ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

ЎзР 14.12.2000 й. 158-II-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 14.12.2000 й. 158-II-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 09.09.2010 й. ЎРҚ-254-сон Қонунидан олдинги таҳрири



20-модда биринчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси; (ЎзР 23.05.2005 й. ЎРҚ-2-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)




ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда биринчи қисми учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий бюджетга тушадиган маҳаллий солиқлар, йиғимлар ва тўловлар миқдорларини ҳамда улар бўйича имтиёзларни белгилайди;




ЎзР 17.12.2007 й. ЎРҚ-130-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда еттинчи хат бошининг олдинги таҳрири


Давлат бюджети харажатларини бюджетдан ажратиладиган тасдиқланган маблағ доирасида сарфлаш;



32-модда матнининг олдинги таҳрири


Тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида, харажатлар сметасига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари бюджет маблағлари олувчилар томонидан молия йили мобайнида босқичма-босқич, тайинлаш сертификатини муайян даврга ва тегишли суммага расмийлаштириш йўли билан:

республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ёки маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича тегишли молия органи томонидан сарфланади.

Тайинлаш сертификатларини тайёрлаш, расмийлаштириш, бериш, ижро этиш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва барча даражадаги маҳаллий бюджетлар ҳисобварақларидаги бюджет маблағлари қолдиқлари тасдиқланган миқдорда айланма касса маблағи меъёрини шакллантиришга йўналтирилади. Қолдиқларнинг айланма касса маблағи меъёрининг тасдиқланган миқдоридан ортиқ қисми Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳамда тегишли ҳокимларнинг қарорига кўра қўшимча харажатларни амалга оширишга йўналтирилиши мумкин.

Бюджет ташкилотлари ҳисобварақларидаги бюджет маблағлари қолдиқлари олиб қўйилмаслиги керак ва улар бюджет ташкилотларининг махсус маблағлари ҳисобварақларига ўтказилади, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно. Бюджет ташкилотларининг махсус маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



33-модда биринчи қисми иккинчи хат бошининг олдинги таҳрири


бошланган молия йилидаги харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бюджет маблағларининг аввалги молия йили сўнгги уч ойининг учдан бир қисмидан ортиқ бўлмаган миқдорларда ҳар ойда амалга оширилади;



37-модда матнининг олдинги таҳрири


Давлат бюджетининг касса ижросини ташкил этиш, шунингдек унинг давлат даромадлари ва харажатларини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади. Давлат бюджетининг касса ижроси операцияларини банклар Марказий банкнинг топшириғига биноан бажаради.

Бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлари уларнинг ҳисобварақларидаги бюджет маблағлари қолдиқлари доирасида тўлов топшириқномалари бўйича амалга оширилади.



38-модда биринчи қисми бешинчи хат бошининг олдинги таҳрири


бюджет маблағлари олувчилардан бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг тушуми ва сарфи тўғрисида маълумотлар талаб қилиб олади;




ЎзР 20.09.2007 й. ЎРҚ-113-сон Қонунидан олдинги таҳрири



24-модда иккинчи қисми 5-бандининг олдинги таҳрири


5) юридик ва жисмоний шахсларга бюджет ссудалари беришга йўл қўйилмайди, уй-жой мулкдорлари ширкатларига таъмирлаш-тиклаш ишлари учун бюджет ссудаларини бериш ҳоллари бундан мустасно. (ЎзР 31.12.2005 й. ЎРҚ-19-сон Қонуни таҳриридаги кичик банд)




ЎзР 27.04.2007 й. ЎРҚ-95-сон Қонунидан олдинги таҳрири



26-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлайди ва жорий йилнинг ўн бешинчи сентябригача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.



39-модда тў??изинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи майидан кечиктирмай тақдим этади.



39-модда ўнинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг ўн бешинчи майидан кечиктирмай тақдим этади.





































Время: 0.1961
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск