язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Озиқ-овқат саноати/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.12.1994 й. 601-сон "Вилоят тасарруфидаги шаҳарларда жойлашган Ўзбекбирлашув тизимидаги нон пишириш корхоналарини "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси таркибига ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.12.1994 й.

N 601



ВИЛОЯТ ТАСАРРУФИДАГИ

ШАҲАРЛАРДА ЖОЙЛАШГАН ЎЗБЕКБИРЛАШУВ

ТИЗИМИДАГИ НОН ПИШИРИШ КОРХОНАЛАРИНИ

"ЎЗДОНМАҲСУЛОТ" ДАВЛАТ КОРПОРАЦИЯСИ

ТАРКИБИГА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА



Аҳолини нон ва ва нон-булка маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекбирлашув тизимидаги айрим нон пишириш корхоналарининг 1995 йил 1 январдаги барча активлари ва пассивлари билан "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси таркибига ихтиёрий равишда кириш тўғрисидаги таклифи 1-иловага* мувофиқ қабул қилинсин.

Ўзбекбирлашув Бошқаруви кўрсатиб ўтилган нон пишириш корхоналари акцияларининг назорат пакетини, кейинчалик уларни бошқариш ҳуқуқини шартнома асосида "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясига берган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига сотиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси кўрсатиб ўтилган нон пишириш корхоналари билан томонларнинг ўзаро мажбуриятлари тўғрисида шартнома-битимларни тузишда "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясига ёрдам берсин.


3. Нон пишириш корхоналарини техник қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва мукаммал тузатиш бўйича ташкилий-техникавий тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1995 ва кейинги йиллар учун инвестция дастурини шакллантиришда "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясининг нон пишириш корхоналарига техник қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва ривожлантириш бўйича таклифларини ҳисобга олсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси хусусийлаштирилган корхоналари қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун йўналтириладиган маблағларни 1995 ва кейинги йилларда "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясига қарз сифатида белгиланган тартибда ажратишни назарда тутсин.


6. "Ўзмашсаноат", "Ўзэлтехсаноат" уюшмалари ва Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси буюртмасига кўра нон пишириш корхоналарини жиҳозлаш учун печ-расстойка агрегатлари тўланмалари, хамир ва суюқ ҳамиртуруш тайёрлаш линиялари, тарози ускуналари ва махсус асбоб-ускуналарни кўплаб ишлаб чиқаришни ташкил этсинлар.


7. "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси янги ишга туширилаётган нон пишириш корхоналарини газ билан таъминлашга ва ишлаб турган нон пишириш корхоналарининг газдан фойдаланиб ишлашга ўтишига рухсат берсин.


8. "Ўзавтотранс" давлат кеорпорацияси ун етказиб беришни узлуксиз таъминлаш, нон ва нон-булка маҳсулотларини ташиш учун "Ўздонмаҳсулот" давлат коропрациясига шартнома асосида қўшимча махсус автотранс ажратсин.


9. Ўзбекбирлашув бир ой муддатда "Ўзавтотранс" давлат корпорациясига ун ва нонни ташишга ихтисослаштирилган автотранспортни шартнома асосида берсин.


10. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси техник қайта жиҳозлашни, реконструкция қилишни амалга ошириш ва ишлатиш эҳтиёжлари учун "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясига 1995 ва ундан кейинги йилларда металл прокати ва бошқа зарур моддий-техника ресурсларини контракт асосида харид қилишда ёрдам берсин.


11. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси ижро этувчи аппарати ходимларининг сони 3 нафарга кўпайтирилсин ва 185 нафар миқдорида (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) белгилансин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари вилоят тасарруфидаги шаҳарлар аҳолисини нон ва нон-булка маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида нон пишириш корхоналарига моддий-техник ёрдам ва кўмак берсинлар.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                           И. Каримов



*) Иловалар рус тилида берилган.