Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқаролик /

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришларининг Вақтинчалик тартиби (ЎзР ВМ 17.03.1994 й. 141-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 17 мартдаги

141-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг

чет элга боришларининг

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсий, жамоат ишлари бўйича, доимий яшаш учун, сайёҳлар сифатида, ўқишга, даволанишга ва хизмат сафарига чет элга эркин бориш ҳуқуқига эгадирлар.

Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бориш ҳужжатларини расмийлаштириш талаб қилинмайдиган МДҲ аъзолари бўлган давлатлардан бошқа хорижий мамлакатларга боришлари учун жорий қилинади.


2. Чет элга бориш учун фуқаролик паспортлари фуқароларнинг анкета-аризалари асосида уларнинг доимий яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг органларида расмийлаштирилади.


3. Дипломатик паспортлар "Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги Низом"га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилади.


4. Чет эл хизмат сафарларини ташкил этиш ва улардан самарали фойдаланилиши учун масъулият хизмат сафарига юбориш тўғрисида қарор қабул қилган ташкилотлар ва органларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилади.



II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ

ЧЕТ ЭЛГА БОРИШЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ТАРТИБИ


1. Ўзбекистон Республикасининг чет элга бормоқчи бўлган фуқаролари тегишли шаклдаги анкета-аризани тўлдирган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, доимий яшаш жойи бўйича ички ишлар органларига мурожаат қиладилар.


2. Ички ишлар органлари фуқаронинг анкета-аризасини 15 кун муддатда кўриб чиқадилар ва унга чет элга бориши учун паспорт берадилар. Чет элга доимий яшашга кетаётган фуқаролар учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати зарур ҳолларда 30 суткагача узайтирилиши мумкин.

Чет элга бораётган фуқаролар хорижий давлат визасини олиш учун тегишли давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига мурожаат қиладилар.


3. Анкета-ариза 18 ёшга тўлган фуқаролар томонидан тақдим этилади. 18 ёшга тўлмаган болалар бораётган ҳолларда уларнинг қонуний вакилларининг илтимосномалари тақдим этилади.

14 дан 18 ёшгача бўлган болалар доимий яшашга кетаётган ҳолларда кетаётганларнинг розилигини тасдиқловчи нотариус томонидан тасдиқланган ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши керак.

Доимий яшаш учун кетилаётганда ота-она, эр-хотинларнинг розилигини тасдиқловчи нотариус томонидан тасдиқланган ҳужжатлар - улар вафот этган бўлсалар - вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси тақдим этилиши керак.



III. ЧЕТ ЭЛГА ХИЗМАТ САФАРЛАРИГА БОРИШНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


1. Хизмат сафарларига боришни расмийлаштириш юборувчи ташкилотнинг мурожаати ҳамда борувчи шахсларнинг анкета-аризалари асосида амалга оширилади. Фуқаролик паспортлари ички ишлар органлари томонидан расмийлаштирилади, бориладиган мамлакатга хизмат визалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали таъминланади.

Фуқаролик паспортини ва хизмат визасини расмийлаштиришнинг умумий муддати 20 кундан ошмаслиги керак.


2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари аппаратининг масъул ходимларини хорижий мамлакатларга хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги қарор тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва муассасалар раҳбарлари томонидан қабул қилинади.


3. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўқув юртлари раҳбарлари ва ходимларини хорижий мамлакатларга хизмат сафарига юбориш бу тузилмаларнинг ўзларининг қарори асосида амалга оширилади.


4. Қўшма корхоналар, кичик корхоналар, масъулияти чекланган жамиятлар, акционерлик корхоналари ва жамиятлари, фирмалар ва хусусий компаниялар, мулкчиликнинг барча шаклларидаги қишлоқ хўжалиги бирлашмалари раҳбарлари ва ходимлари чет элга ўзларининг мустақил қарорлари асосида борадилар.


5. Давлат контракти асосида хорижий мамлакатларга хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги қарор юборувчи ташкилот томонидан қабул қилинади.

Хусусий контрактлар бўйича ишлаш учун чет элга бориш Меҳнат вазирлиги томонидан расмийлаштирилади.


6. Ўқувчилар, аспирантлар, олимлар ва мутахассислар хорижий мамлакатларга ўқишга, стажировкага юборилаётганда қарорни уларни юборувчи муассаса қабул қилади.


7. Ҳукуматлараро битимлар бўйича хорижий мамлакатларга юбориш тўғрисидаги қарор тегишли вазирликлар ва идораларнинг тақдимномаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.


8. Жамоат ташкилотлари томонидан хорижий мамлакатларга хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги қарор бу ташкилотларнинг раҳбар органи томонидан қабул қилинади.


9. Хизмат сафарларига бораётган шахслар давлат сири ҳисобланган маълумотлардан воқиф бўлсалар юборувчи ташкилотлар уларнинг анкета-аризаси билан биргаликда воқифлик даражаси тўғрисидаги хулосани тақдим этадилар.



IV. ЧЕТ ЭЛГА БОРИШ ҲУҚУҚИДАГИ ЧЕКЛАШЛАР


1. Қуйидаги сабаблар чет элга бориш ҳуқуқини вақтинча чеклаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин:

а) агар шахс давлат сири ҳисобланган маълумотлардан воқиф бўлса ёки унинг чет элга боришига монелик қилувчи бошқа шартнома, контракт мажбуриятлари амалда бўлса - бу ҳолатларнинг амал қилиши тугагунга қадар;

б) агар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлса - иш судда кўриб чиқилгунга қадар;

в) агар шахс суднинг ҳукми билан хавфли рецидивист деб тан олинган ёки милициянинг маъмурий назорати остида бўлса судланганлик бекор қилинмагун (олиб ташланмагун)га қадар ёки назорат қилиш тўхтатилгунгача;

г) агар шахс унга суд томонидан юклатилган мажбуриятларни ижро этишдан бўйин товлаётган бўлса - мажбуриятларни ижро этмагунга қадар;

д) агар шахс ўзи тўғрисида шак-шубҳасиз ёлғон маълумотларни берган бўлса;

е) агар судда шахсга нисбатан фуқаролик даъвоси қўзғатилган бўлса - иш кўриб чиқилгунга қадар;

ж) агар шахс чақириқ участкасида рўйхатга олинган ва ҳақиқий хизматга чақирилиши керак бўлса - ҳақиқий муддатли хизматни ўтагунга қадар ёки қонунга мувофиқ ундан озод қилингунга қадар;


2. Ушбу бўлимнинг 1-банди "а" кичик бандида назарда тутилган ҳоллар доимий яшаш учун чет элга жўнаб кетишга рухсат беришни рад этиш учун асос бўлиши мумкин.



V. ЧЕТ ЭЛГА БОРИШГА РУХСАТ БЕРИЛМАГАНЛИГИ

УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


Ушбу Тартибнинг IV бўлимида назарда тутилган асослар бўйича чет элга боришга рухсат беришнинг рад этилиши, жавоб беришнинг белгиланган муддатдан ортиқча кечиктирилиши фуқаро томонидан юқори органга шикоят қилиниши мумкин, бу орган бир ойдан кўп бўлмаган муддатда жавоб бериши керак, фуқаро унинг қароридан норози бўлганда судга шикоят қилиши мумкин. Мазкур Тартибнинг IV бўлим 1-бандининг "б" ва "ж" бандларида кўрсатилган сабаблар бўйича чет элга бориш ҳуқуқини чеклаш устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.

































Время: 0.2054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск