ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Халқаро алоқалар /

Халқаро Амир Темур жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.03.1996 й. 100-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 14 мартдаги

100-сон қарорига

1-ИЛОВА



Халқаро Амир Темур жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Халқаро Амир Темур жамғармаси (бундан кейин "Жамғарма" деб аталади) Ҳукумат тизимига кирмайдиган хайрия ташкилоти бўлиб, таниқли давлат арбоби ва саркарда Амир Темурнинг жаҳон маданияти тарихига қўшган ҳиссасини ўрганиш ва холисона тарғиб қилиш, унинг номи билан боғлиқ нодир меъморий ёдгорликларни тиклаш, таъмирлаш ва асрашга ёрдам бериш, Амир Темур ва темурийлар меросини ўрганаётган халқаро ташкилотлар, илмий марказлар ва таниқли олимлар билан алоқалар ўрнатишга ҳар томонлама кўмаклашиш ишига хизмат қилади.


2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Жамғарма устави асосида амалга оширади.


3. Жамғарма бутун Ўзбекистон ҳудудида ва унинг ташқарисида ягона ташкилот сифатида фаолият кўрсатади, Жамғарма унга аъзо бўлишни ёки исталган шаклда баҳоли қудрат моддий ёрдам кўрсатишни хоҳловчи юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг юридик ва жисмоний шахслари учун очиқдир.

Жамғарма фаолияти хайрия тусида бўлиб, унинг маблағлари, тушган манбаларидан қатъи назар, Жамғарма уставида кўрсатилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун сарфланади.


4. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, унинг банк муассасаларида мустақил баланси, ҳисоб, валюта ва бошқа счётлари, муҳри, штампи, рамзи, фирма, товар ва фаолияти учун зарур бўлган бошқа белгилари бўлади.


5. Жамғарманинг жойлашган ўрни: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри.



II. ЖАМҒАРМАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШЛАРИ


6. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади;

йирик давлат арбоби ва атоқли саркарда Амир Темурнинг ҳаёти, ижтимоий-сиёсий ва ҳарбий фаолиятини чуқур ўрганишга кўмаклашиш;

шахсни маънавий, маданий ва жисмоний камолга етказишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, Амир Темур ва унинг замонаси ҳақидаги бор ҳақиқатни кенг оммага етказиш йўли билан меҳнаткашларни мустақил республикамиз тақдири учун ифтихор ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш;

жамоат, давлат, илмий ва ижодий ташкилотларнинг Амир Темур ҳаёти ва фаолиятини, Марказий Осиё халқларининг тарихи ва маданиятини ўрганиш борасидаги ишларини уйғунлаштириш;

республикадаги ва хорижий мамлакатлардаги Темурийлар даврига оид меъморий ёдгорликларни тиклаш ва таъмирлашда иштирок этиш;

Амир Темур ҳақида ҳужжатли, бадиий ва телефильмлар яратишга ёрдам бериш.

Қайд этилган вазифаларни амалга ошириш учун Жамғарма қуйидаги йўналишлар бўйича фаолият кўрсатади:

Темур ва темурийлар даври тарихига оид қадимий қўлёзма асарларни ўрганади;

ўзининг газета ва журналини нашр қилади, Марказий Осиё халқлари тарихи ва маданиятига оид қўлёзма асарларни чоп этади;

манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Темур ва Темурийлар даври тарихини ўрганувчи жамоат кенгашлари, клублар ва тўгараклар ташкил қилади. Радио ва телевидение орқали эшиттиришлар, кўрсатувлар уюштиради, кечалар, концертлар ва бошқа хайрия ишларини амалга оширади;

ўз нашриёти орқали китоблар, альбомлар, буклетлар, плакатлар, тақвимлар ва бошқа матбаа маҳсулотларини чиқаради ва уларни омма ўртасида тарқатади;

хорижий мамлакатлар кутубхоналари, музейлари ва жамғармаларидан Амир Темур ва унинг авлоди меросини топиш юзасидан илмий-қидирув ишларини олиб боради, хорижий мамлакатларда Темур ҳақида чоп этилган китобларни ўзбек тилига таржима қилиб нашр этади, ўзбекистонлик муаллифларнинг шу мавзуда ёзган асарларини оммалаштириш билан шуғулланади;

Ўзбекистон Республикаси заминида, шунингдек, келишув йўли билан бир қатор хорижий мамлакатларда белгиланган тартибда Жамғарманинг бўлимлари ва ваколатхоналарини очади;

шарқшунос ва тарихчи олимлар ўртасида халқаро ҳамкорлик ўрнатишга ва уни ривожлантиришга кўмаклашади;

Устав асосида илмий муассасалар, турли корхоналар, ташкилот ва фирмалар, шунингдек, ихтисослашган дўконлар очади, белгиланган тартибда ташқи иқтисодий алоқаларни амалга оширади.



III. ЖАМҒАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ


7. Уставда белгиланган мақсадларни амалга ошириш учун Жамғарма Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ республика ва хорижий мамлакатларда:

давлат ва бошқа ташкилотлар, корхона ва фирмалар билан биргаликда ўзининг лойиҳалари ва дастурини амалга оширади;

сўм ва валюта билан қарз олади ва қарз беради, ўз номидан шартномалар тузади, мулкий ҳуқуққа эга бўлади;

судда жавобгар ва даъвогар сифатида иштирок этади;

юридик ва жисмоний шахсларга маслаҳатлар, ахборот, маркетинг хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатади;

ишлаб чиқариш, илмий ва бошқа турдаги ташкилот ва фирмалар, банклар, суғурта компаниялари, шунингдек хорижий шериклар билан бирга аралаш ва қўшма корхоналар ташкил қилади;

Уставда кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш учун вақтинчалик бирлашмалар тузади;

илмий, ноширлик, ахборот ва маданий-маърифий фаолият кўрсатади;

санъат асарларининг ярмаркаларини ва ким ошди савдоларини, концерт ва бошқа томоша тадбирларини уюштиради;

Жамғарманинг мақсадларидан келиб чиққан ҳолда кўрик-танловлар ўтказади, мукофотлар белгилайди;

пул-буюм лотереялари ўтказади;

халқ амалий санъати молларини, меъморий ёдгорликларни тиклаш ва таъмирлаш учун керак бўладиган кулолчилик ва бошқа қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга маблағ беради;

маҳаллий ва хорижий сармоя иштирокида ишлаб чиқаришга ҳозирги замон технологияси ва асбоб-ускуналарини қўлловчи лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этади;

маданий-маиший ва ишлаб чиқариш корхоналари қурилишида, кўргазма ва ярмаркалар уюштириш, туризмни ривожлантириш ва унга муносиб хизмат кўрсатишда иштирок этади;

ҳар қандай мол-мулкни мусодара қилиш, сотиб олиш, сотиш, алмаштириш, балансга қабул килиш, балансдан чиқариш, шунингдек ҳар қандай мол-мулкка эгалик қилиш ва уларни бошқага ўтказиш ҳамда ижарага бериш ҳуқуқини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасида ва хорижий мамлакатларда белгиланган тартибда шартномалар, битимлар тузади, шу жумладан, олди-сотди, сақлаш, совға қилиш, меросга қолдириш, алмаштириш ва бошқа ишларни амалга оширади. Уларнинг номенклатураси Жамғарма фаолияти йўналишлари бўйича белгиланади, юридик ва жисмоний шахслар билан амалдаги қонунларга зид бўлмаган ҳар қандай ҳуқуқий фаолият кўрсатади;

мол алмаштириш, компенсация ва ўзаро келишувнинг бошқа воситаларини қўллаш йўли билан белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланади; қўшма ва бошқа корхоналар тузади; ҳар қандай халқаро жамоат ва ихтисослашган ташкилотларга аъзо бўлади; фан ва маданият намоёндалари билан амалий алоқа ўрнатади;

Ўзбекистон Республикасида ва хорижий мамлакатларда, шунингдек хорижий шериклар учун Ўзбекистон Республикасида юридик шахс ҳуқуқи билан ўз шўъбалари, бўлимлари ва ваколатхоналарини очади;

савдо-сотиқ, воситачилик фаолияти билан шуғулланади; ўз маҳсулоти ва бошқа молларни сотиш учун дўконлар очади.



IV. ЖАМҒАРМА ИШТИРОКЧИЛАРИ


8. Жамғарманинг таъсисчилари, давлат, жамоат, илмий ва ижодий ташкилотлар, банклар, биржалар, акционерлик жамоалари ва уюшмалар, жамғармалар, шунингдек Жамғарманинг асосий вазифаларини бажаришда ихтиёрий равишда иштирок этмоқчи бўлган хорижий мамлакатларнинг фуқаролари унинг аъзолари ҳисобланадилар.



V. БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ


9. Жамғарманинг юқори бошқарув органи конференция бўлиб, у ўз фаолиятининг асосий йўналишини Жамғарма Устави асосида белгилайди. Конференция Жамғарма бошқарувини ва бошқарув раисини, шунингдек унинг ўринбосарларини ҳамда тафтиш комиссиясини сайлайди.


10. Жамғарманинг ташкилий тузилиши иловага мувофиқ белгиланади.


11. Жамғарма раиси ва бошқарув аъзолари жамоатчилик асосида иш олиб борадилар.

Бошқарув раиси Жамғарма фаолиятини бошқаради. Унга Ўзбекистон Республикасининг қонунлари асосида Жамғарма маблағларини сарфлаш ҳуқуқи берилади. Бошқарув раиси бўлмаган вақтда ва раиснинг топшириғига биноан унинг вазифаларини раис ўринбосари бажаради.


12. Бошқарув раис раҳбарлигида қуйидагиларни амалга оширади:

Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича унинг ривожланишини мувофиқлаштириш;

Жамғарманинг дирекцияси, филиаллари ва ваколатхоналари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш;

муайян мақсад учун белгиланган дастурлар тузиш ва уларни амалга ошириш;

турли ташкилотларда, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг турли ташкилотларида Жамғарма манфаатларини ҳимоя қилиш.


13. Жамғарма ва унга қарашли корхоналар, ташкилотларнинг молиявий ва хўжалик фаолиятини тафтиш комиссияси назорат қилиб боради.


14. Жамғарма ходимларининг умумий сони 7 кишидан иборат қилиб белгиланади. Уларнинг маоши Жамғарма маблағи ҳисобидан тўланади. Жамғарманинг штатлар рўйхати зарурат туғилганда Жамғарма бошқарувининг қарори билан ўзгартирилади.



VI. ЖАМҒАРМАНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒИ


15. Жамғарманинг асосий ва муомалада бўлган маблағи, шунингдек бошқа моддий ва молиявий бойлиги унинг мулки ҳисобланади.


16. Жамғарма мулки қуйидагилар ҳисобига ташкил топади:

таъсисчилар ва ташкилотлардан тушган пул ва моддий улушлар;

корхоналар, жамоат ташкилотлари ва фуқаролардан, шу жумладан хориждан тушган хайрия бадаллари;

Жамғарма ва унинг корхоналари фаолиятидан олинадиган даромадлар;

ижарага берилган ва сотиб олинган асосий ва моддий бойликлар;

ўзаро ишонч асосида жалб қилинган учинчи шахсларнинг маблағлари;

қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


17. Жамғарма давлат бюджети ҳисобига ундириладиган солиқлардан, божхона божидан ва бошқа тўловлардан озод этилади.

Амалдаги қонунчилик асосида Жамғарма корхоналари ва муассасалари, шунингдек даромадининг бир қисмини Жамғармага ўтказиб турадиган корхона ва муассасалар ҳам давлат бюджетига солиқ тўлашдан озод қилинадилар.


18. Жамғарма ўз мажбуриятлари бўйича ихтиёридаги барча мол-мулк билан жавоб беради.

Давлат Жамғарма мажбуриятлари бўйича, Жамғарма эса давлат мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.


19. Жамғарманинг мулкий ҳақ-ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг жамоат ташкилотлари ҳақидаги қонунларига мувофиқ ҳимоя қилинади.



VII. ЖАМҒАРМАНИНГ ТУГАТИЛИШИ


20. Жамғарма фаолияти конференция қарорига биноан ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилади.


21. Тугатилган Жамғарманинг мол-мулки, Жамғарманинг барча мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китоб ишлари бажарилгандан кейин, унинг таъсисчилари ихтиёрига берилади.

Жамғарма томонидан бепул фойдаланиш учун ёки ижарага олинган бинолар, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулклар эгаларига қайтарилади.



Халқаро Амир Темур жамғармасининг

ТУЗИЛМАСИ







КОНФЕРЕНЦИЯ














































БОШҚАРУВ














































РАЁСАТ














































РАИС













































РАИС ЎРИНБОСАРИ -

ИЖРОЧИ ДИРЕКТОР
























































Илмий тадқиқотлар

бўлими


Маърифий ва хорижий

мамлакатлар билан

алоқалар бўлими


Молиявий-хўжалик

хизмати



























Жамғарманинг Қорақалпоғистон

Республикаси, Тошкент шаҳри

ва вилоятлар бўлимлари


Корхоналар, фирмалар





























Время: 0.2273
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск