язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Алоҳида эътибор талаб этувчи болалар учун таълим ва тарбия муассасалари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2007 й. 100-сон "Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари фаолияти тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2007 й.

N 100


ИМКОНИЯТЛАРИ ЧЕКЛАНГАН ШАХСЛАР

УЧУН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН КАСБ-ҲУНАР

КОЛЛЕЖЛАРИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА


"Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида", "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларини таъминлаш, шунингдек "Ижтимоий ҳимоя йили" Давлат дастурини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги икки ой муддатда:

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Тошкент ва Фарғона шаҳарларидаги ўрта махсус таълим муассасаларини белгиланган тартибда имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларига айлантирсин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда имкониятлари чекланган шахслар учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мутахассисликлари ва касблари рўйхатини тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда имкониятлари чекланган шахсларни ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида ўқитиш учун зарур таълим стандартлари, махсус ўқув режалари ва дастурларини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2008-2009 йиллар учун инвестиция дастурларини шакллантиришда Вазирлар Маҳкамасига имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган касб-ҳунар коллежларини ишга туширишнинг аниқ йўналтирилган дастурлари параметрлари доирасида минтақаларнинг реал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар коллежлари қуришнинг аниқ дастурига киритиш тўғрисида таклифлар тақдим этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига бюджет параметрларида ҳар йили Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази учун назарда тутилган маблағлар доирасида имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кутубхона фондларини тўлдириш юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Адлия вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 200-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 5, 28-модда.