язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Россия Федерацияси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси ўртасида МЧЖ "ЎЗРОСАВИА" Ўзбекистон-Россия ҚКни тузишда ва унинг фаолиятида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 2007 йил 7 март)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида

масъулияти чекланган жамият "ЎЗРОСАВИА"

Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси"ни тузишда ва

унинг фаолиятида ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ*


Бундан кейин "Томонлар" деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати,

Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида давлатлараро муносабатлар асослари, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида 1992 йил 30 майдаги Шартномага, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида саноатнинг мудофаа соҳаларидаги корхоналарининг ишлаб чиқариш ва илмий-техникавий кооперацияси тўғрисидаги 1994 йил 26 январдаги Битимга, Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида қуролли кучларини ўзаро техник ва моддий таъминлаш принциплари тўғрисида 1994 йил 2 мартдаги Битимга, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғ

...