ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш /

Адлия вазирининг 08.05.2007 й. 85-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.05.2007 й. 15-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.05.2007 й.

N 15-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

08.05.2007 й.

N 85-мҳ


БУЙРУҒИ



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

Давлат реестридан чиқариш тўғрисида


(2007 йил 18 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида" 1997 йил 26 майдаги 256-сон ва "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш тўғрисида" 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорларига асосан ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2007 йил 4 апрелдаги 24/8-1273-сон хатини инобатга олган ҳолда, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1994 йил 19 январда 15-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқароларининг транспорт воситаларида ҳаракатланиш тартиби ва Халқаро автомобиль йўлларида йўл-патруль хизматини ташкил қилиш бўйича Йўриқнома" Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда мазкур давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (A. Инанбабаев) ушбу буйруқни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Адлия вазири                                                                      Ф. Отахонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 208-модда.






































Время: 0.1869
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск