ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Авиасозлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.04.1996 й. 156-сон "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасини акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.04.1996 й.

N 156



В.П.ЧКАЛОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ

АВИАЦИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИНИ

АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИГА АЙЛАНТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида ишлаб чиқаришни бошқаришни такомиллаштириш, бозор муносабатлари тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасини давлат-акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

3. Белгилаб қўйилсинки, "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акционерлик жамияти:

юридик шахс ҳисобланади ҳамда очиқ турдаги давлат-акционерлик жамияти шаклида таъсис этилади;

В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг давлат мулки, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг хўжалик ҳисобидаги бўлинмалари, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ва бошқа акционерларнинг пул маблағлари ҳисобига 3,43 млрд. сўм миқдоридаги дастлабки устав жамғармасини шакллантиради;

ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, жамиятнинг таъсис шартномаси ва устави асосида амалга оширади;

илгари В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тузилган барча шартномалар ва қабул қилинган мажбуриятлар бўйича жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


4. Қуйидагилар "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акционерлик жамиятининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

рақобатга бардошли авиация техникаси ва бошқа техника яратиш ва ишлаб чиқариш, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ва уларнинг турларини кенгайтириш;

сотиш бозорларини ва экспортга маҳсулот етказиб беришни кенгайтиришга оид маркетинг тадқиқотлари ўтказиш;

инновация фаолиятини амалга ошириш, молия-саноат гуруҳлари ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни таъминловчи кооперациянинг бошқа шаклларини барпо этиш;

инвестицияларни кенг жалб этиш, етакчи хорижий фирмалар ва компаниялар билан биргаликда авиация техникаси ишлаб чиқарадиган ва сотадиган қўшма ишлаб чиқаришлар ташкил этиш, шу жумладан, лизинг асосида.


5. В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти асосий ишлаб чиқариш цехларининг иловага мувофиқ намунавий тузилмасига розилик берилсин.

В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси маъмурий ходимлари сонини қисқартиришга, ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ортиқча таркибий бўғинларини тугатишга оид олиб борилаётган тайёргарлик тадбирлари маъқуллансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

бир ҳафта муддатда В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасини акционерлик жамиятига айлантиришнииг режа-жадвалини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тақдим этсин;

"В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акционерлик жамиятига акцияларнинг давлат улушини бошқариш ҳуқуқини берсин;

меҳнат жамоасининг акционерлик улушида акцияларнинг 5 фоизини текин беришни назарда тутсин.


7. Маҳфий.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акционерлик жамияти, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Тошкент, Фарғона, Андижон шаҳарлари ва Тошквнт вилояти ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда "В.И.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акционерлик жамияти балансидан:

уй-жой-коммунал бошқармаси объектларини ва болалар мактабгача тарбия муассасаларини Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Тошкент, Фарғона ва Андижон шаҳарлари ҳокимликлари балансига бериш;

ёрдамчи хўжалик ("Помир" агрофирмаси)ни Тошкент вилояти ҳокимлиги балансига бериш масаласини кўриб чиқсинлар ҳамда балансдан балансга ўтказиш тартиби ва муддатларини бвлгиласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акционерлик жамиятининг ишлаб чиқилган Таъсис шартномаси ва Устави лойиҳалари бўйича хулосаларни бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги икки ҳафта муддатда В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасини очиқ турдаги давлат-акционерлик жамиятига айлантириш бўйича таъсис конференциясини тайёрласинлар ва ўтказсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 18 апрелдаги

156-сон қарорига

ИЛОВА



"Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш

бирлашмаси" давлат-акционерлик жамияти асосий

ишлаб чиқариш цехини бошқаришнинг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


Цех бошлиғи

Цех бошлиғининг ишлаб чиқаришни тайёрлаш бўйича ўринбосари

Цех бошлиғининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари

Технология бюроси

Режалаштириш-диспетчерлик бюроси

Катта мастерлар (участкалар бошлиқлари)

Ишлаб чиқаришни тайёрлаш гуруҳи

Мастерлар, ишлаб чиқариш гуруҳлари

Меҳнат ва иш ҳақи бюроси

Техник назорат бюроси






















Время: 0.1865
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск