислом" маълумотномасини тайёрлаш.

Ўзбекистон Фанлар Академияси, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Давлат матбуот қўмитаси.


мунтазам

Т. Жўраев, О. Салимов, Ж. Йўлдошев, Р. Шоғуломов.

-------------------------

Эслатма: Ушбу дастур мавсумий, ўткинчи тадбирлар мажмуи сифатида қабул қилинмаслиги лозим. Дастурда белгиланган вазифалар мунтазам равишда амалга оширилиб борилиши, қилинган ишлар бўйича доимий назорат ва ҳисоботлар уюштирилиши шарт. Дастурдаги вазифалар масъулияти тилга олинган мутасадди шахслардан ташқари жойлардаги бўлим раҳбарлари, маҳаллий ҳокимларга ҳам юклатилади.

































Время: 0.1674
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск