Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан ахборотни очиб бериш тўғрисида Низом (АВ томонидан 31.08.2000 й. 965-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан тасдиқланган 29.07.2000 й. 2-2000-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.08.2000 й.

N 965




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ХУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИ ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

29.07.2000 й.

N 2-2000



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари

томонидан ахборотни очиб бериш тўғрисида

НИЗОМ


(2000 йил 10 сентябридан кучга киради)


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида”, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига нисбатан ахборотнинг очиб берилиши бўйича талабларни белгилаб беради, шунингдек, қимматли қоғозлар бозорида ахборотнинг очиб берилиши таркиби ва тартибини белгилайди.


1.2. Мазкур Низом эмитентлар, инвестиция институтлари, фонд биржалари (биржаларнинг фонд бўлимлари), эмитент, қимматли қоғозларининг 35 ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчилар ва давлат томонидан ваколат берилган органлар томонидан албатта очиб берилиши лозим бўлган ахборотларга нисбатан қўлланилади.


1.3. Мазкур Низомда қуйидаги атамалардан фойдаланилади:


қимматли қоғозлар бозоридаги ахборот - қимматли қоғозлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва мазкур Низомга мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида албатта очиб берилиши лозим бўлган ахборотлар ва ҳақиқатдаги маълумотларнинг жами;


қимматли қоғозлар бозорида ахборотни очиб бериш - бундан манфаатдор бўлган барча шахсларга, унинг жойлашиши ва олинишини кафолатловчи жараён бўйича мазкур ахборотнинг олиниши мақсадларидан қатъи назар ахборотдан фойдалана олишнинг таъминланиши; молиявий хўжалик фаолиятига дахлдор бўлган муҳим фактлар (воқеаларва ҳаракатлар) - эмитентнинг қимматли қоғозлар баҳосига ёки уларга оид олинадиган даромад миқдорига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган молиявий-хўжалик фаолиятида рўй берувчи ўзгаришлар;


қимматли қоғозлар бозоридаги савдо ташкилотчиси - лицензия асосида фаолият юритувчи, қимматли қоғозлар бозорида савдони ташкил қилишни амалга оширувчи фонд биржалари (биржаларнинг фонд бўлимлари) ва инвестиция институтлари;


давлат томонидан ваколат берилган орган - қонунчилик томонидан белгиланган ахборотнинг очиб берилиши, шу жумладан, қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан ахборотнинг ўз вақтида ва тўлиқ очиб берилиши устидан назорат қилиш унинг мажбуриятлари доирасига кирувчи Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази.


1.4. Қимматли қоғозлар бозорида ахборотнинг очиб берилиши тақдим этиш (хабардор қилиш) ва/ёки нашр этиш йўли билан амалга оширилади. Ахборотнинг нашр қилиниши қоғозли ташувчилар (газеталар, журналлар, бюллетенлар, ахборотномалар) ёрдамида ҳамда уларнинг маҳаллий ёки халқаро компьютер-ахборот тизимларига киритиш йўли билан электрон ташувчилар ёрдамида амалга оширилиши мумкин.


1.5. Қуйидагилар қимматли қоғозлар бозорида ахборотни очиб бериш шарт бўлган қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари бўлиб ҳисобланадилар:

- қимматли қоғозларнинг эмитентлари;

- инвестиция институтлари;

- қимматли қоғозлар бозоридаги савдонинг

...
Время: 0.1964
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск