ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.1995 й. 26-сон "МДҲ мамлакатлари билан ўзаро ҳисоб-китоб масалаларини мувофиқлаштирувчи шўъба ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.02.1995 й.
N 26
МДҲ МАМЛАКАТЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО
ҲИСОБ-КИТОБ МАСАЛАЛАРИНИ
МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ШЎЪБА
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳукуматлараро тузилган битимларнинг ўз вақтида ижро этилиши ва хом ашё, маҳсулот ҳамда халқ истеъмол товарлари етказиб бериш бўйича МДҲ мамлакатлари билан ўзаро ҳисоб-китобларни ташкил этиш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш юзасидан амалий назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг Ресурслар, моддий-техника таъминоти ва битимлар бўлими таркибида МДҲ мамлакатлари билан ўзаро ҳисоб-китоб масалаларини мувофиқлаштирувчи 4 кишидан иборат шўъба тузилсин, шу жумладан:
Бўлим мудирининг ўринбосари -
Шўъба мудири - 1
Катта эксперт - 1
Эксперт - 1
Инспектор - 1
2. Шўъбага қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин: МДҲ мамлакатлари билан тузилган ҳукуматлараро битимларнинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш, МДҲ мамлакатлари томонидан ўзаро етказиб бериладиган маҳсулотлар учун ҳисоб-китобларни ташкил этиш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш; кўрсатиб ўтилган масалалар юзасидан жорий ва умумлаштирувчи ахборотларни тайёрлаш.
3. Бош вазирнинг Биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков янги шўъба ташкил этилишини ҳисобга олиб, бир ҳафта муддатда Ресурслар, моддий-техника таъминоти ва битимлар бўлими тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов