язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.1996 й. 377-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат дон инспекциясини ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.11.1996 й.

N 377



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДА ДАВЛАТ ДОН

ИНСПЕКЦИЯСИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада дон етиштиришнинг кўпайганлиги, уни сақлаш ва қайта ишлашнинг моддий-техник базаси кенгайганлиги муносабати билан, шунингдек ғалладан оқилона фойдаланиш ҳамда мамлакат ичкарисида харид қилишда ва импорт бўйича олиб келишда унинг сифати устидан тегишли давлат назоратини ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясининг Республика Давлат дон инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси ("Ўздавдонинспекция") ташкил этилсин.

4.

"Ўздавдонинспекция" ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмиталари учун белгиланган Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари жорий этилсин.

7. "Ўздавдонинспекция" "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси ва "Ўздавстандарт" маркази билан биргаликда бир ой муддатда меъёрий ҳужжатларни ва донни сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида таклиф киритсин.


8. "Ўздавдонинспекция" "Ўздавстандарт" маркази билан биргаликда 3 ой муддатда "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясининг барча корхоналарида ишлаб чиқариш-технология лабораторияларининг зарур приборлар, асбоб-ускуналар ва инвентарлар билан бутланганлигини, шунингдек аттестация гувоҳномаларининг мавжудлигини текширишдан ўтказсин.


9. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда "Ўздавстандарт" марказига донга амалдаги давлат стандартларини қайта кўриб чиқиш ёки ўзгартириш тўғрисида бир ой муддатда таклиф киритсин.


10. Белгилансинки, "Ўздавдонинспекция" аппарати ва унинг ҳудудий органлари жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва хўжалик фаолиятидан тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида "Ўздавдонинспекция" харажатлари, шунингдек унинг минтақавий лабораторияларини зарур инвентарлар, приборлар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга бюджетдан ажратиладиган зарур маблағларни белгиланган тартибда назарда тутсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги "Ўздавдонинспекция"ни ва унинг ҳудудий органларини телефон ва телекс алоқаси, шу жумладан марказий аппарат раҳбарлари учун ҳукумат АТСи алоқаси билан таъминласин.


13. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси Республика Давлат дон инспекцияси балансида бўлган асбоб-ускуналар, инвентарь ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясига текин берсин.


14. "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясига хизмат кўрсатиш учун 3 та енгил автомобиль ажратсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўздавдонинспекция"га 3 та енгил автомобиль харажатлари учун лимит ажратсин.


15. Республика Давлат дон инспекцияси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 20 июндаги 311-сон қарорига 1-иловадан чиқарилсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Ғ. Обидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов