ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Давлатлараро ҳамкорлик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари / МДҲ /

"Ўзбекистон-Тожикистон" ҳамдўстлик уюшмасининг Низоми (ЎзР ВМ 19.03.1994 й. 151-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 19 мартдаги

151-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


"Ўзбекистон-Тожикистон"

ҳамдўстлик Уюшмасининг

НИЗОМИ



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. "Ўзбекистон-Тожикистон ҳамдўстлик Уюшмаси (кейинги ўринларда "Уюшма" деб аталади) мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий тижорат-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳисобланади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 21 январдаги 22-сон қарори билан Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасидаги дўстона муносабатларни Ўзбекистон ҳудудида ҳам, ундан ташқарида ҳам мустаҳкамлаш, иккала давлат ўртасида ўзаро фойдали қўшма корхоналар ва фирмалар ташкил этиш, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қатнашчиларнинг фаолиятларини мувофиқлаштириш, тегишли давлат органлари ва бошқа органларда, шунингдек, халқаро ташкилотларда умумий манфаатларни ифодалаш мақсадида ташкил этилган.


1.2. Уюшма ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принциплари асосида амалга оширади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларга эга бўлади.


1.3. Уюшма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларига, таъсис шартномасига ва мазкур Низомга амал қилади.


1.4. Уюшма юридик шахс ҳисобланади, ўз номи қайд этилган думалоқ муҳрга, штамп, расмий иш қоғозлари, эмблема, товар белгисига ва бошқа реквизитларга эгадир.


1.5. Уюшманинг манзили - Тошкент шаҳри, Чимкент тракти.



II. ФАОЛИЯТ МАҚСАДЛАРИ


2.1. Уюшма ўз маҳсулотлари, хизматларига бўлган ижтимоий эҳтиёжларни қондиришни ва олинган фойда асосида меҳнат жамоаларининг, биргаликдаги фаолият қатнашчиларининг иқтисодий ҳамда ижтимоий манфаатларини рўёбга чиқаришни, ишлаб чиқариш объектлари қуришни ўз олдига вазифа қилиб қўяди.


2.2. Уюшма фаолиятининг мақсадлари қуйидагилардир:

биргаликдаги тижорат, хўжалик ва бошқа лойиҳаларни ўзаро фойдалилик асосда маблағ билан таъминлашни амалга ошириш;

томонларнинг фондларини ривожлантириш ва шакллантиришга, ишлаб чиқариш, савдо ҳамда омборхона майдонларини ижарага олиш ва сотиб олишга, томонларнинг биргаликдаги фаолиятлари доирасида ҳам, ўз хўжалик фаолиятлари доирасида ҳам ускуналар, хом ашё ва материалларни харид қилишга йўналтириладиган фоизсиз кредитлар ва қайтариб олинмайдиган ссудалар бериш асосида бир-бирига молиявий ёрдам кўрсатиш;

улушли асосда ташкил этилган қўшма, аралаш ишлаб чиқаришлар негизида халқ истеъмол товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

хорижий фирмалар ва ваколатхоналар билан биргаликда қўшма корхоналар ташкил қилиш, Уюшма эҳтиёжлари учун ўзининг ва қарз олинган валюта маблағлари ҳисобига товарлар экспорти, шунингдек, товарлар, иш (хизмат)лар импортини амалга ошириш.


2.3. Уюшма Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа фаолият турларини ҳам амалга оширади.



III. УСТАВ ФОНДИ ВА УЛУШНИ БИР-БИРИГА БЕРИШ


3.1. Устав фондининг миқдори муассасаларнинг қарори билан белгиланади.


3.2. Устав фондига улуш Уюшма фаолиятининг мақсад ва тусига мувофиқ келадиган натура шаклидаги мулк (бино, иншоот, асбоб-ускуна ва бошқа моддий бойликлар, шунингдек, мулкий ҳуқуқ шу жумладан, интеллектуал мулк ҳуқуқи) билан берилиши мумкин.

Берилаётган мулкий улушни (мулк ҳуқуқини) баҳолаш Уюшма муассислари томонидан келишиб аниқланадиган тартибдаги пул белгиларида амалга оширилади.


3.3. Мулк фақат фойдаланиш учун берилган тақдирда муассис улушининг миқдори ва тегишинча унинг ҳиссаси бу мулкдан фойдаланиш учун тўланадиган ижара тўлови миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.


3.4. Уюшмага фойдаланиш учун берилган мулкнинг нобуд бўлиши ёки шикастланиши эҳтимолидан кўриладиган зарарни юклаш тартиби муассис (қатнашчилар) билан тузилган шартномада белгиланади.


3.5. Устав фондига улуш қўшиш муддатлари бузилган ҳолларда муассис (қатнашчи)га қўшган улуши фойдадан тушган улуш ва фоизларсиз қайтариб берилади ва у Уюшмадан чиқарилади.


3.6. Муассис (қатнашчи) умумий мажлиснинг розилиги билан ўз улушини тўлиқ ёки қисман бир ёки бир неча муассисга ёки учинчи шахсларга бериши мумкин.

Улушни қўлга киритган шахс, улушни берган таъсисчи (қатнашчи)нинг ҳуқуқий вориси бўлиб қолади.

Улушни (унинг ҳиссасини) учинчи шахсларга беришга муассис (қатнашчи) Устав фондига улушни тўлиқ тўлагандан кейингина рухсат этилади.


3.7. Уюшма муассислари (қатнашчилари) улушни (унинг бир қисмини) бераётган муассиснинг улушини олишда Устав фондидаги улушларига мутаносиб устунлик ҳуқуқидан фойдаланадилар.


3.8. Ўзининг улушини бермоқчи бўлган муассис (қатнашчи) бу ҳақида Уюшма раисига ёзма шаклда хабар қилишга, у эса масалани кўриб чиқиш учун умумий мажлисга тақдим этишга мажбурдир.

Муассис (қатнашчи) Уюшмадан чиққанда улушни тўлаш ҳисобот йили якунланишига кўра фойдадан тегишли улушни қўшиб ҳисоблаб амалга оширилади.



IV. УЮШМАНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


4.1. Уюшма, мулкдор сифатида, ўз балансидаги мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини, шунингдек, ўз фаолиятининг мақсадларига, мулкнинг вазифаларига мувофиқ ва умумий мажлиснинг қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган доирада бошқа ваколатларни амалга оширади.


4.2. Уюшма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз номидан шартномалар тузиш, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни қўлга киритиш ва мажбуриятлар олиш, суд органларида даъвогар ва жавобгар бўлиш;

сотиш ва харид қилиш, ўзига тегишли мулкни алмаштириш ва ижарага бериш, текинга бериш, шу жумладан, вақтинча фойдаланишга бериш, шунингдек, агарда у маънавий эскирган ва фойдаланишга яроқсиз бўлса, балансдан чиқариш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга, бажариладиган иш ва кўрсатиладиган хизматларга нархларни мустақил белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам юридик шахс ҳуқуқига эга бўладиган шўъба корхоналар, фирмалар, ваколатхоналар, дўконлар ва бошқа алоҳида бўлинмаларни мустақил ёки бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан биргаликда ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ваколатларни амалга ошириш.


4.3. Уюшма ўз хўжалик фаолиятини амалга оширишда:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган қонун ва бошқа норматив ҳужжатларга, барча томонидан тан олинган халқаро нормалар ва қоидаларга риоя қилишга;

ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси гувоҳномасини белгиланган тартибда олишга ва белгиланган ҳисоботни тегишли органларга тақдим қилишга;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг санитария-гигиена, экология талабларига ва бошқа талабларга мувофиқлиги тўғрисида экспертиза хулосаларини олишга мажбурдир.


4.4. Уюшма Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз фаолиятининг натижалари, шунингдек, солиқ тўловлари бўйича жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига олади.


4.5. Шартнома мажбуриятлари бузилган ҳолларда Уюшма Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва шартномаларда назарда тутилган мулкий ва бошқача жавобгар бўлади.

Шартнома шартлари бузилганлиги учун жарима санкциялари тўлаш, шунингдек, етказилган зарарни қоплаш Уюшмани мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди.



V. УЮШМАГА АЪЗОЛИК, АЪЗОЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


5.1. Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, биргаликдаги хўжалик фаолиятида қатнашиш хоҳишини билдирган хорижий юридик ва жисмоний шахслар Уюшма аъзолари бўлишлари мумкин.


5.2. Уюшма аъзолигига (Уюшма қатнашчилари) қабул қилиш умумий мажлис томонидан амалга оширилади.


5.3. Уюшма аъзолари:

Уюшма ишларини бошқаришда мазкур Низомда белгиланадиган тартибда қатнашиш;

Уюшма фаолиятидан олинган фойданинг ўзига тегишли қисмини олиш;

Уюшма фаолияти тўғрисида қатнашчилар йиғилиши белгиланган тартибда тўлиқ ахборот олиш;

Уюшма ишлаб чиқараётган маҳсулотни имтиёзли тартибда сотиб олиш ва унинг хизматларидан фойдаланиш;

Уюшманинг бошқарув ва назорат органларига сайлаш ва сайланиш;

ўз улушини (унинг бир қисмини) бошқа қатнашчиларга ёки учинчи шахсларга бериш;

белгиланган тартибда Уюшмадан чиқиш;

таъсис ҳужжатларида, қатнашчилар йиғилишининг қарорларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладилар.


5.4. Уюшма қатнашчиси Уюшма қатнашчилари йиғилишининг қонунга ёки таъсис ҳужжатларига хилоф тарзда қабул қилган қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида суд органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.


5.5. Уюшма қатнашчилари:

улушлар ва қўшимча бадалларни таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда ва усулларда қатнашчилар йиғилишининг қарорларига мувофиқ тўлашга;

таъсис ҳужжатлари қоидаларига риоя қилишга;

Уюшмага нисбатан ўз зиммаларига олган мажбуриятларни бажаришга:

қатнашчилар йиғилишининг мазкур Низомда назарда тутилган доирада қабул қилган қарорларини бажаришга;

Уюшманинг ўз фаолиятини амалга оширишида ёрдам беришга ва Уюшмага зарар етказувчи ҳар қандай фаолиятдан ўзларини тийишга мажбурдирлар.


5.6. Ўз мажбуриятларини мунтазам бажармай келган ёки талаб даражасида бажармаган ёки ўз хатти-ҳаракатлари билан Уюшма мақсадига эришиш йўлида тўсиқ бўладиган Уюшма аъзоси Уюшмадан чиқарилиши мумкин.



VI. БОШҚАРУВ ВА НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ. УЮШМА БОШҚАРУВИ


6.1. Уюшма Бошқаруви Уюшманинг юқори органи ҳисобланади ва Уюшма фаолиятига оид исталган масала юзасидан мазкур Низомда айтиб ўтилган ваколат доирасида қарорлар қабул қилишга ҳақлидир.

Ҳар бир қатнашчи Бошқарувга ўз вакилларини тайинлайди ва уларни исталган вақтда Бошқарувдан чақириб олиш ҳамда янгиларини тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бошқарув Раис томонидан зарурият туғилган ҳолларда, аммо ҳар йилнинг чорагида камида 2 марта чақирилади.

Бошқарув аъзолари Бошқарувнинг чақирилиши тўғрисида унинг йиғилишидан камида икки ҳафта олдин ёзма равишда хабардор қилинадилар.


6.2. Бошқарув ваколатига:

Низомга кейинчалик Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ўзгартиришлар киритиш;

Уюшма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш;

Уюшмага янги аъзолар қабул қилиш ва Уюшмага аъзоликни тўхтатишга алоқадор масалаларни ҳал қилиш;

Уюшманинг филиалларини таъсис қилиш ҳақидаги, шунингдек, унинг акционерлик жамиятларида ва бошқа ташкилотларда иштирок этиши тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;

йўриқнома материалларни, ҳал этилаётган вазифаларга кўра ташкил этиладиган таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларни ва мазкур Низом билан бошқариладиган фаолиятнинг танланган йўналишларини тасдиқлаш;

ҳар йили фойда ва зарарлар счётлари балансини, Уюшманинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

соф фойдани тақсимлаш ва ундан фойдаланишга оид қарорлар қабул қилиш, дивидендларнинг миқдорларини ва уларни тўлаш муддатларини белгилаш;

учинчи шахслар олдида мажбуриятлар олиш, кафиллик бериш ва миллий ҳамда хорижий валюталарда кредит шартномалари тузиш, шунингдек, кредиторга Уюшма мулкини гаровга бериш;

тафтиш комиссиясини тайинлаш ва унинг ҳисоботини тасдиқлаш.


6.3. Бошқарув, унинг йиғилишида Бошқарув аъзоларининг камида 2/3 қисми қатнашса, кўриб чиқишга киритилган масалаларни ҳал қилишга ваколатли ҳисобланади.

Қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Бошқарувнинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади. Овозлар тенг бўлганда Раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


6.4. Бошқарув муҳокамага қўйиладиган масалаларни тайёрлашни ва қабул қилинган қарорларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширувчи масъул котибни сайлайди.


6.5. Раис:

Уюшма номидан ишончномасиз иш кўриш, мамлакатимиздаги ва хориждаги барча корхоналар, фирмалар ҳамда ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалаш;

Уюшма мулкини тасарруф қилиш, шартномалар, контрактлар ва битимлар тузиш;

ишончномалар бериш, банкларда ҳисоб-китоб ва бошқа счётларни очиш;

Уюшманинг барча ходимлари учун бажариш мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

Уюшманинг ижро этувчи аппарати ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, уларни меҳнат қонунчилигига мувофиқ рағбатлантириш ва уларга жазо чораларини қўллаш;

Уюшманинг раҳбар ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш ва уларнинг ваколатларини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам юридик ва жисмоний шахсларга Уюшма номидан талаб ҳамда даъволар қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эгадир.


6.5.1. Уюшманинг жорий фаолиятини, шу жумладан, унинг ишлаб чиқариш-тижорат, валюта-молия, шартнома-ҳуқуқий, реклама фаолиятини Уюшманинг штатдаги ва штатсиз мутахассисларидан таркиб топган ижро этувчи аппарати бажаради.



ТАФТИШ КОМИССИЯСИ


6.6. Уюшма Бошқаруви томонидан раис ва комиссия аъзоларидан иборат таркибда тафтиш комиссияси тайинланади.

Комиссия раиси шу тафтиш комиссияси аъзоларидан сайланади.


6.6.1. Тафтиш комиссияси Уюшманинг балансини, пул маблағлари сарфланишининг тўғрилигини, шунингдек, қонунчилик ва мазкур Низомга риоя қилинишини текшириш учун ташкил этилади.


6.6.2. Тафтиш комиссиясининг аъзолари Бошқарув аъзолари бўлишлари, шунингдек, Уюшманинг ижро этувчи аппаратида бирор лавозимни эгаллашлари мумкин эмас.

Тафтиш комиссияси аъзоларига тақдирлаш пуллари тўланмайди.


6.6.3. Тафтиш комиссияси ўз иши тўғрисидаги ҳисоботларни Бошқарувга тасдиқлаш учун тақдим этади.



VII. УЮШМАНИНГ МУЛКИ, ФОНДЛАРИ ВА ФОЙДАСИ


7.1. Уюшманинг мулки асосий воситалар ва оборот маблағлардан, шунингдек, қиймати уюшманинг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа бойликлардан иборат бўлади.


7.2. Уюшма мулкини шакллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:

муассислар (қатнашчилар)нинг пул ёки моддий улушлари;

хўжалик фаолиятининг барча турларидан, шунингдек, қийматли қоғозлардан олинадиган даромадлар;

банклар ва бошқа кредиторларнинг кредитлари;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


7.3. Уюшманинг барча мулки, шу жумладан, ишлаб чиқарилган маҳсулот, хўжалик фаолияти натижасида олинган даромадлар, Уюшманинг ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмаларининг мулки унинг мулки ҳисобланади.


7.4. Уюшма оладиган фойдага Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳужжатларида назарда тутилган тартибда солиқ солинади. Солиқлар ва бюджетга бошқа тўловлардан, ходимларга иш ҳақи тўлаш ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблардан сўнг қолган фойда тўлиқ Уюшма тасарруфига ўтади ва у ундан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади.

Уюшма олган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш, уни ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожлантириш учун фойда ва бошқа тушумлар ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, захира (суғурта) жамғармаси, ишлаб чиқаришни, фан ва техникани ривожлантириш жамғармаси, махсус мақсадли, шунингдек, ходимларни моддий рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоя қилиш ва бошқа жамғармалар ташкил этилади.


7.5. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондини, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва бошқа жамғармаларни ташкил этиш, шунингдек, улардан фойдаланиш тартиби умумий йиғилиш тасдиқлайдиган Низом билан тартибга солинади.


7.6. Уюшманинг давлат органларига мажбурий тўловлар тўлангандан, тегишли жамғармаларга ажратмалар ажратилгандан, ходимларга иш ҳақи тўлангандан ҳамда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилингандан кейин қоладиган фойдаси умумий йиғилиш қарорига кўра қатнашчилар ўртасида Устав фондига тўланган улушларига кўра мутаносиб равишда тақсимланади.


7.7. Уюшма ўз мулкининг бир қисмини товарларни биргаликда ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш мақсадида давлат, кооператив, жамоа ва бошқа ташкилотлар мулки билан бирлаштириши мумкин.


7.8. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва такомиллаштириш, меҳнат жамоаларини ижтимоий ривожлантириш мақсадида қўшимча пул маблағларини жалб қилиш учун Уюшма Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда қийматли қоғозларни чиқариш ва сотиш ҳуқуқига эга бўлади.



VIII. УЮШМАНИНГ ХЎЖАЛИК, ИҚТИСОДИЙ

ВА МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТИ


8.1. Уюшманинг фойдаси Уюшма хўжалик фаолияти молиявий натижаларининг асосий умумлаштирувчи кўрсаткичи ҳисобланади.


8.2. Фойданинг валюта қисми, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тўловлар тўлангандан сўнг, Уюшма бошқаруви қарори бўйича тақсимланади.


8.3. Уюшма хўжалик фаолиятининг барча соҳаларида бошқа корхоналар, ташкилотлар ва фуқаролар билан муносабатлари шартномалар асосида кўрилади.

Уюшма шартнома мавзуини танлашда, мажбуриятларни ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган ва Уюшманинг мақсад ҳамда вазифаларига мувофиқ келадиган исталган бошқа хўжаликлар билан ўзаро муносабатларини белгилашда эркиндир.


8.4. Уюшма ўз маҳсулотлари, ишлари, хизматларини, ишлаб чиқариш чиқитларини мустақил ёки шартнома асосида белгиланадиган нарх ва тарифлар бўйича, шунингдек, давлат нархларида, агар бу Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаса, сотади.

Ўз маҳсулотлари, ишлари ва хизматларига миллий ва хорижий валютадаги нархлар ҳамда тарифлар Уюшма Бошқаруви томонидан тасдиқланади.



IX. ҲИСОБ, ҲИСОБОТ ВА УЮШМАНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


9.1. Уюшма иш натижаларининг ҳисобини, ишлаб чиқариш жараёни устидан назоратни амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жорий, бухгалтерия ва статистика ҳисобини юритади.

Уюшмада, унинг шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналарида ҳужжатлар айланишининг ташкил этилишини Раис белгилайди, ҳисобнинг ҳолати ва тўғрилиги, бухгалтерия ҳисоботи ва бошқа ҳисоботнинг ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик Раис ва бош бухгалтер зиммасига юкланади.

Уюшмада молиявий йил 1 январь - 31 декабрь қилиб белгиланади.

Уюшманинг йиллик ҳисоботи ва баланси Тафтиш комиссияси (ташқи аудиторлик хизмати)нинг хулосаси билан тасдиқлаш учун қатнашчилар мажлисига тақдим этилади.


9.2. Уюшма кредит-ҳисоб-китоб ва солиқ интизомининг бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавоб беради.

Уюшма ердан ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф муҳитни ифлосланишдан муҳофаза қилиш, санитария-гигиена нормалари талабларини бузиш, шунингдек, ходимлар, аҳоли ва маҳсулот истеъмолчилари соғлиғини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилинмаганлиги сабабли етказилган зарарни, белгиланган жарималарни тўлашдан ташқари, қоплашга мажбурдир.



X. УЮШМА ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА АУДИТ


10.1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳужжатларига кўра корхоналар ва ташкилотлар фаолиятининг айрим томонларини текшириш вазифаси юклатилган солиқ, молия органлари ва давлатнинг бошқа органлари Уюшмада бундай текширишларни зарурият туғилганда ва қатъий ўз ваколатлари доирасида амалга оширишлари мумкин.


10.2. Уюшма молиявий ҳисоботни текшириш ва тасдиқлаш учун ўз ҳисобидан махсус муассасани ёллаши мумкин (ташқи аудит).



XI. ФОРС-МАЖОР


11.1. Уюшма қатнашчиси мазкур Низом бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар бу бажармаганлик мазкур Низом тасдиқлангандан сўнг у назарда тутиши ҳам, оқилона чора-тадбирлар билан бартараф этиши ҳам мумкин бўлмаган фавқулодда тусдаги ҳодисалар (масалан, табиий офат) натижасида номаълум куч таъсири оқибатида содир бўлган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.


11.2. Кўрсатиб ўтилган ҳолатлар содир бўлганда қатнашчи дарҳол, лекин 15 кундан кечикмай, бу ҳақда Уюшмани ёзма равишда хабардор қилиши керак.

Уюшманинг талаби билан қатнашчи кўрсатиб ўтилган ҳолатларни тасдиқловчи далил келтириши керак. Билдиришномада ҳолатларнинг туси тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, уларнинг ўз мажбуриятларини уларни бажариш муддатларига таъсирини баҳолаш кўрсатилган бўлиши керак.


11.3. Бу ҳолатлар тўхтагандан кейин қатнашчи бу ҳақда Уюшмани ёзма равишда хабардор қилиши керак.

Билдиришномада мазкур Низом бўйича қабул қилинган мажбуриятнинг бажарилиши назарда тутилаётган муддат кўрсатилиши керак.



XII. УЮШМА ФАОЛИЯТИНИНГ ТЎХТАТИЛИШИ


12.1. Уюшма фаолиятининг тўхтатилиши уни тугатиш ёки қайта ташкил этиш (бирга қўшиш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш ва қайта тузиш) йўли билан амалга оширилади.

Уюшмани қайта ташкил этишда таъсис ҳужжатларига ва давлат рўйхатига олиш реестрига зарур ўзгартиришлар киритилади, тугатишда эса реестрда тегишли ёзув қайд қилинади.


12.2. Уюшмани тугатиш унинг қатнашчилари йиғилишининг, ҳукуматнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, суднинг қарори билан амалга оширилади.
















































Время: 0.0244
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск