Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Аудит / Ўзбекистон Республикаси аудит Миллий стандартлари / 90. 90-сон АФМС "Аудиторлик ташкилотларининг касбга доир хизматлари" /

90-сон АФМС "Аудиторлик ташкилотларининг касбга доир хизматлари"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 10 мартда 1017-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2001 йил 14 февралдаги

19-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолияти

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(90-СОН АФМС)


Аудиторлик ташкилотларининг касбга доир хизматлари


Мазкур Аудиторлик фаолияти миллий стандарти (АФМС) "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги "Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширувларининг ролини ошириш тўғрисида" 365-сон қарори асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш элементи ҳисобланади.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Миллий андозанинг мақсади:

аудиторлик ташкилотлари кўрсатадиган касбга доир хизматлари рўйхатини;

касбга доир хизматлар кўрсатишга шартнома тузиш пайтида ҳал этиладиган ўзига хос масалаларни;

кўрсатилган касбга доир хизматларнинг натижалари тўғрисида аудитор ҳисоботи мазмунини белгилашдан иборат.


2. Мазкур андоза талаблари касбга доир хизматлар кўрсатилаётганда барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.


3. Аудиторлик ташкилоти ўз фаолиятида қонун ҳужжатлари ва мазкур андоза билан белгиланган ҳар қандай касбга доир хизматларни кўрсатишга ҳақлидир.



2-§. КАСБГА ДОИР ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


4. Касбга доир хизматлар аудиторлик ташкилоти билан ушбу хизматлар буюртмачиси ўртасида тузиладиган касбга доир хизматлар кўрсатиш шартномаси асосида кўрсатилади.

Шартномани бажараётганда аудитор аудитор, хўжалик юритувчи субъект (буюртмачи) ва зарурат бўлганда исталган учинчи томонлар билан келишилган таомилларни бажаради ва кўрсатилган касбга доир хизматлар натижалари тўғрисида асосланган хулосалар билан ҳисобот тақдим этади.


5. Аудитор кўрсатилган касбга доир хизматлар натижалари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


6. Хўжалик юритувчи субъект (буюртмачи) кўрсатилган касбга доир хизматлар натижалари тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари бўйича ўз хулосаларини чиқаришга ҳақлидир.


7. Ҳисобот касбга доир хизматлар буюртмачисига касбга доир хизматлар кўрсатиш шартномасининг шартларига мувофиқ ҳажм ва муддатларда тақдим этилади.



3-§. КАСБГА ДОИР ХИЗМАТЛАР РЎЙХАТИ


8. Аудиторлик ташкилоти касбга доир қуйидаги хизматларни кўрсатиши мумкин:

а) бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, тиклаш ва юритиш:

бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва юритиш;

молиявий ҳисобни ташкил этиш, тиклаш ва юритиш;

бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш (компьютерлаштириш);

бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, тиклаш ва юритиш билан боғлиқ бошқа хизматлар;

б) молиявий ҳисобот тузиш;

в) миллий молиявий ҳисоботни бухгалтерия ҳисоби халқаро андозаларига ўтказиш;

г) хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг таҳлили:

молиявий ҳолат таҳлили;

ликвидлилик таҳлили;

тўловга қобиллик таҳлили;

молиявий-хўжалик фаолиятининг таҳлили билан боғлиқ бошқа хизматлар;

д) бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш, режалаштириш, менежмент ва молиявий-хўжалик фаолиятининг бошқа масалалари бўйича консалтинг:

техник-иқтисодий асосланмалар (ТИА) тайёрлаш, инвестиция лойиҳалари ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш ва баҳолаш;

бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш масалалари бўйича маслаҳатлар;

молиявий менежмент бўйича маслаҳатлар;

маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;

унумдорлик ва самарадорликни баҳолаш мақсадида хўжалик юритувчи субъект фаолият юритишининг таомиллари ва усуллари таҳлили;

молиявий-хўжалик фаолияти соҳасида бошқа консалтинг хизматлари;

е) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ва декларациялар тузиш:

солиқ ҳисобини ташкил этиш ва юритиш;

солиқ органларининг текширув далолатномалари бўйича эътирозлар тайёрлаш;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ва декларациялар тузиш;

солиқ ҳисоби ва солиқ солиш билан боғлиқ бошқа хизматлар;

ж) бошқа хизматлар:

аудиторлик фаолияти билан боғлиқ соҳада тадқиқотлар, семинарлар, анжуманлар, ишланмалар ўтказиш ва уларнинг натижаларини, шу жумладан босма кўринишда, тарқатиш;

бухгалтерия ҳисоби, аудит, молиявий-хўжалик фаолияти таҳлили ва солиқ солиш бўйича белгиланган тартибда ўқув қўлланмалари, ўқув-услубий материаллар тайёрлаш.



4-§. КАСБГА ДОИР ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ

ШАРТНОМАСИНИ БАЖАРИШНИНГ

УМУМИЙ ПРИНЦИПЛАРИ


9. Касбга доир хизматлар кўрсатишда аудитор амалдаги қонун ҳужжатларининг талабларига қатъий амал қилиши керак.



5-§. ШАРТНОМА ТУЗИЛАЁТГАНДА ХАЛ

ҚИЛИНАДИГАН МАСАЛАЛАР


10. Касбга доир хизматлар кўрсатиш шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади.


11. Аудиторлик ташкилоти шартномада қуйидаги масалаларни ҳам акс эттириши лозим:

касбга доир хизматлар қамраб оладиган молиявий ахборот ҳажми ва ҳисобот даврлари;

кўрсатилган хизматлар натижалари тўғрисида ҳисобот тузиш учун зарур бўлган, шартноманинг белгиланган предмети бўйича исбот-далилларни олиш мақсадида бажариладиган таомиллар;

касбга доир хизматлар кўрсатиш жараёнида эришилган натижалар рўйхати, уларни расмийлаштириш тартиби ва шакллари;

ҳисоботни тарқатишга тааллуқли чеклашлар.



6-§. ТАОМИЛЛАР ВА ИСБОТ-ДАЛИЛЛАР


12. Касбга доир хизматлар кўрсатиш шартномасида келишилган таомиллар миқдори ва ҳажми касбга доир кўрсатилган хизматлар натижалари тўғрисида ҳисобот тузиш учун зарур миқдорда исбот-далиллар олиш учун етарли бўлиши керак.


13. Келишилган таомиллар ўз ичига қуйидагиларни олиши мумкин:

эҳтиёж ва таҳлил;

такрорий санаш, қиёслаш ва бошқа математик ҳамда таҳлилий усуллар;

кузатув;

инвентарлаш;

исбот-далиллар олиш;

маълумотнома ва тавсияномалар тақдим этиш.



7-§. КАСБГА ДОИР КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАР

НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ


14. Касбга доир кўрсатилган хизматлар натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

а) ҳисобот номи;

б) хўжалик юритувчи субъект (буюртмачи) номи ва манзили;

в) аудиторлик ташкилоти номи ва манзили;

г) шартнома рақами ва санасини кўрсатиш;

д) таомиллар андозаларга (айнан қайсиларига) мувофиқ бажарилганлигини кўрсатиш;

е) келишилган таомилларни бажаришдан мақсади;

ж) аниқ бажарилган таомиллар рўйхати;

з) таомиллар натижалари баёни;

и) ҳисобот фақат муайян элементларга, молиявий ахборот моддаларга тааллуқли эканлигини ва у хўжалик юритувчи субъектнинг умуман молиявий ҳисоботига татбиқ этилмаслигини кўрсатиш (имкони бўлган жойларда);

к) ҳисобот тузилган сана;

л) касбга доир хизматлар кўрсатган мутахассис (аудитор)нинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси (ҳар бир саҳифада).


15. Хўжалик юритувчи субъектга (буюртмачига) кўрсатилган хизматлар натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этилганда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади, унга аудиторлик ташкилотининг раҳбари имзо чекади.


8-§. КАСБГА ДОИР ХИЗМАТЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


16. Касбга доир хизматларни сифатсиз кўрсатганлиги учун аудиторлик ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


17. Касбга доир кўрсатилган хизматлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботда берилган ахборот махфий ҳисобланади. Буюртмачининг розилигисиз ушбу ахборотни эълон қилишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.












































Время: 0.1962
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск