ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.1994 й. 64-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш ҳамда назорат қилиш бош бошқармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ҲУЗУРИДА ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ЎҚУВ
ЮРТЛАРИНИ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИ ВА
АККРЕДИТАЦИЯСИДАН ЎТКАЗИШ ҲАМДА
НАЗОРАТ ҚИЛИШ БОШ БОШҚАРМАСИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
"Таълим тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонунини ижро этиш ҳамда олий ва ўрта махсус таълим сифатини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Тугатилаётган Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш ҳамда назорат қилиш Бош бошқармаси ташкил этилсин.
2. Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш ҳамда назорат қилиш Бош бошқармасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат деб ҳисоблансин:
олий ва ўрта махсус ўқув юртларида, улар қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
олий ва ўрта махсус ўқув юртларини давлат талабларига мувофиқ аттестация ва аккредитациядан ўтказиш;
олий ва ўрта махсус ўқув юртларида давлат таълими стандартларига риоя қилинишини назорат қилиш.
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш ҳамда назорат қилиш Бош бошқармаси ҳақидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати, аъзоларининг сони бир нафарга кўпайтирилсин ва ҳайъат таркибига Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш ҳамда назорат қилиш Бош бошқармасининг бошлиғи киритилсин.
5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш ҳамда назорат қилиш Бош бошқармасининг фаолияти билан боғлиқ харажатларни Вазирликка ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлими зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов