язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш/ Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш/ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2/8-сон, Адлия вазирлигининг 20-26-01-сон, Молия вазирлигининг 55-сон, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/23-18/13-сон "Чорва моллари, бинолар ва асбоб-анжомларни танлов - кимошди савдоси асосида сотиш тартиби"ни бекор қилиш ҳақида"ги 22.05.2007 й. Қарори (АВ томонидан 24.05.2007 й. 136-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.05.2007 й.

N 136-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.05.2007 й.

N 2/8

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.05.2007 й.

N 20-26-01

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.05.2007 й.

N 55

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

22.05.2007 й.

N 01/23-18/13


ҚАРОРИ



"Чорва моллари, бинолар ва асбоб-анжомларни

танлов - кимошди савдоси асосида сотиш

тартиби"ни бекор қилиш ҳақида


(2007 йил 3 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 24 мартдаги "Чорвачиликда хусусийлаштиришни давом эттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 96-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган "Чорва моллари, бинолар ва асбоб-анжомларни танлов - кимошди савдоси асосида сотиш тартиби" ўз аҳамиятини йўқотганлиги ҳамда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган "Чорва моллари, бинолар ва асбоб-анжомларни танлов - кимошди савдоси асосида сотиш тартиби" (1995 йил 20 апрель, рўйхат рақами 136) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтганидан кейин кучга киради.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

С. Исмоилов

Адлия вазири

Ф. Отахонов

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси

Д. Мусаев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 21-сон, 223-модда.