ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Суверенитет. Конституция. Давлат рамзлари / Давлат тили. Бошқа тиллардан фойдаланиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.1994 й. 304-сон "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишни таъминлаш юзасидан давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
16.06.1994 й.
N 304
"ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН ЎЗБЕК
АЛИФБОСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ
АМАЛГА ОШИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ
ЮЗАСИДАН ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги қарорини бажариш учун Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишни таъминлаш юзасидан давлат дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш бўйича давлат комиссияси мазкур Қонундан ва давлат дастуридан келиб чиқадиган барча вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш юзасидан вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар раҳбарлари билан биргаликда тегишли чора-тадбирлар белгиласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йилги давлат бюджетини шакллантириш чоғида бюджетдаги ташкилотлар учун лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Белгилаб қуйилсинки, хўжалик ҳисобидаги корхоналар, ташкилотлар, улариинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш юзасидан тегишли харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширадилар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Pecпублика давлат комиссияси, вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар раҳбарлари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасииинг Раиси И. Каримов