язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш/ Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.1994 й. 192-сон "Чет элларда Ўзбекистон Республикасининг консуллик ваколатхоналарини очиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.1994 й.

N 192


ЧЕТ ЭЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСУЛЛИК

ВАКОЛАТХОНАЛАРИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жиддада (Саудия Арабистони Қироллиги), Дубайда (Бирлашган Араб Амирликлари), Қарочида (Покистон Ислом Республикаси) Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхоналари;

Тель-Авивда (Исроил Давлати), Франкфурт-Майнда (Германия Федератив Республикаси), Нью-Йоркда (Америка Қўшма Штатлари), Қоҳирада (Миср Араб Республикаси), Бангкокда (Таиланд Қироллиги), Сеулда (Корея Республикаси), Қуала-Лумпурда (Малайзия), Мозори Шарифда (Афғонистон Ислом Давлати) Ўзбекистон Республикасининг консулхоналари очилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг штат жадвали ва харажатлар сметаси тасдиқлансин (1 - 11-иловалар*).


3. 1994 йилда ҳар бир консуллик муассасасининг штатдаги ходимларининг ўртача сони 4 кишидан, улардан дипломатик таркибда 3 киши, маъмурий таркибда 1 кишидан иборат қилиб белгилансин.

Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналарида ишловчи кадрларни мунтазам равишда алмаштириб туришни таъминлаш мақсадида қўшимча 40 нафар штат ходими ажратиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин (12-илова).

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1994 йилда консуллик муассасаларининг харажатлар сметасига мувофиқ ва қўшимча штат ходимлари учун зарур бўлган маблағларни ажратсин.


4. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси:

консуллик муассасаларининг "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг чет эллардаги ваколатхоналари хизмат хоналаридан, алоқа воситалари ва бошқа хизматларидан фойдаланганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тўланмаган 1992-1993 йиллардаги ҳақиқий харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан қопласин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 1994-1996 йилларда очиладиган консуллик муассасаларига кейинчалик ўз харажатларини ўзи қоплаш принципи асосида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ваколатхоналарининг хизмат хоналарини, алоқа воситалари ва бошқа хизматларини текинга берсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги консуллик муассасаларини штат жадвалига мувофиқ малакали кадрлар билан бутлаш тўғрисида таклифлар киритсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.