язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.1994 й. 212-сон "Савдога ва тижоратга кўмаклашувчи "Савдогар" акционерлик-тижорат банкининг фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратиб беришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.04.1994 й.

N 212



САВДОГА ВА ТИЖОРАТГА КЎМАКЛАШУВЧИ

"САВДОГАР" АКЦИОНЕРЛИК-ТИЖОРАТ

БАНКИНИНГ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИ

УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИБ

БЕРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Парезидентининг "Савдога ва тижоратга кўмаклашувчи "Савдогар" акционерлик-тижорат банкини ташкил этиш ҳақида" 1994 йил 18 мартдаги Фармонига мувофиқ, шунингдек, банкнинг нормал фаолият кўрсатишини ва унга юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. "Ўзсавдобанк" тижорат банки ва "Ўзбирлашувбанк" кооператив банки Кенгашларининг уларнинг негизида савдога ва тижоратга кўмаклашувчи "Савдогар" акционерлик-тижорат банки ("Ўзсавдогарбанк")ни тузиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекбирлашув", "Ўзкооптайёрловсавдо" бирлашмаси ва "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концерни бошқарувларининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича таклифлари ҳақида" 1993 йил 20 январдаги 44-сон қарорининг "Ўзбирлашувбанк" кооператив банкини очишга рухсат беришга оид 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2.

"Ўзсавдогарбанк" нинг таъсисчилари бир ой муддатда таъсис бадалларини тўласинлар ва банкнинг устав фондини шакллантирсинлар.


3. "Ўзсавдогарбанк" нинг устав фонди банк акцияларини сотишдан олинган маблағлар ҳисобига шаклланишини назарда тутган ҳолда, банк Кенгаши икки ой муддатда акциялар чиқарилишини ва улар таъсисчилар ўртасида жойлаштирилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

"Ўзсавдогарбанк" ни ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий маслаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатсин;

"Ўзсаноатқурилишбанк" ва "Ўздеҳқончиликсаноатбанк" билан биргаликда малакали мутахассислар билан бутлашда ёрдам кўрсатсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда "Ўзсавдогарбанк" филиалларини телефон алоқаси билан таъминлаган ҳолда тегишли хизмат хоналари ажратсинлар.


6. Ўзбекбирлашув бошқаруви ўн кун муддатда Клара Цеткин кўчаси, 78-уйдаги Тошкент вилояти матбуот балансида бўлган бинони "Ўзсавдогарбанк" балансига ўтказсин.


7. "Ўзулгуржибиржасавдо", "Тошшаҳарйўловчитранс", "Ўзбексавдо" уюшмалари, Ўзбекбирлашув, "Ўзқишоқхўжаликтаъминоттузатиш" қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси алоқа вазирлиги "Ўзсавдогарбанк" нинг талабномасига кўра зарур миқдорда инвентар, компьютер техникаси, транспорт ва алоқа воситалари ажратилишини таъминласинлар.


8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Марказий банк (Ф.М. Муллажонов) зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов