язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Россия Федерацияси/ Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида Шартнома (Москва, 2005 йил 14 ноябрь, 2006 йил 19 июлда кучга кирган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан Россия

Федерацияси ўртасида иттифоқчилик

муносабатлари тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон билан Россия ва икки давлат халқлари ўртасидаги дўстлик ва тотув қўшничиликнинг тарихий анъаналарига таяниб,

Ўзбекистон-Россия муносабатларида Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техникавий соҳаларда ҳар томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисида 1999 йил 11 декабрдаги Шартнома ва Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида стратегик шерикчилик тўғрисидаги 2004 йил 16 июндаги Шартнома муҳим роль ўйнаётганини эътироф этиб,

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги муносабатларни уларнинг халқларининг туб манфаатларига тўла жавоб берадиган, миллий, минтақавий ва халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашишига хизмат қилувчи, сифат жиҳатидан янги, иттифоқдошлик даражасига кўтаришга интилиб,

турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга бўлган ниятга амал қилиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти асосий ҳужжатларининг мақсадлари ва принципларига содиқлигини тасдиқлаб,

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида қабул қилинган ҳужжатларни ҳисобга

...