язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Темирйўл транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.1994 й. 472-сон "Ўзқурилишматериаллари" давлат концернининг "Оҳангаронқурилишматериаллари" ишлаб чиқариш бирлашмасини Ўрта Осиё Темир йўл бошқармасига бериш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.1994 й.

N 472



"ЎЗҚУРИЛИШМАТЕРИАЛЛАРИ" ДАВЛАТ КОНЦЕРНИНИНГ

ҲАНГАРОНҚУРИЛИШМАТЕРИАЛЛАРИ" ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИНИ ЎРТА ОСИЁ ТЕМИР

ЙЎЛ БОШҚАРМАСИГА БЕРИШ ТЎҒРИСИДА



Ўрта Осиё Темир йўл бошқармасининг темир-бетон буюмларга, айниқса темир-бетон шпалларга бўлган эҳтиёжини узлуксиз таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўрта Осиё Темир йўл бошқармасининг "Оҳангаронқурилишматериаллари" ишлаб чиқариш бирлашмасини унинг ихтиёрига бериш тўғрисидаги "Ўзқурилишматериаллари" давлат концерни билан келишилган таклифи қабул қилинсин.


2. Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси ва "Ўзқурилишматериаллари" давлат концерни бирлашмани қабул қилиш-топшириш бўйича белгиланган тартибда комиссия тузсинлар. Қабул қилиш-топшириш 1994 йил 1 июлдаги баланс бўйича амалга оширилсин.


3. Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси "Оҳангаронқурилишматериаллари" ишлаб чиқариш бирлашмасига унинг оборот маблағларни тўлдириш учун Молия вазирлиги томонидан ажратилган 1300 минг сўмлик кредитнинг "Ўзқурилишматериаллари" давлат концернига тўланишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Капитал қурилиш, транспорт ва алоқа бўлимига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Муталов