язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш/ Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.04.1994 й. 194-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Махкамасининг

1994 йия 8 апрелдаги

194-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик

жараёнларни кузатиш Давлат хизмати тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни (кўчкилар, кўчишлар, чўкишлар, суффозиялар, карстлар) кузатиш Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг рўй бериши мумкин бўлган фалокатли оқибатлар тўғрисида қарор кабул қилишлари ҳамда аҳолини огоҳлантириш, аҳоли яшаш жойлари ва халқ хўжалиги объектларини мазкур жараёнлар таъсиридан сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида табиий ва хўжалик фаолияти натижасида рўй берадиган хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлиши ҳамда ривожланишини кузатиш, шунингдек, башорат' қилишни амалга оширувчи, маҳкамалар устида турувчи орган ҳисобланади.

Сел оқимлари, қор кўчкиларининг шаклланиш ва ривожланиш шароитларини, окими бошқарилмайдиган сув оқимлари ҳамда тошиш хавфи бўлган кўлларнинг гидрологик режимини кузатиш Ўзбекистои Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология Бош бошкармаси ("Бошгидромет"га, ишлаб турган ва қурилаётган сув омборлари ҳамда гидроузеллардан қуйида жойлашган дарёларнинг ирмоқ, ва қайир участкаларида гидрогеологик режимни ҳамда тошқинлар хавфини кузатиш Ўзбекистои Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги (Сув хўжалиги вазирлиги)га юклатилган. Ўзбекистои Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати улар билан узвий алоқада ишлайди.


2. Хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати (Давлат кузатув хизмати) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология кўмитасм) тузилмасида ташкил этилади, у бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясига бўйсунади.


3. Давлат кузатув хизмати ўз вазифаларини давлат бошқарувининг марказий ва маҳаллий органларига боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга оширади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олдида хавфли геологик жараёнларнинг шаклланиш, ривожланиш шароитларини ўрганиш, уларнинг рўй бериши мумкин бўлган ҳалокатли оқибатлари тўғрисида ахолини, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларни, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идораларини хабардор қилиш ва огоҳлантириш бўйича жавоб беради.


4. Давлат кузатиш хизмати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган қарорларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларигаа, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.


5. Давлат кузатиш хизмати ва унинг жойлардаги органларининг ўз ҳуқуқлари доирасида қабул қиладиган қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик, шу жумладан, хорижий, шахслар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир. Давлат кузатиш хнзматининг ёзма кўрсатмаларини бажармаганлик учун қайд этилган органларнииг мансабдор шахслари ва юридик шахслар, шунингдек фуқаролар конунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.


6. Давлат кузатиш хизмати ўз ишини маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатии муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ва архитектура қўмитаси, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, "Бошгидромет", Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигн Фуқаро мудофааси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда олиб боради, шунга ўхшаш идоравий хизматларга, жамоатчилик ташкилотларига, аҳолига хавфли геологик жараёнларнинг содир бўлиш белгиларини кузатиш масалалари бўйича маслаҳатлар беради.

Ўз фаолиятини ҳудудида хавфли геологик жараёнларнинг ривожлаииши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида салбий оқибатларга олиб келишл мумкин бўлган- МДҲ аъзоси бўлган қўшини давлатларнинг шунга ўхшаш хизматлари билан яқин алоқада амалга оширади.


7. Ўзбекистон Рқспубликаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати Ўзбекистои Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. ДАВЛАТ КУЗАТИШ ХИЗМАТИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ХИЗМАТЛАРИ


8. Қуйидагилар Давлат кузатиш хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) хавфли геологик жараёнлар ривожланадиган жойларни аниқлаш ва уларнинг фаоллашишини олдиндан белгилаш;

2) хавфли геологик жараёнларнинг вужудга келиши ва ривожланишини мунтазам кузатишни ташкил қилиш, махаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идораларни уларнинг рўй берииш мумкин бўлган фалокатлари ва оқибатлари тўғрисида хабардор қилиш ва огоҳлантириш;

3) Давлат кузатиш хизматининг ёзма кўрсатмалари, шунингдек. хулосаларида баён этилган талабларнинг республиканинг барча вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, уларнинг қайси ндорага тегишли эканлигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналари, муассасалари. мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

4) хавфли геологик жараёнларнинг янги манбалари шаклланишининг олдини олиш мақсадида уларнинг кучайиши мумкин бўлган минтақалардаги ҳудудлардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсияномалр тайёрлаш ва бериш.


9. Давлат кузатиш хизмати асосий вазифаларига мувофиқ:

1) хавфли геологик жараёнларни кузатиш ишларини олиб боришни таъминлайди;

2) маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларини хавфли жараёнларнинг кучайиши мумкинлиги тўғрисида хабардор қилади ва огоҳлантиради, хавфли геологик жараёнларни кузатиш ишларини ташкил этиш бўйича тавсияномалар беради; бунинг учун Давлат кузатиш хизмати зарур хабардор қилиш воситалари билан жиҳозланади, шунингдек, Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабардор қилиш тизимидан фойдаланиши мумкин (Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармасининг бошлиғи билан келишган ҳолда);

3) хавфли геологик жараёнлар кучайиши тўғрисида муҳандислик-геология ахборот, уларнинг олдини олиш ёки салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар кўриш учун хулосалар ва ёзма кўрсатмалар беради;

4) хавфли гелогик жараёнларнингн салбий таъсиридан аҳоли яшаш жойларини ҳимоя қилишнинг узоқ муддатли дастурларини ва ҳудудий чизмалар мажмуини чизишда иштирок этади;

5) зарур ҳолларда Давлат кузатиш хизматининг ёзма кўрсатмаларининг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари, корхоналар, муассасалар томонидан бажарилмаётгани тўғрисидаги материалларни прокуратура органларига беради;

6) маҳаллий давллат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралари билан ҳудудлардан фойдаланишнинг жорий ҳамда истиқбол режаларини, шу жумладан, хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойлардаги саноат ва хўжалик қурилишларининг лойиҳаларини келишиб олади ҳамда уларни ўзллаштириш мумкинлиги тўғрисида хулосалар беради;

7) лойиҳалаш ташкилотларининг аҳоли яшаш жойлари ва халқ хўжалиги объектларини хавфли геоологик жараёнлар таъсиридан ҳимоя қилимш бўйича чора-тадбирлар лойихаларини келишиб олади; зарур ҳолларда шундай тадбирларни муҳандислик-геологик жиҳатдан асослашларини тузишда (муракаб ва алоҳида муҳим объектларда) иштирок этади;

8) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон  Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва "Давархитектқурилиш" қўмитасига хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкии бўлган жойлардаги ҳудудларни ўзлаштириш татртиби тўғрисидаги талабларни, норматив ҳужжатларни, йўриқномаларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритади;

9) Ўзбеклстон Рқспубликаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳузуридаги "Бошдавэкспертиза" ҳамда "Бошгидромет" биланп биргаликда хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда ишлаб чиқариш ривожлантириш ва жойлаштириш схемаларини, шаҳарлар ва аҳоли яшайдигаи бошқа жойларнинг бош режаларини экспертизадан ўтказади, хўжалик фаолиятинииг хавфли геологик жараёнларнни кучайтириши мумкин бўлган салбий таъсирларига баҳо беради;

10) республика ҳудудида хавфли геологик жараёнлар рўй бериши тўғрисидаги ахборотга оид маълумотлар банкини шакллантиради ва тўлдириб боради, техноген фаолиятнинг хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойлардаги геологик муҳитга таъсирини таҳлил қилади, турли идоралар томонидан топширилган маълумотлар бўйича хавфли геолсгик жараёнларнинг таъснири оқибатида етказилган зарарларни ҳисобга олиб боради, тоғ ёнбағирларининг мустаҳкамлигини сақлаш бўйича тавсияномалар беради, амалга оширилган тавсияномаларнинг амалий аҳамиятини ҳар йили таҳлил қилади ва баҳолайди;

11) фойдаланишнинг нотўғри тартиби хавфли геологик жараёнларнинг вужудга келишига, ривожланишига ёки уларнинг кучайишига олиб келувчн янги (қайта курилган) объектлар ҳамда иншоотларни қабул қилиш ва ишга тушириш бўйича давлат комиссияси ишида қатнашади.



Ш. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

КУЗАТИШ ХИЗМАТИНИНГ ТАШКИЛИЙ

ТУЗИЛМАСИ ВА РАҲБАР ОРГАНЛАРИ


10. Давлат кузатиш хизмати мустақил корхона ҳуқуқи билан "Ўзбекгидрогеология" ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибида бўлади.


11. Давлат кузатиш хизмати бошқарув аппаратидан, Давлат инспекциясидан, худудий кузатув станцияларидан ва ёрдамчи бўлинмалардан нборат бўладн.


12. Давлат кузатиш хизматининг бошлиғи ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан бўшатилади.


13. Давлат кузатиш хизматининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш хизмати Бош давлат назоратчиси (кузатиш хизмати Бош давлат назоратчиси) ҳисобланади.


14. Давлат кузатиш хизмати бошлиғининг ўринбосарлари кузатиш хизмати Бош давлат назоратчисининг ўринбосарилари ҳисобланадилар.


15. Кузатиш хизматининг штатдаги ва штатсиз Давлат назоратчиларининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланади.


16. Давлат кузатув хизмати инспекцияси ходимлари белгиланган намунадаги гувоҳнома ва кийим-бошга эга бўладилар. Уларга барча турдаги транспортларга навбатдан ташқари чипта олиш имтиёзлари берилади.


17. Давлат кузатиш хизматининг автотранспортида махсус рамзий белги бўлади.



IV. ДАВЛАТ КУЗАТИШ ХИЗМАТИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


18. Давлат кузатиш хизмати ва унинг жойлардаги органлари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

1) хулосалар асосида хавфли геологик жараёнлар таъсирига учраган жойларда аҳолини бошқа жойга кўчириш объектларини қуриш ва улардан фойдаланиш тартибини бошқа муддатга кўчириш ёки ўзгартириш тўғрисида ижро этилиши шарт бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;

2) хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойлардаги ташкилотлар ва бошқа объектларга, уларнинг қайси идорага қарамлилигидан, мулкчилик шаклларидаи, маблағ билан таъминлаш манбаларидан ва махфийлик тартибидан қатъи назар, текшириш мақсадида бемалол кириш.

Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар ва ташкилотлар аҳоли яшайдиган жойлар ва объектларни текшириш. даврида Давлат кузатиш хизматининг мансабдор шахсларига зарур ёрдам кўрсатишлари ҳамда уларни алоқа воситалари, бинолар ва транспорт билан таъминлашлари керак;

3) маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошкаруви органларига, тегишли вазирликларга, давлат қўмиталарига. идораларга, қайси идорага қарамлилиги ва мулкчилик шаклларидаи катъи назар, ҳудудлардан тоғ ёнбағирларининг бардошлилигини сақлашга доир талаб ва тавсияларни бузган ҳолда фойдаланаётгаи корхоналар (ташкилотлар) фаолиятини тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритиш;

4) ишлар тўхтатиб қўйилган ҳолларда хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда мавжуд бўлган ва қурилаётган объектлардан фойдаланиш тартибига доир талаблар ва нормативлар бузилганлиги ёки бажарилмаганлиги учун зарур жазо чораларини кўриш мақсадида тегишли банк муассасаларига материаллар юбориш;

5) хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан объектлар ва улардан фойдаланиш талабларини қўпол равишда бузиш ёки мунтазам равишда бажармаслик ҳолларига йўл қўйилаётганлиги, шунингдек. яшовчиларни хавфли жойлардан кўчириш ҳақидаги ёзма кўрсатмалар бажарилмаётганлиги тўғрисидаги материалларни прокуратура органларига тақдим этиш;

6) агар объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш шарт-шароитлари хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлишига, ривожланишига ва кучайишига имкон берадиган бўлса, хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда ҳудудларни ўзлаштириш бўйича илгари берилган хулосалар ва ёзма кўрсатмаларга зарур ўзгартиришлар киритиш;

7) хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган ҳудудларнинг чегарасини ҳар йили белгилаш ҳамда шунга мувофиқ равишда хавфсиз жойларга кўчириш лозим бўлган объектлар сони ва рўйхатига зарур ўзгартиришлар киритиш, илгари берилган тавсиялар ва ёзма кўрсатмаларнинг мазмунини аниқлаш;

8) хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган шарт-шароитларни ўрганиш масалаларини ишлаб чиқиш мақсадида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги давлат геология фонди (Давгеологияфонд) материалларидан, шунингдек, вазирликдар, давлат қўмиталари, идоралар, ташкилотлар ва муассасалар фондлари материалларидан бепул ва навбатдан ташқари фойдаланиш;

9) хавфли геологик жараёнлар кучайган даврда шошилинч хабардор қилиш ва олдини олиш зарурати туғилганда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш;


19. Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш хизматининг Бош давлат назоратчисига ва унинг ўринбосарларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

1) хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда аҳолини бошқа жойга кўчириш (муайян жойдан вақтинчалик кўчириш), объектлар қуриш ва улардан фойдаланиш тартибини бошқа муддатга кўчириш ёки ўзгартириш, шунингдек, бошқа ишларни амалга ошириш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;

2) хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда, агар объектлар курилиши хулосалар ва текшириш далолатномаларисиз, лойиҳаларга риоя этилмасдан амалга оширилганда ёки Давлат кузатиш хизматининг тавсиялари бажарилмаганда ёхуд бу ишлар ҳудудлардан фойдаланишга доир амалдаги нормативларга риоя этилмай бажарилганда ўз ҳуқуқлари доирасида қурилиш ишларини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган мудадтга тўхтатиб туриш ёки судга ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида мурожаат қилиш;

3) ишлар тўхтатиб қўйилган ҳолларда зарур жазо чоралари кўриш учун материалларни тегишли банк муассасаларига жўнатиш;

4) агар кейинги фаолияти хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлишига, ривожланишига ёки кучайишига олиб келса, қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар (ташкилотлар)нинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисида Ўзбекисон Республикаси Вазирлар Маҳхкамасига, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, тегишли вазирликларга, давлат қўмиталари ва идораларига таклифлар киритиш;

5) мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкии бўлган жойларда объектлар қурилиши ва улардан фойдаланиш шартлари, шунингдек, Давлат кузатиш хизмати органларининг аҳолини хавфли жойлардан бошқа жойга кўчириш ва объектлардан фойдаланиш тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ёзма кўрсатмалари қўпол равишда бузилаётганлиги ёки мунтазам бажарилмаётганлиги ҳақидаги материалларни прокуратура органларига тақдим этиш;

6) Давлат кузатиш хизмати органлари ва мансабдор шахсларининг ёзма кўрсатмаларини бажармаганлнк ҳақидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ва уларни тегишли органларга юбориш,

7) агар объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш шарт-шароитлари хавфли геологик жараёнларпииг пайдо бўлишига, ривожланишига ёки кучайишига имкон берадиган бўлса, хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда ҳудудларни ўзлаштириш юзасидан илгари берилган хулосаларга зарур ўзгартиришлар киритиш.


20. Давлат кузатиш хизматининг давдат назоратчиларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

1) хулосалар асосида аҳолини бошқа жойга кўчириш (муайян жойдан вақтинчалик кўчириш), объектлар қуриш ва улардан фойдаланиш вақтини бошқа муддатга кўчириш ёки ўзгартириш, шунингдек, хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда бошқа ишларни амалга ошириш тўғрисида бажариш мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш,

2) агар объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш шарт-шароитлари хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлишига, ривожланишига ёки кучайишига имкон берадиган бўлса, хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда ҳудудларни ўзлаштириш юзасидан илгари берилган хулосаларга зарур ўзгартиришлар киритиш;

3) хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларнинг чегарасини аниқлаш ҳамда шунга мувофиқ равишда хавфсиз жойларга кўчириш лозим бўлган хўжаликлар сони ва объектлар рўйхатига доир муҳандислик-техникавий тадбирларга ўзгартиришлар киритиш;

4) хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда янги (қайта қурилган) объектлар ва иншоотларни қабул қилиш ва фойдаланишга топшириш бўйича давлат комиссиялари ишида қатнашиш;

5) Давлат кузатиш хизмати органларп ва мансабдор шахсларининг ёзма кўрсатмаларини бажармаганлик ҳақидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ва уларни тегишли органларга юбориш.



V. ДАВЛАТ КУЗАТИШ ХИЗМАТИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


21. Давлат кузатиш хизмати органлари қуйидагиларга мажбурдирлар:

1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хавфли геологик жараёнларнииг пайдо бўлиши ва кучайиши. мумкин бўлган шарт-шароитларни мунтазам ўрганишни амалга ошириш, уларнинг рўй бериши мумкинлиги тўғрисида ҳар йили материаллар тайёрлаш;

2) аҳоли яшаш жойлари ва халқ хўжалиги объектларини ушбу жараёнларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриш ва амалга ошириш учун уларнинг рўй бериши мумкин бўлган ҳалокатли оқибатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилиш ҳамда хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, объктларнинг раҳбарлари ва ходимларини, хабардор килиш ва огоҳлангириш;

3) Ўзбекистон Республикаси давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, хавфл геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда ҳудудлардан фойдаланишда тор маҳкамачилик, маҳаллийчилик кўринишларининг олдини олиш.