язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Конституциялар/ Ўзбекистон Республикасининг 11.04.2007 й. ЎРҚ-89-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моддаларига тузатишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 28.02.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 29.03.2007 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

11.04.2007 й.

N ЎРҚ-89



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ МОДДАЛАРИГА

ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

(89-моддасига, 93-моддасининг 15-бандига,

102-моддасининг иккинчи қисмига)


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 28 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъқулланган



Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ушбу тузатишлар давлат бошқарувини янада демократлаштириш, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи тармоқлари, ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига Конституция билан юклатилган ваколатларни амалга оширишдаги роли ва масъулиятини ошириш, мамлакат Президенти вазифаларини аниқ-равшан белгилаш ҳамда ҳуқуқий меъёрлар доирасида чеклаш, шунингдек юқорида кўрсатиб ўтилган ислоҳотларни амалга оширишда, мамлакатни янгилаш ва модернизация қилишда сиёсий партияларнинг роли ҳамда таъсирини кучайтириш мақсадида киритилмоқда.


1-модда. 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 4-модда; 1994 йил, N 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 3-4, 27-модда) қуйидаги тузатишлар киритилсин:


1) 89-модда куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"89-модда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди";


2) 93-модданинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15) вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли";


3) 102-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунга мувофиқ тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади".


2-модда. Ушбу Қонун 2008 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



"Халқ сўзи", 2007 йил 12 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 15-сон, 152-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 4-сон, 162-модда