язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Жисмоний тарбия ва спорт/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.1996 й. 284-сон "Олимпия шон-шуҳрати музейини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.1996 й.

N 284



ОЛИМПИЯ ШОН-ШУҲРАТИ МУЗЕЙИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонда Олимпия ҳаракатини кенг тарғиб қилиш, оммавий жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга кўмаклашиш, ўсиб келаётган жисмонан соғлом ва гармоник ривожланган авлодни тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси, Миллий Олимпия қўмитаси, Маданият ишлари вазирлиги, шунингдек республика спорт жамоатчилигининг Тошкент шаҳрида Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳузурида Олимпия шон-шуҳрати музейи ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Олимпия шон-шуҳрати музейи тўғрисидаги Низом (илова қилинади) тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси Маданият ишлари вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Рассомлар уюшмаси билан биргаликда Олимпия шон-шуҳрати музейини ташкил этишни таъминловчи ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин. Музей экспозицияларини шакллантириш мақсадида;

Маданият ишлари вазирлиги, Рассомлар уюшмаси спорт мавзуидаги экспонатларни Олимпия шон-шуҳрати музейида вақтинча сақлаш ва намойиш этиш учун ажратсинлар.

Ўзбекистон Телерадиокомпанияси Олимпия шон-шуҳрати музейида намойиш этиш учун Ўзбекистон спортчиларининг халқаро мусобақалардаги иштироки тўғрисида видеофильмлар яратсин.

Спорт мавзуидаги экспонатларга эга бўлган вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари уларнинг амалдаги тартибга биноан Олимпия шон-шуҳрати музейига берилишида кўмаклашсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги талабномаларига биноан музей фаолиятини таъминлаш (штатдаги ходимларни маблағ билан таъминлаш ҳам шунга киради) учун республика бюджетидан ҳар йили зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 6 июндаги 239-ф-сон фармойиши билан Тошкент шаҳар ҳокимлигига Олимпия шон-шуҳрати музейи биносини реконструкция қилишни тугаллаш ҳамда уни 1996 йил 20 августгача фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Бинони реконструкция қилиш ва мукаммал тузатиш, музей атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш ишларини бажариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси буюртмачи, "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси пудратчи этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ назарда тутилган мақсадларга зарур маблағлар ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Олимпия шон-шуҳрати музейини бутлаш учун жўнатилган юкларни божхона пошлиналари тўлашдан озод этсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 8-сон, 23-модда