ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Медаллар /

Ўзбекистон Республикасининг 06.07.2007 й. ЎРҚ-98-сон "Содиқ хизматлари учун" медалини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 17.04.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 29.06.2007 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.07.2007 й.

N ЎРҚ-98



"СОДИҚ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН" МЕДАЛИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 17 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 29 июнда маъқулланган


1-модда. "Содиқ хизматлари учун" медали таъсис этилсин.


2-модда. "Содиқ хизматлари учун" медали тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).


3-модда. "Содиқ хизматлари учун" медалининг тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги 176-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 266-модда; 1996 йил, N 5-6, 63-модда, N 9, 120-модда; 1998 йил, N 9, 163-модда; 2000 йил, N 7-8, 202-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда) 12-моддаси "Жасорат" медали" деган сўзлардан кейин "Содиқ хизматлари учун" медали" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

2007 йил 6 июлдаги

ЎРҚ-98-сон Қонуни билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Содиқ хизматлари учун" медали тўғрисидаги

НИЗОМ


1. "Содиқ хизматлари учун" медали билан юксак касбий маҳоратини, ҳарбий ва ватанпарварлик бурчига садоқатини намоён этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатнинг мудофаа қобилияти ҳамда миллий хавфсизлигини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар шайлигини ошириш ва Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ишидаги катта хизматлари учун мукофотланадилар.

"Содиқ хизматлари учун" медали билан айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.


2. "Содиқ хизматлари учун" медали билан Ўзбекистон Республикаси Президенти мукофотлайди. Мукофотлаш тўғрисидаги фармон матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


3. "Содиқ хизматлари учун" медали билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан амалга оширилади.

4. "Содиқ хизматлари учун" медалини ҳамда мукофотлаш ҳақидаги тегишли ҳужжатни тантанали ва кенг ошкоралик вазиятида топшириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, бошқа бунга ваколатли шахслар томонидан амалга оширилади.

5. "Содиқ хизматлари учун" медали билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

"Содиқ хизматлари учун" медали билан мукофотланган шахслар қонунчиликда белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар.

6. "Содиқ хизматлари учун" медали кўкракнинг чап томонига тақилади.


7. "Содиқ хизматлари учун" медали билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда, медаль, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.






Ўзбекистон Республикаси

2007 йил 6 июлдаги

ЎРҚ-98-сон Қонуни билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Содиқ хизматлари учун" медалининг

ТАВСИФИ


"Содиқ хизматлари учун" медали 0,25 микрон қалинликда олтин қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира кўринишидадир.

Медалнинг олд томонида доирада ёқут рангли эмаль билан қопланган саккиз қиррали юлдуз фонида ҳарбий хизматчининг тасвири (Ватан қаҳрамони-ҳимоячисининг тимсоли) жойлашган. Медалнинг юқори қисмида айлана бўйлаб акс эттирилган лентага "SODIQ XIZMATLARI UCHUN" сўзлари ёзилган. Медалнинг пастки қисмида саккиз қиррали юлдуз ва айлана бўйлаб яшил рангли эмаль билан қопланган дафна барглари тасвирланган.

Медалнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган, пастки қисмида медалнинг рақами ёзилган.

Медаль эни 24 миллиметрли зангори шойи лента сирилган беш қиррали қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади, лентанинг ўртасида эни 7 миллиметрли оқ йўл бўлиб, у эни 1 миллиметрли қизил йўллар билан ҳошияланган.

Тасвирлар ва ёзув - бўртма.

Медалнинг четлари қабариқ доира билан ўралган.



"Халқ сўзи", 2007 йил 7 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 27-28-сон, 279-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 6-сон, 250-модда





























Время: 0.2048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск