Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикасидаги топонимик объектларга машҳур кишиларнинг номини бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.03.1994 й. 123-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 9 мартдаги

123-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасидаги топонимик

объектларга машҳур кишиларнинг номини

бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи

Республика комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудидаги табиий-жўғрофий ва бошқа топонимик объектларга машҳур кишиларнинг номини қўйиш, илгари улар шарафига берилган номларни ўзгартириш масалаларини тартибга солиб бориш, бу ишда суиистеъмолчиликка, таниш-билишчиликка, ноилмийликка ва бошқа тарздаги бузилишларга йўл қўймаслик чораларини кўриш, мамлакатимиз халқларининг тарихи ва анъаналари билан боғлиқ топонимларни муҳофаза этиш чораларини кўриш топонимик объектларга машҳур кишиларнинг номини бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссиясининг асосий вазифаларидир.


2. Комиссия амалдаги қонун ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари асосида иш олиб боради.


3. Комиссия ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

- машҳур кишининг номини қўйиш таклифини киритган барча даражадаги ташкилотлардан унинг хизматларини тавсифловчи ҳамма керакли ҳужжатларни талаб қилиб олади;

- машҳур кишиларнинг хотираларини абадийлаштириш масалалари бўйича тегишли ҳокимият органларига тавсиялар беради, зарур бўлган ҳолларда вақтинчалик экспертлар гуруҳини тузади;

- ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳокимликлар, вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб боради.


4. Комиссия топонимик объектларга кишиларнинг номларини бериш ва илгари машҳур кишилар шарафига қўйилган номларни ўзгартириш ҳақидаги Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг, вазирликлар ва идораларнинг таклифларини тарихчиларни, тилшуносларни, меъморчиларни ва бошқа соҳаларнинг мутахассисларини бу ишга жалб қилган ҳолда кўриб чиқади. Комиссия ўз хулосаларини белгиланган тартибда таклиф киритган ташкилотларга, мамлакат аҳамиятига молик объектлар бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилади.


5. Ном бериш ҳақидаги таклифларни кўриб чиқишда комиссия:

- номини бериш тавсия этилаётган кишининг мамлакат халқи олдидаги хизматлари, номи қўйилаётган соҳани, жойни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини;

- давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда меҳнат жамоаларининг мулоҳазаларини;

- халқнинг тарихий-миллий анъаналар ҳис-туйғулари ҳамда ахлоқий қадриятларини ва аҳолининг истакларини ҳисобга олади ва бунда умумдавлат манфаатларидан келиб чиқади.


6. Комиссия заруратга қараб ўз мажлисларини ўтказиб туради ва қарорларини баён шаклида расмийлаштиради. Комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашган комиссия мажлиси қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади. Қарор қабул қилиш учун мажлисда қатнашаётган комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми уни маъқуллаши керак.

Айрим ҳолларда комиссия қарорлари сўров йўли билан расмийлаштирилиши мумкин.
































Время: 0.1449
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск