ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Алоҳида ваколатхоналар / Европа /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.1993 й. 364-сон "Германия Федератив Республикасида Ўзбекистон Республикасининг элчихонасини очиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.07.1993 й.
N 364
ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИДА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Германия Федератив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 6 мартдаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Германия Федератив Республикасининг Бонн шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонаси таъсис этилсин.
2. Элчихонанинг 1993 йил учун штатлар жадвали ва харажатлар сметаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
1993 йилга элчихона ходимлари сони 13 кишидан, шулардан дипломатик таркиб - 8 кишидан, техник таркиб - 5 кишидан иборат қилиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993 йилга харажатлар сметасига мувофиқ зарур маблағлар ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штатлар жадвалига мувофиқ Элчихонани ходимлар билан тўлдириш учун номзодлар бўйича таклифлар киритсин.
4. "Ўзшартномасавдо" ва "Ўзбексавдо" давлат уюшмалари Ташқи ишлар вазирлигининг буюртманомаларига биноан Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси учун белгиланган тартибда моддий-техника ресурслари, жиҳозлар, асбоб-ускуналар ажратсинлар.
5. Маиший, тиббий ва транспорт хизмат шартлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Элчиси Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов