ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Шартномаларнинг айрим турлари / Қимор (лотерея) ва гаров ўйинлари ўтказиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.1995 й. 133-сон "1995 йилда "Мустақиллик" пул-буюм лотереясини чиқариш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
14.04.1995 й.
N 133
1995 ЙИЛДА "МУСТАҚИЛЛИК"
ПУЛ-БУЮМ ЛОТЕРЕЯСИНИ
ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 4 йиллигини нишонлпш ва республика аҳолисининг ишлатилмаётган нақд пул маблағларини жалб этиш йўли билан миллий валютани мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Молия вазирлиги, Марказий банк, "Ўзжамғармабанк", Алоқа вазирлиги, "Ўзбексавдо" уюшмаси ва Ўзбекбирлашувнинг 250 млн. сўмлик миқдорда "Мустақиллик" пул-буюм лотереясини чиқариш ва ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Лотерея бўйича ютуқлар суммаси 187,5 млн. сўмни ёки чиқарилган лотерея умумий суммасининг 75 фоизини ташкил қилади.
2. "Мустақиллик" пул-буюм лотереясини ўтказиш шартлари ва тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки, лотерея билетларини сотиш "Ўзжамғармабанк", Алоқа вазирлиги, "Ўзбексавдо", Ўзбекбирлашув, "Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси муассасаларида ҳамда ушбу мақсадлар учун шартнома асосида жалб этилган шахслар орқали, қатъий ихтиёрийлик асосида, нақд пулга ёки ҳисоб-китоб чекларига амалга оширилади.
"Мустақиллик" пул-буюм лотереяси республика ҳудудида 2-иловага мувофиқ тақсимлансин.
4. Вакиллар этиб қуйидагилар белгилансин:
лотерея билетларини қабул қилиб олиш, сақлаш ва ютуқларни тўлаш бўйича - "Ўзжамғармабанк" муассасалари;
лотерея билетларини "Ўзжамғармабанк" муассасаларига ҳамда билетларни тарқатувчи ташкилотларга етказиб бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва "Ўзжамғармабанк";
ютуққа чиққан товарларни етказиб бериш бўйича - Ўзбекбирлашув.
5. Белгилаб қўйилсинки, ютуқларни бериш ва жўнатиш Ўзбекбирлашувнинг улгуржи базалари томонидан амалга оширилсин.
6. Давлат концернлари, уюшмалар, корхоналар, ташкилотлар ва бошқа товар ишлаб чиқарувчилар зарур товарларни Ўзбекбирлашувнинг улгуржи базаларига 3-иловага мувофиқ нархларда, миқдорларда ва ассортиментда ўз вақтида сотишни таъминласинлар.
7. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси ва "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси ютуққа чиққан товарларни ташиш учун Ўзбекбирлашувнинг улгуржи базалари буюртмаларига кўра зарур миқдорда транспорт воситалари ажратишни таъминласинлар.
8. Буюм ютуқларининг қиймати 1995 йил 1 апрелдаги улгуржи-бериш нархлари бўйича белгиланади. Товарларни сотиб олиш вақтида нархлар ўзгарган ҳолларда нархлардаги фарқ лотерея билетларини сотишдан тушган маблағлар ҳисобига қопланади.
9. "Ўзжамғармабанк" Ўзбекбирлашувнинг ютуқка чиққан товарларни етказиб беришга оид харажатларни Ўзбекбирлашувнинг ҳисоб-китоблари бўйича аванс тариқасида тўласин. Ўзбекбирлашув ютуққа чиққан товарларни бериш муддати тугугунидан сўнг ҳақиқий қилинган сарф-харажатлар тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиб "Ўзжамғармабанк" билан ўзаро ҳисоб-китоб қилади.
10. Марказий банк бир ой муддатда лотерея билетларини тайёрлашни ва етказиб беришни таъминласин.
11. "Ўзжамғармабанк", "Ўзбексавдо", Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, "Ўзтайёрловсавдо", "Ўздавтелерадио" компанияси, Давлат матбуот қўмитаси, ЎзА, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
аҳоли ўртасида лотерея билетларини сотиш юзасидан кенг реклама ишларини ташкил этсинлар;
лотерея билетларини сотишнинг бориши, билетларни сотишдан тушган пулларнинг ўз вақтида топширилиши ва ютуқларнинг берилиши устидан доимий назорат ўрнатсинлар.
12. Белгилаб қўйилсинки:
лотерея билетларини сотишга жалб қилинган шахсларга сотилган билетлар суммасининг икки фоизи миқдорида ҳақ тўланади;
лотерея чиқаришдан олинган маблағлар (лотереяни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни чегирган ҳолда) қуйидагича тақсимланади:
20 фоизи - республика бюджети даромадига;
20 фоизи - "Ўзжамғармабанк" ҳисоб-китоб счётига;
20 фоизи - Ўзбекбирлашув ҳисоб-китоб счётига;
15 фоизи - "Ўзбексавдо" ҳисоб-китоб счётига;
10 фоизи - Марказий банк ҳисоб-китоб счётига;
10 фоизи - Алоқа вазирлиги ҳисоб-китоб счётига;
5 фоизи - тегишли ҳудудда сотилган лотерея билетлари улушидан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳисоб-китоб счётига.
13. Лотерея билетларини сотишдан тушган маблағлар "Ўзжамғармабанк"нинг махсус счётида тўпланади. Лотерея бўйича ютуқларни тўлаш, шунингдек лотереяни чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар ушбу счётдан амалга оширилади.
14. Молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 1995 йилнинг 15 августигача Вазирлар Маҳкамасига "Мустақиллик" лотореясининг ютуқлар тиражини ўтказувчи комиссия таркиби тўғрисида таклиф киритсин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов
1995 йил 14 апрелдаги
133-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Мустақиллик" пул-буюм лотереясини
ўтказиш шартлари ва тартиби
1. "Мустақиллик" пул-буюм лотереяси (кейинги ўринларда лотерея деб аталади) Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 4 йиллигини нишонлаш ва республика аҳолисининг ишлатилмаётган нақд пул маблағларини жалб этиш йўли билан миллий валютани мустаҳкамлаш мақсадида чиқарилади.
2. Молия вазирлиги, Марказий банк, "Ўзжамғармабанк", Алоқа вазирлиги, "Ўзбексавдо" ва Ўзбекбирлашув лотереянинг таъсисчилари ҳисобланадилар.
3. Лотерея 250 000 000 (икки юз эллик миллион) сўмлик миқдорда чиқарилади. Мана шу миқдордаги суммага номинал қиймати 10 сўм бўлган 25 000 000 (йигирма беш миллион) дона лотерея билети чиқарилади.
Лотерея билетлари ҳар бири 6 250 000 (олти миллион икки юз эллик минг) сўмлик бўлган 40 та алоҳида разрядларга бўлинади.
Лотереянинг ҳар бир разряди 000001 дан 006250 гача тартиб рақамига эга бўлган 6250 сериядан иборат бўлади.
Ҳар бир серия 001 дан 100 гача тартиб рақамига эга бўлган 100 билетдан иборат бўлади.
4. Лотереянинг ютуқлар тиражи 1995 йилнинг 29-30 августидан Тошкент шаҳрида ўтказилади.
5. Лотереянинг ютуқлар миқдори 187 500 000 (бир юз саксон етти миллион беш юз минг) сўмни ёки лотереяни чиқариш умумий суммасининг 75 фоизини ташкил этади.
Лотереянинг 40 разряди бўйича тиражда умумий миқдори 187500000 (бир юз саксон етти миллион беш юз минг) сўмлик 2972000 (икки миллион тўққиз юз етмиш икки минг) ютуқ, шу жумладан, 158869200 (бир юз эллик саккиз миллион саккиз юз олтмиш тўққиз минг икки юз) сўмлик 108920 (бир юз саккиз минг тўққиз юз йигирма) буюм ютуқлари ва 28630800 (йигирма саккиз миллион олти юз ўттиз минг саккиз юз) сўмлик 2863080 (икки миллион саккиз юз олтмиш уч минг саксон) пул ютуқлари ўйналади.
6. Лотерея билетлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида "Ўзжамғармабанк" муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг алоқа бўлимлари, савдо, матлубот кооперацияси ва "Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси корхоналари ҳамда шу мақсадлар учун шартнома асосида жалб этилган шахслар томонидан сотилади.
7. Лотерея билети 12x7 сантиметр ўлчамли тўғри бурчак шаклида бўлиб, давлат белгиси қўйилган қоғоздан тайёрланади. Лотерея билетининг олд томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири: "Ўзбекистон - Келажаги буюк давлат", "1995 йил 1 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 4 йиллиги", "Ўзбекистон Республикасининг "Мустақиллик" пул-буюм лотереяси", "Лотерея билети", "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, "Ўзжамғармабанк", Алоқа вазирлиги, "Ўзбексавдо", Ўзбекбирлашув деган ёзувлар; "Мустақиллик" майдонининг тасвири; "Билетнинг баҳоси 10 сўм" деган ёзув; разряд, серия, билет тартиб рақамлари; ютуқлар тиражи ўтказиладиган ой ва кун ҳамда жой қайд этилган бўлади. Лотерея билетининг орқа томонида лотереяни ўтказиш шартлари баён қилинади ҳамда "Сизга омад тилаймиз" сўзлари ёзилган бўлади. Барча ёзувлар ўзбек тилида ифодаланади.
8. Лотерея билетларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва пул ютуқларини тўлаш "Ўзжамғармабанк" томонидан амалга оширилади.
9. Буюм ютуқларини бериш ва жўнатиш Ўзбекбирлашувнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги улгуржи базалари томоyидан амалга оширилади.
10. Буюм ютуқлари қиймати 1995 йил 1 апрелдаги улгуржи-бериш нархлари бўйича белгиланган. Товарларни сотиб олиш вақтида нархлар ўзгарган ҳолларда, нархлардаги фарқ лотерея билетларини сотишдан тушган маблағлар ҳисобига қопланади.
11. Лотерея билетлари бўйича пул ютуқлари ютуқли билет кўрсатилгач, "Ўзжамғармабанк"нинг барча муассасалари томонидан тўланади.
Қиймати 3800 сўмгача (бу сумма ҳам киради) бўлган буюм ютуқлари ютуқ чиққан лотерея билетлари "Ўзжамғармабанк" операция бўлинмаларида дастлабки текширувдан ўтказилгандан кейин Ўзбекбирлашув улгуржи базалари томонидан берилади.
Қиймати 3800 сўмдан ортиқ бўлган буюм ютуқлари ютуқ чиққан лотерея билетлари "Ўзжамғармабанк" томонидан экспертизадан ўтказилгандан сўнг "Ўзжамғармабанк" топшириқномалари бўйича, топшириқнома олингандан кейин 15 кун мобайнида Ўзбекбирлашувнинг улгуржи базалари томонидан берилади ва жўнатилади.
Буюм ютуқлари нақд пул билан берилмайди.
12. Ютуқ чиққан лотерея билетлари пул ёки буюм ютуғини олиш учун 1996 йил 1 февралгача (ўша кун ҳам киради) тақдим этилиши мумкин. Ана шу муддатдан кейин лотерея билетлари ўз кучини йўқотади ва ютуқни бериш учун қабул қилинмайди.
ИЛОВА
Ютуқлар номи |
Қиймати (сўм) |
1 разрядга |
40 разрядга |
||
миқдори (дона) |
умумий суммаси (сўм) |
миқдори (дона) |
умумий суммаси (сўм) |
||
"TICO" автомобили |
279540 |
1 |
279540 |
40 |
11181600 |
"Labo" автомобили |
220830 |
1 |
220830 |
40 |
8831200 |
Юмшоқ мебель тўплами |
10000 |
65 |
650000 |
2600 |
26000000 |
Девор шкафи тўплами (корпус мебели) |
9500 |
15 |
142500 |
600 |
5700000 |
"Daewoo" рангли телевизори |
8000 |
15 |
120000 |
600 |
4800000 |
Ошхона мебели тўплами |
6500 |
50 |
325000 |
2000 |
13000000 |
"Само" 5 лампали ёритгичи |
5774 |
5 |
28870 |
200 |
1154800 |
Чиннидан қўлда ишланган декоратив буюмлар
|
5500 |
2 |
11000 |
80 |
440000 |
"Семурғ" оқ-қора тасвирли телевизор |
4000 |
50 |
200000 |
2000 |
8000000 |
Дала ҳовли мебели тўплами |
3000 |
100 |
300000 |
4000 |
12000000 |
Полда турадиган ойна |
2520 |
50 |
126000 |
2000 |
5040000 |
"Гулшан" 4 лампали ёритгичи |
2455 |
10 |
24550 |
400 |
982000 |
"Петровский" шохмоти |
2380 |
73 |
173740 |
2920 |
6949600 |
Гилам 2х3 м |
2100 |
300 |
630000 |
12000 |
25200000 |
"Ойгул" кир ювиш машинаси
|
1500 |
4 |
6000 |
160 |
240000 |
Маятникли девор соати |
1420 |
8 |
11360 |
320 |
454400 |
"Диадема" ёритгичи
|
1390 |
11 |
15290 |
440 |
611600 |
"Версаль" ванна тўплами |
1330 |
100 |
133000 |
4000 |
5320000 |
"Осиё" 6 лампали ёритгичи |
1250 |
8 |
10000 |
320 |
400000 |
Резина спорт қайиғи |
841 |
3 |
2523 |
120 |
100920 |
Девор соати |
800 |
100 |
80000 |
4000 |
3200000 |
Конвекторлар |
777 |
13 |
10101 |
520 |
404040 |
Артикули 1228 бўлган декоравтив столча |
700 |
12 |
8400 |
480 |
336000 |
Олти блокдан иборат майда нарсаларни сақлаш учун тўплам |
660 |
100 |
66000 |
4000 |
2640000 |
Артикули 2729 бўлган декоравтив столча |
550 |
26 |
14300 |
1040 |
572000 |
Электр миксер |
430 |
12 |
5160 |
480 |
206400 |
Стол чироғи |
386 |
56 |
21616 |
2240 |
864640 |
Телефон аппарати (трубка) |
350 |
25 |
8750 |
1000 |
350000 |
"Снежок" 1 лампали ёритгичи |
343 |
25 |
8575 |
1000 |
344000 |
Сувенир идишли тақинчоқ |
340 |
100 |
34000 |
4000 |
1360000 |
3 литрли термос |
300 |
100 |
30000 |
4000 |
1200000 |
Электр дазмол |
291 |
27 |
7857 |
1080 |
314280 |
"Ландиш" 1 лампали ёритгичи |
260 |
24 |
6240 |
960 |
249600 |
"Семурғ" радиоприёмниги |
250 |
80 |
20000 |
3200 |
800000 |
Ўрамдаги клипсалар |
240 |
3 |
720 |
120 |
28800 |
Бир кийимлик хонатлас (5м) |
225 |
1000 |
225000 |
9000000 |
|
Ошхона тўплами (зангламайдиган пўлатдан ишланган) |
192 |
49 |
9408 |
376320 |
|
Пьезозажигалкалар |
54 |
100 |
5400 |
216000 |
|
10 сўмлик ютуқ |
10 |
71577 |
71570 |
2863080 |
28630800 |
Жами |
74300 |
4687500 |
2972000 |
187500000 |
1995 йил 14 апрелдаги
133-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Мустақиллик" пул-буюм лотереяси суммасининг
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бўйича
ТАҚСИМЛАНИШИ
млн сўм
Ҳудудлар |
Сумма |
Қорақалпоғистон Республикаси |
16.25 |
вилоятлар: |
|
Андижон |
21.25 |
Бухоро |
16.00 |
Жиззах |
10.00 |
Қашқадарё |
21.50 |
Навоий |
8.75 |
Наманган |
21.25 |
Самарқанд |
22.25 |
Сурхондарё |
15.00 |
Сирдарё |
7.50 |
Тошкент |
25.00 |
Фарғона |
25.00 |
Хоразм |
15.00 |
Тошкент шаҳри |
25.25 |
ЖАМИ: |
250.00 |
1995 йил 14 апрелдаги
133-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Мустақиллик" пул-буюм лотереясини ўтказиш
учун ажратиладиган халқ истеъмол товарлари
Товарлар номи |
Ишлаб чиқарувчилар |
Нархи (сўм) |
Миқдори (дона) |
Суммаси (сўм) |
"TICO" автомобили |
Ўзавтопром |
279540 |
40 |
11181600 |
"Labo" автомобили |
Ўзавтопром |
220830 |
40 |
8833200 |
"Daewoo" рангли телевизори |
Ўзавтопром |
8000 |
600 |
4800000 |
Юмшоқ мебель тўплами |
Ўзбекмебель |
10000 |
2600 |
26000000 |
Девор шкафи тўплами (корпус мебели) |
Маҳаллий саноат |
9500 |
600 |
5700000 |
Ошхона мебели тўплами |
Маҳаллий саноат |
6500 |
2000 |
13000000 |
3 литрли термос |
Маҳаллий саноат |
300 |
4000 |
1200000 |
"Само" 5 лампали ёритгичи |
Ўзэлтехлром |
5774 |
200 |
1154800 |
"Семурғ" оқ-қора тасвирли телевизор |
Ўзэлтехпром |
4000 |
2000 |
8000000 |
"Гулшан" 4 лампали ёритгичи |
Ўзэлтехпром |
2455 |
400 |
982000 |
"Диадема" ёритгичи
|
Ўээлтехпром |
1390 |
440 |
611600 |
"Осиё" 6 лампали ёритгичи |
Ўзэлтехпром |
1250 |
120 |
400000 |
Кенвекторлар |
Ўзэлтехпром |
777 |
520 |
404040 |
Стол чироғи |
Ўзэлтехпром |
386 |
2240 |
864640 |
Электр дазмол |
Ўзэлтехпром |
291 |
1080 |
314280 |
"Снежок" 1 лампали ёритгичи |
Ўзэлтехпром |
341 |
1000 |
341000 |
"Ландиш" 1 лампали ёритгичи |
Ўзэлтехпром |
260 |
960 |
249600 |
"Семурғ" радиоприёмниги |
Ўзэлтехпром |
250 |
3200 |
800000 |
Пьезозажигалкалар |
Ўзэлтехпром |
54 |
4000 |
216000 |
Чиннидан қўлда ишланган декоратив буюмлар
|
"Совпластитал" ҚК |
5500 |
80 |
440000 |
Дала ҳовли мебели тўплами |
"Совпластитал" ҚК |
3000 |
4000 |
1200000 |
Полда турадиган ойна |
"Совпластитал" ҚК |
2520 |
2000 |
5040000 |
"Петровский" шохмоти |
"Совпластитал" ҚК |
2380 |
2920 |
6949600 |
Маятникли девор соати |
"Совпластитал" ҚК |
1420 |
320 |
454400 |
"Версаль" ванна тўплами |
"Совпластитал" ҚК |
1330 |
4000 |
5320000 |
Девор соати |
"Совпластитал" ҚК |
800 |
4000 |
3200000 |
Артикули 1228 бўлган декоравтив столча |
"Совпластитал" ҚК |
700 |
480 |
16000 |
Олти блокдан иборат майда нарсаларни сақлаш учун тўплам |
"Совпластитал" ҚК |
660 |
4000 |
2640000 |
Артикули 2729 бўлган декоравтив столча |
"Совпластитал" ҚК |
550 |
1040 |
572000 |
Сувенир идишли тақинчоқ |
"Совпластитал" ҚК |
340 |
4000 |
1360000 |
Ўрамдаги клипсалар |
"Совпластитал" ҚК |
240 |
120 |
28800 |
Гилам 2 х 3 м |
Ўзбеклегпром |
2100 |
12000 |
25200000 |
Бир кийимлик хонатлас (5м) |
Ўзбеклегпром |
225 |
40000 |
9000000 |
"Ойгул" кир ювиш машинаси
|
ТАПО и Ч |
1500 |
160 |
240000 |
Резина спорт қайиғи |
Ўзрезинотехника |
841 |
120 |
100920 |
Электр миксер |
Ўзмашпром |
410 |
480 |
206400 |
Телефон аппарати (трубка) |
Ўзмашпром |
350 |
1000 |
350000 |
Ошхона тўплами (зангламайдиган пўлатдан ишланган) |
Ўзмашпром |
192 |
1960 |
376320 |
Жами |
158869200 |