язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.1994 й. 602-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.1994 й.

N 602


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқ-тартиботни ҳимоя қилиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар вазирлиги ҳақидаги Низомга қуйидаги ўзгартириш киритилсин:

18-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳайъат таркибига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири (раис) ва унинг ўринбосарлари лавозимлари бўйича, шунингдек, Вазирликнинг қуйидаги бўлинмалари раҳбарлари кирадилар:

Ташкилий-инспекторлик бошқармасининг бошлиғи;

Жиноят-қидирув Бош бошқармасининг бошлиғи;

Коррупция, рэкет ва терроризмга қарши кураш Бош бошқармасининг бошлиғи;

Тергов бошқармасининг бошлиғи;

Ички қўшинлар бошқармасининг бошлиғи;

Академия бошлиғи;

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири;

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг бошлиғи".


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ССР Ички ишлар вазирлигининг ҳайъат аъзолари тўғрисида" 1990 йил 18 октябрдаги 337-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов