Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси давлат музейларида сақланаётган музей бойликларини рўйхатга олиш, уларни жамлаш ва сақлаш тўғрисида Йўриқнома (ЎзР ВМ 26.06.1995 й. 236-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 26 июндаги

236-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси давлат музейларида

сақланаётган музей бойликларини рўйхатга

олиш, уларни жамлаш ва сақлаш тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча давлат музейлари республика музей бойликлари фонди таркибига кирувчи моддий ва маънавий ёдгорликлар сақланадиган хазина ҳисобланади. Давлат музейлари сақланаётган барча музей бойликларининг рўйхатга олиниши ва муҳофаза қилиниши учун тўлиқ жавобгардирлар. Ушбу йўриқнома музей бойликларини рўйхатга олиш, сақлаш ва таъмирлаш ишларининг асосий шакл ва услубларини аниқлаб беради.


1.2. Давлат музейи, таъмирлаш корхонаси ёки кўргазмалар ўтказувчи ташкилот ушбу йўриқнома ҳамда бошқа норматив ҳужжатлар асосида музей бойликларини рўйхатга олиш, сақлаш ва таъмирлашнинг ички тартибларини аниқлаб берувчи ўз йўриқномаларини ишлаб чиқишлари лозим.

Ҳар бир ташкилотнинг ўз иш шарт-шароитлари ва йўналишларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқилган йўриқномасида музей бойликларининг доимий экспозицияда, вақтинчалик кўргазмаларда ва музей захираларида сақлаш тартиби, доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун қабул қилиб олиш ва бериш қоидалари, таъмирланадиган буюмларни кўриб чиқиш, қўриқлаш ва навбатчиликни ташкил этиш йўллари, хазинахоналарни пломбалаш ва муҳрлаш, калитларни сақлаш тартиби ҳамда муҳофизлар, илмий ходимлар, таъмирловчи усталар ва зал назоратчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари аниқ кўрсатилиши керак. Ёнғиндан сақлаш ва музей биносини қўриқлаш ишлари белгиланган тартибда умумий қоидалар асосида ташкил қилинади.


1.3. Музей, таъмирлаш корхонаси ёки кўргазмалар ўтказувчи ташкилотнинг директори музей бойликларини сақлаш, музей фондини экспонатлар билан бойитиб бориш, рўйхатга олиш, илмий рўйхатдан ўтказиш, таъмирлаш ва муҳофаза қилиш, музей (ташкилот, корхона) биносини кечаю кундуз қўриқлаш ва ёнғиндан сақлаш ишларини ташкил этишга шахсан жавобгардир.


1.4. Директор билан бир қаторда музей бойликларини сақлаш, рўйхатга олиш, илмий рўйхатдан ўтказиш, таъмирлаш ва муҳофаза қилиш ишларини йўлга қўйиш учун музей директорининг ўринбосари ҳамда музейнинг бош муҳофизи ҳам тўлиқ жавобгардирлар. Штат рўйхатида бош муҳофиз лавозими назарда тутилмаган музейларда бу ишлар учун фонд мудири ёки директорнинг буйруғи билан муҳофиз вазифаси юклатилган илмий ходим жавобгар бўлади.


Эслатма: Бош муҳофиз (фонд мудири) бир вақтнинг ўзида ўз қўлида сақланаётган музей бойликларининг бутлиги ва сақланиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда моддий жавобгар шахс ҳисобланади.



II. БОШ МУҲОФИЗНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ


2.1. Музейнинг бош муҳофизи (фонд мудири) музей бойликларини рўйхатга олиш, сақлаш, муҳофаза қилиш ва таъмирлаш ишларига бевосита ёки бўлим мудирлари орқали раҳбарлик қилади ҳамда захирахоналарга кириш, музей бойликларидан фойдаланишда белгиланган қонун-қоидаларга риоя этиш ишларини назорат қилади.


2.2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига бевосита бўйсунувчи музейларнинг бош муҳофизлари Маданият ишлари вазири томонидан ишга тайинланади ва бўшатилади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар (туман)лар миқёсидаги музейларнинг бош муҳофизлари (фонд мудирлари) Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, тегишли шаҳар (туман) маданият ишлари бошқармаси (бўлими) томонидан ишга тайинланади ёки бўшатилади. Бошқа вазирлик ва идораларга қарашли давлат музейларининг бош муҳофизлари шу вазирлик ва идораларнинг юқори органлари томонидан тайинланадилар ёки бўшатиладилар.


2.3. Бош муҳофиз (фонд мудири)ни ишга тайинлаш ёки бўшатиш чоғида музей бойликларининг бутлиги ва сақланиши, рўйхатга олиш ва сақлаш ишларининг аҳволи, музей хоналари, экспозиция заллари, таъмирлаш устахоналари ва улардаги ҳарорат, намлик, ёруғлик шарт-шароитлари, жиҳозларнинг ҳолати акс эттирилган далолатнома тузилади.


2.4. Бош муҳофиз (фонд мудири) касаллиги ёки бошқа сабаблар билан ишга чиқмаётган даврда унинг бурчлари музей директорининг буйруғи асосида бошқа ходим зиммасига юкланади.


2.5. Музей бойликларини жойдан-жойга кўчириш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар, ёзишмалар, ҳисобот ва режалар бош муҳофиз (фонд мудири)га танишиб чиқиш учун берилади, у бу ҳужжатлар билан танишиб чиққанлигини ўз имзоси билан тасдиқлайди.


2.6. Бош муҳофиз (фонд мудири)нинг рўйхатга олиш, сақлаш, таъмирлаш ишларига оид барча кўрсатмалари музей ходимлари томонидан бажарилиши шартдир.


2.7. Рўйхатга олиш, сақлаш, таъмирлаш ишлари билан шуғуллаyedxb хизматчиларни, музей қоровуллари ва зал назоратчиларини ишга қабул қилиш, бўшатиш ёки бошқа вазифага ўтказиш бош муҳофиз (фонд мудири) билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


2.8. Бош муҳофиз (фонд мудири) ўз иш фаолиятида:

а) музей бойликларини мазкур йўриқнома асосида тўғри рўйхатга олишни;

б) музей бойликларининг нобуд бўлиши ва ўғирланишидан ҳимояланган ҳолда сақлашни ташкил этишни;

в) музей бойликларининг рўйхатлари ва бу бойликларни сақлашга оид барча ҳужжатларни тўғри юритиш ҳамда бу ҳужжатларни эҳтиётлаб сақлашни;

г) музей бойликларини рўйхатга олиш, сақлаш, таъмирлаш ва қўриқлаш тартиблари, ҳар бир муҳофиз ва назоратчининг ҳуқуқ ва бурчларини аниқ акс эттирадиган музейнинг ички йўриқномасини ўз вақтида ишлаб чиқишни;

д) бўлим мудирлари, муҳофизлар, назоратчи ва бошқа ходимларнинг музей бойликларини рўйхатга олиш, сақлаш, таъмирлаш ва қўриқлаш, уларни жойдан-жойга кўчириш ишларини тўғри олиб боришларини назорат қилишни;

е) қўл остидаги барча ходимларнинг рўйхатга олиш, сақлаш, қўриқлаш, таъмирлаш ишларини билишларини ҳамда мазкур йўриқномага оид билимларини маълум даврда аттестациядан ўтказиб туришни амалга оширади.


2.9. Бош муҳофиз (фонд мудири) музей директорининг мазкур йўриқномага зид бўлган фармойишини олган тақдирда, уни бажаришдан олдин бу фармойишнинг нотўғри эканлигини директорга ёзма равишда билдириши шарт. Агар директор ўз фармойишини ёзма равишда қайта тасдиқласа, бош муҳофиз дарҳол бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига, бошқа вазирлик ва идоралар давлат музейларининг бош муҳофизлари эса ўз юқори ташкилотларига хабар қилишлари шарт.


2.10. Музей бойликларининг йўқолиши, ўғирланиши ва нобуд бўлишига сабабчи бўлган, ёнғиндан сақлаш қоида ва тартибларини бузган ходимлар амалдаги қонунлар асосида интизомий, моддий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.


2.11. Музей бойликларининг ўғирланиши, нобуд бўлиши, шикастланиши аниқланган ҳар бир ҳолатда музей директори ва бош муҳофизи (фонд мудири) ушбу ҳодисани батафсил тавсифлаб, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Музей ишлари бошқармасига, бошқа вазирлик ва идоралар давлат музейларининг директор ва бош муҳофизлари эса ўзларининг юқори ташкилотларига хабар қилишлари шарт.

Музей бойликлари ўғирланган тақдирда уларни топиш чораларини кўриш мақсадида тезлик билан ички ишлар органларига хабар қилиш лозим.


2.12. Музей бойликлари нобуд бўлган ёки жиддий шикастланган ҳолларда музей раҳбарияти етказилган зарарнинг даражасини аниқлаб, сабаб ва ҳолатларини кўрсатиб нуқсонларни аниқлаш далолатномасини тузади ҳамда бу далолатномага шикастланган экспонатнинг фотосуратини илова қилади.

Бундай ҳолларда шикастланган буюмнинг энг майда бўлакларигача (мой бўёқли асарнинг тўкилган бўёқ зарралари, ҳайкал, чинни, сопол буюмларнинг бўлакчалари ва бошқалар) йўқотилмасдан белгиланган тартибда устахонага топширилади.


2.13. Ҳар бир музейда моддий ва маънавий маданиятимизнинг энг ноёб ёдгорликлари устидан алоҳида назорат ўрнатилиши талаб этилади. Бундай ёдгорликларнинг ҳар бирига алоҳида дафтар тутиб, унда ёдгорликнинг сақланиши ва таъмирланиши ҳақидаги барча ҳужжатлар қайд этиб борилиши лозим. Бундай ёдгорликлар нобуд бўлган ёки шикастланган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Музей ишлари бошқармасига, бошқа вазирлик ва идоралар давлат музейлари эса ўзларининг юқори ташкилотларига нуқсонларни аниқлаш далолатномасини юборишлари шарт. Ушбу далолатномага шикастланган ёдгорликнинг фотосурати ва музей раҳбарининг тушунтириш хати илова қилиниши лозим.

Ўта ноёб музей бойликларини оддий муҳофаза қилиш тадбирларидан ташқари барча бошқа таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Музей ишлари бошқармасининг рухсатига ва олий малакали таъмирловчи усталар, мутахассислар ва музей ходимларидан иборат махсус комиссиянинг хулосасига кўра амалга оширилиши шарт.



III. МУЗЕЙ БОЙЛИКЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ВА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


3.1. Музсй бойликларини муҳофаза қилиш ва таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳузуридаги Музейшунослик илмий-ишлаб чиқариш маркази, йирик музейларнинг таъмирлаш бўлим (устахона)лари ва ўз таъмирловчилари томонидан амалга оширилади.


3.2. Таркибида таъмирлаш устахоналари ёки таъмирловчилари бўлган ҳар бир музейда директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари ёки бош муҳофиз (фонд мудири) раҳбарлик қилувчи махсус таъмирлаш кенгаши тузилади.

Таъмирлаш кенгаши ҳақидаги низомни ва ушбу кенгашнинг таркибини директор тасдиқлайди.


3.3. Музей бойликларини муҳофаза қилиш ва таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳузуридаги таъмирлаш устахоналари ёки йирик музейларнинг устахоналарида узоқ муддатли тажрибадан ўтказилган, синалган, фойдаланиш учун тавсия қилинган усуллар ва хом ашёлар билангина бажарилиши мумкин.


3.4. Музейларнинг таъмирлаш бўлимлари ёки таъмирловчи усталари ўзлари бажараётган таъмирлаш ишларининг қатъий рўйхатини юритиб боришлари лозим. Таъмирланаётган ёдгорлик унинг ҳолати акс эттирилган баённома ва паспорт таъмирловчи уста ва таъмирлаш устахонаси масъул ходими томонидан имзолангандан сўнг, мураккаб таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган ёдгорлик эса таъмирлаш ишлари бошланишидан олдин, таъмирлаш вақтида ва таъмирлаш ишлари тугаганидан сўнг фотосуратга олинади.


3.5. Таъмирлаш бўлимлари ёки таъмирловчи усталар муҳофизлар билан биргаликда музей бойликларини доимий равишда текшириб боришлари шарт. Музей бойликларининг ҳолатини кўрикдан ўтказиш режалари ушбу бойликларнинг хусусиятлари ва сақлаш шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда барча бойликларнинг сақланишини таъминлайдиган даражада тузилиши керак.


3.6. Таъмирлаш бўлимининг мудири ва таъмирловчи усталар ўз вақтида таъмирлаш чора-тадбирларини кўрмаганликлари сабабли ёдгорлик шикастланса ёки нобуд бўлса тегишли равишда жавоб берадилар.


3.7. Таъмирловчи уста музей бойликларини сақлаш, ўз вақтида муҳофаза қилиш ва таъмирлаш чора-тадбирларини кўриш (муҳофиз билан бирга) учун жавобгардир.


Бунинг учун у:

- музей бойликларини ўзбошимчалик билан ёки сифатсиз муҳофаза қилмаслиги ва таъмирламаслиги;

- таъмирлаш ишида синовдан ўтмаган ва тавсия қилинмаган усуллар ҳамда хом ашёлардан фойдаланмаслиги;

- муҳофаза қилиш ва таъмирлаш ишларини сифатсиз ҳужжатлаштирмаслиги;

- ўз ишида ва таъмирлаш устахонасида ёнғинга қарши қоидаларга қатъий риоя қилиши керак.



IV. МУЗЕЙ ФОНДЛАРИ ТАРКИБИ


4.1. Музейлардаги ёдгорликлар тўплами - шу музейларнинг асосий ва илмий-ёрдамчи фондларига жамланган музей бойликларидан иборат бўлади. Табиат тарихига бағишланган музейларда эса хом ашё фонди ҳам мавжуд бўлади.


4.2. Музейнинг асосий фондига қуйидагилар киради:

а) табиат тарихига бағишланган музейлар ёки бошқа музейларнинг шундай бўлимларида - табиатнинг ривожланиш жараёни ва табиий фанлар тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи музей бойликлари;

б) адабиёт, театр, мусиқа музейлари ёки бошқа музейларнинг бўлимларида - адабиёт, театр санъати ва мусиқа маданиятининг ривожланиш тарихини ўзида акс эттирган ёдгорликлар;

в) техника тарихи музейларида ва бошқа музейларда - техниканинг ривожланиш тарихини ўзида акс эттирган музей бойликлари;

г) ёдгорлик музейларида ва бошқа музейларнинг ёдгорлик бўлимларида - хотираси абадийлаштирилаётган шахс ва унинг яқин кишиларига тегишли ёдгорлик буюмлари, тасвирий санъат асарлари, ёзма ёдгорликлар, кино, видео, фото ва фономатериаллар;

д) бадиий музейларда - ҳар бир бадиий музейнинг йўналишидан келиб чиқиб йиғилган тасвирий, монументал ва халқ амалий санъати асарлари, археологик, нумизматик ва бошқа коллекциялар.



V. МУЗЕЙ ФОНДЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ


5.1. Музей фондларини давлат рўйхатига олиш деганда умумхалқ мулки бўлган музей бойликларини аниқлаш ва тегишли тартибда қайд этиш тушунилади.

Музей фондларини давлат рўйхатига олиш ёдгорликларнинг ҳуқуқий ҳимояланишини таъминлайди, уларни ўрганиш ва унумли фойдаланиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратиб беради.


5.2. Музейларда сақланаётган барча тарих ва маданият ёдгорликлари (буюмлар, табиат ёдгорликлари, тасвирий ва халқ амалий санъати намуналари, ёзма ёдгорликлар ва бошқалар)нинг нархлари бухгалтерия ҳисоботи ҳужжатларида акс эттирилмайди.


5.3. Музей фондларини давлат рўйхатига олиш икки босқичда:

а) музейга келтирилган буюмларни аниқлаб қайд этиш мақсадида дастлабки ҳимоя ҳужжатларини тузиш (далолатномалар ёзиш, дафтарга уларнинг қисқача тавсифини ёзиб қўйиш);

б) уларни инвентар дафтарларида рўйхатдан ўтказиш, яъни илмий рўйхатдан ўтказиш (олинган манбаларни, материаллар ва коллекцияларни хиллари ва санъат турларига қараб туркумлаштириш, уларни аниқлаб, дафтарларда кенгайтирилган ва аниқ тавсифларини акс эттириш) тарзида амалга оширилади.


5.4. Музей фондларини давлат рўйхатига олишнинг асосий ҳуқуқий ҳужжатлари экспонатларни қабул қилиб олиш ёки бериш далолатномалари, музей бойликларининг кирим дафтари ва илмий рўйхатга олиш дафтаридан иборатдир.

Далолатномалар, кирим ва илмий рўйхатга олиш дафтарлари аниқ ва лўнда, доғ қилмасдан, ўчириб ёзмасдан ва ўзгартиришлар тўғрисида алоҳида эслатиб ўтиш йўли билан ёзилиши шарт. Ҳужжатлардаги ёзувларни тузатишга илож топилмаган ҳоллардагина рухсат этилади.


5.5. Музейлар ўзларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат архив фондига тегишли бўлган ҳужжатларини барча фондлар, коллекциялар, сақлаш бирликларини аниқ кўрсатган ҳолда рўйхатлаштириб, шу музейнинг ўзида сақлайдилар.

Ушбу ҳужжатлар ҳақидаги архив фонди қоидаларига асосан тузилган маълумотномаларни ҳар йили Давлат архив фондига тақдим этадилар.



VI. МУЗЕЙГА КЕЛТИРИЛГАН БУЮМЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛИШ ЁКИ БЕРИШ

ТАРТИБЛАРИ


6.1. Музейга келтирилган барча буюмлар қатъий тартибда рўйхатга олиниб, ҳужжатлаштирилиши шарт. Буюмларни қабул қилиб олганда ёки берганда дарҳол тегишли далолатномалар расмийлаштирилади. Қабул қилиб олиш ёки бериш далолатномалари рўйхатга олиш ишидаги дастлабки ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади. Бундай далолатномалар билан расмийлаштирилмаган буюмларни музейларда сақлаш қатъий тақиқланади.


6.2. Таркибида қимматбаҳо металл ва тошлар бўлган буюмларни қабул қилиб олиш ёки бериш "Ўзбекистсн Республикаси давлат музейларида қимматбаҳо металл ва тошлардан иборат бўлган музей бойликларини рўйхатга олиш ва сақлаш тўғрисида йўриқнома"га асосан амалга оширилади. Бундай буюмларни таъмирлаш ёки пробасини аниқлаш учун бошқа ташкилотларга юбориш чоғида ўша ташкилотнинг кафолатномаси олиниши, буюмнинг сақланиш ҳолати ва берилаётган муддати аниқ кўрсатилган далолатнома тузилиши, бош муҳофиз (фонд мудири)нинг розилиги билан музей директорининг буйруғи чиқарилиши керак.


6.3. Экспонат йиғиш учун жойларга борилганда музейнинг илмий ходимлари томонидан тузилган далолатнома ёки ёзилган махсус квитанциялар (археологик, геологик ва бошқа экспедицияларнинг жойларда тузилган рўйхатидан ташқари) буюмнинг бирламчи ҳуқуқий ҳужжати ҳисобланиши мумкин.


6.4. Маданият ишлари вазирлиги таркибидаги музейлардан бошқа вазирлик ва идоралар музейларига экспонатлар фақат вазир ёки унинг ўринбосарининг ёзма рухсатномаси асосида вақтинчалик фойдаланишга берилиши мумкин.

Музей бойликлари бошқа музейларга ёки ташкилотларга доимий фойдаланишга фақат Маданият ишлари вазири ёки унинг ўринбосари буйруғи билан берилиши мумкин. Тегишли тартибларда давлат рўйхатига олинмаган, шифр ва тартиб рақамлари қўйилмаган буюмларни бериш мумкин эмас.

Вазирликлар ва идораларга қарашли музейлардаги экспонатлар бошқа музейларга тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарининг рухсати билан берилади.


6.5. Буюмларни музей ичида қисқа муддатга бўлимдан фотолабораторияга ёки илмий мақсадларда илмий ходимларга бериш фақат бош муҳофиз (фонд мудири)нинг рухсати билан амалга оширилади.



VII. ЯНГИ КЕЛТИРИЛГАН БУЮМЛАРНИ

ҚАЙД ЭТИШ ТАРТИБИ


7.1. Музейга доимий сақлаш учун келтирилган барча буюмлар далолатномаларда қайд этилиб, фонд ишлари ва сотиб олиш комиссиясида кўриб чиқилгандан кейинги бир ой муддатда асосий ёки илмий-ёрдамчи фондларнинг кирим дафтарларида рўйхатга олиниши шарт. Музейга вақтинчалик сақлаш учун топширилган буюмлар эса махсус кирим дафтарида қайд этилади.

Давлат ҳимоя ҳужжатлари ҳисобланган кирим дафтарлари буюмни алоҳида тартиб рақами остида қайд этиш ва буюмга шу рақамни бериш, уни алмаштириб қўйишнинг олдини олиш, йўқолган ёки ўғирланганда қидирув ишларини осонлаштирадиган қисқача тавсифини ёзиб қўйиш мақсадида юритилади.

Буюмнинг кирим дафтаридаги тартиб рақами бир вақтнинг ўзида уни музейга қабул қилиб олинган далолатномасида ҳам қайд этиб ўтилади.

7.2. Музей кирим дафтарларининг ҳар бир саҳифасига (уларга ёзишдан олдин) тартиб рақами берилиб муҳрланади ва юқори ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади.


7.3. Нодир буюмларнинг барчаси фотосуратга олинади.



VIII. МУЗЕЙ БОЙЛИКЛАРИНИ ИЛМИЙ РЎЙХАТЛАШ


8.1. Илмий рўйхатлаш - фонддаги музей бойликларини ўрганиш, илмий томондан аниқлаш ва тавсифлашнинг асосий шаклидир.

Музейга доимий сақлаш учун келтирилган барча музей бойликлари илмий рўйхатга олинади.


8.2. Музейнинг илмий рўйхатлаш дафтарлари кирим дафтарлари сингари ҳуқуқий ҳужжат сифатида уларнинг ҳар бир саҳифасига тартиб рақами берилиб шнурланади, юқори ташкилот томонидан тасдиқланади ва муҳрланади.


8.3. Илмий рўйхатлаш дафтарларида қайд этилган ёзувлар кейинчалик худди шу дафтарлардаги катакларга бўлинган илмий рўйхатлаш варақларига кўчириб ёзилади. Илмий рўйхатлаш варақлари фан ва санъатнинг мазкур соҳаси бўйича тегишли малакага эга бўлган музейнинг илмий ходимлари томонидан тузилади. Илмий рўйхатлаш матни дафтарга ёзилишдан аввал бўлим мудири, музей директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, бош муҳофиз (фонд мудири) ёки музей директори томонидан кўриб чиқилиб, имзоланади.


8.4. Қимматбаҳо металлдан ясалган буюмларни илмий рўйхатлаш чоғида умумий маълумотлардан ташқари буюмнинг вазни, унинг таркибига кирган турли хил қимматбаҳо металларнинг номлари ва вазнлари граммларда алоҳида-алоҳида кўрсатилади. Агар буюмда қимматбаҳо тошлар бўлса, уларнинг сони, номи, ҳажми ва каратларда ўлчанган вазни ёзиб қўйилади. Буюмдаги тошлари тушиб қолган кўзларнинг сони кўрсатиб ўтилади.

Қимматбаҳо металл ва тошлардан иборат бўлган буюмлар, уларнинг софлиги ва аниқ вазни кўрсатилган Давлат проба палатаси экспертизасининг далолатномаси мавжуд бўлгандагина илмий рўйхатланади.

Таркиби бутунлай қимматбаҳо металл ва тошлардан иборат бўлган буюмларни илмий рўйхатлаш дафтарининг "Буюмнинг материали" катагида шу буюм ясалган металл ва тошларнинг номи кўрсатилади. "Буюмнинг ҳажми ва вазни"  катагида эса шу буюмнинг бўйи, эни, чуқурлиги (агар буюм юмалоқ бўлса, унинг диаметри) 1 миллиметргача аниқлик билан кўрсатилиши керак. Қимматбаҳо металлдан ясалган буюмларнинг вазни 100 граммгача бўлганда 0,01 граммгача аниқлик билан ўлчанади. Қимматбаҳо тошлар 0,01 каратгача аниқликда ўлчаниши шарт. Яхлит йирик буюмлар (қуроллар, қадаҳлар, қутичалар, камарлар ва бошқалар) улар тортилган тарозининг имконияти даражасида аниқлик билан ўлчанади ва бу ҳақда махсус эслатиб ўтилади.

Музей бойликлари таркибидаги қимматбаҳо металлар, уларга ўрнатилган қимматбаҳо тошлар вазнини аниқлаш мақсадида уларни буюмдан ажратиб олиш қатъиян тақиқланади.


8.5. Тегишли вазирлик буйруғига асосан илмий рўйхатлаш дафтари музей бойликларини ташқарига чиқаришда кирим ва илмий рўйхатга олиш дафтарларининг "Эслатма" катагида мазкур буюмни рўйхатдан ўчириш учун асос бўлган шароит ва ҳужжатлар қайд этилади ва ёзув музей директори ва муҳофиз (фонд мудири) томонидан тасдиқланиб, муҳрланади.



IX. ИЛМИЙ-ЁРДАМЧИ ВА ХОМ АШЁ

ФОНДЛАРИДАГИ БУЮМЛАРНИ

РЎЙХАТГА ОЛИШ


9.1. Илмий-ёрдамчи фонд материалларини қабул қилиб олиш ёки бериш далолатномалар билан расмийлаштирилади ва илмий-ёрдамчи материалларни рўйхатга олиш дафтарига ёзиб қўйилади.

Илмий-ёрдамчи материаллар учун илмий рўйхатлаш дафтари тутилмайди. Бундай буюмлар музей директори буйруғи билан мазкур йўриқномада кўрсатилган тартиб-қоидалар асосида вақтинчалик ёки доимий фойдаланиш учун бошқа ташкилотларга берилиши, илмий-ёрдамчи материаллар дафтаридан чиқариб ташланиши мумкин.

Бадиий ва ёдгорлик музейларида илмий-ёрдамчи фонддаги буюмларни бериш асосий фонддаги буюмларни бериш тартиб-қоидалари билан амалга оширилади.



X. МУЗЕЙ БОЙЛИКЛАРИНИ ҚАЙТА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ВА РЎЙХАТЛАШ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ҲАМДА УЛАРНИ САҚЛАШ

ТАРТИБИ


10.1. Музейлар маъмуриятлари сақланаётган бойликларни белгиланган вақтда мунтазам қайта рўйхатдан ўтказиб туришлари, яъни бу бойликларнинг фондларда мавжудлиги ва сақланиш ҳолатини кирим дафтарлари, илмий рўйхатлаш дафтарлари, далолатномалар ва бошқа қайд этиш ҳужжатлари билан солиштириб туришлари керак.

Ўз таркибида уч мингтагача музей бойликлари бўлган кичик музейлар ҳар йили фонддаги барча буюмларни қайта рўйхатдан ўтказадилар, уч мингдан кўп ёдгорликларга эга бўлган музейлар эса, ҳар йили музей бойликларининг бир қисмини бўлимига кўра ёки тур ва навларига қараб текшириб турадилар. Бунда бойликларни қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби ва жадвали директор томонидан тасдиқланган иш режасига мувофиқ амалга оширилади.

Музей бойликларини қайта рўйхатдан ўтказиш режасида ҳар бир коллекцияни текшириш муддати ва навбати ҳисобга олиниши керак. Барча текширув натижалари умумий далолатномада қайд этилади ҳамда музей директори ва бош муҳофиз (фонд мудири) томонидан имзоланади.


10.2. Музей бойликлари тегишли музей директори томонидан чиқарилган буйруққа кўра, шу коллекциянинг моддий жавобгар шахси иштирок этадиган, камида уч кишидан иборот комиссия томонидан қайта рўйхатдан ўтказилади. Қайта рўйхатдан ўтказиш натижалари махсус далолатномада қайд этилади ва директор томонидан тасдиқланади. Қайта рўйхатдан ўтказиш чоғида музей бойликларининг камомади аниқланса бу ҳодиса қайд этилган далолатноманинг бир нусхаси барча керакли ҳужжатлар ва музей директорининг камомад сабаби ва кўрган чора-тадбирлари ҳақида ёзган тушунтириш хати илова қилиниб, юқори ташкилотга юборилади.



XI. МУЗЕЙ БОЙЛИКЛАРИНИ САҚЛАШ


11.1. Музей бойликларининг сақланишини таъминлаш, ёдгорликларни касалланишдан, ўғирлаш ва бузилишдан ҳимоя қилиш, шунингдек уларни ўрганиш, намойиш этиш ва оммалаштириш учун қулай шароит яратиш музейларнинг асосий вазифасидир.


11.2. Музейларни ўзи эгаллаб турган бинодан кўчириш ёки музей биносидан бошқа мақсадларда (қисман ёки бутунлай) фойдаланишга йўл қўйилмайди.


Эслатма: шу музейлар ўз тасарруфида бўлган марказий ташкилотларнинг алоҳида рухсати бўйича бу қоидани истисно қилиш мумкин.


11.3. Болохоналар ва ерости жойларни санъат асарларини сақловчи жойга мослаштириш тавсия этилмайди.

Ушбу йўриқнома ўзида умумий қоидаларни акс эттиради.

Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фондини бойитиш, рўйхатга олиш, сақлаш, таъмирлаш, илмий текшириш ва бошқа тарзда фойдаланиш жараёнларининг хусусий қоидалари "Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фонди тўғрисида Низом"нинг 3.3-бандига асосан амалга оширилади.





























Время: 0.2049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск