Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.11.1996 й. 377-coн қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 4 ноябрдаги

377-coн қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси ("Ўздавдонинспекция") дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари, мой олинадиган экинлар уруғлари, озуқа ишлаб чиқариш хом ашёси ва омихта ем (дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари) сифати, сақланиши ва улардан оқилона фойдаланиш устидан назоратни амалга оширувчи давлат органи ҳисобланади.


2. "Ўздавдонинспекция" ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларга ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга, давлат стандартларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилади.


3. "Ўздавдонинспекция", унинг ҳудудий органлари, марказий ва минтақавий лабораториялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясининг ягона тизимини ташкил этади.


4. "Ўздавдонинспекция" ўз фаолиятини бевосита, шунингдек ўз ҳудудий органлари, марказий ва минтақавий лабораториялари орқали амалга оширади.


5. Қуйидагилар "Ўздавдонинспекция"нинг асосий вазифалари ҳисобланади:

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини ошириш масалалари бўйича давлат сиёсатини шакллантириш учун таклифлар ишлаб чиқиш;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, дон қабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналарида дондан белгиланган мақсадда оқилона фойдаланишни назорат қилиш;

донга ва донни қайта ишлаш маҳсулотларига қўйиладиган давлат стандартлари, техник шартлар талабларига, шунингдек қабул қилишда, сақлашда, қайта ишлашда ва экспорт-импорт операцияларида уларнинг сифатини синаш усулларига риоя қилинишини назорат қилиш;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, дон етиштирувчи, дон қабул килувчи ва қайта ишловчи корхоналарда дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатли сақланиши ва уларнинг нобудгарчилиги камайиши таъминланишини назорат қилиш;

меъёрий-техник ҳужжатларни, дон ҳосилини йиғиштириш, тозалаш, қуритиш, ишлов бериш, қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлашнинг илғор технологияларини жорий этиш масалалари юзасидан дон етиштирувчиларга ва донни сақловчи ва қайта ишловчи корхоналарга услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш.


6. "Ўздавдонинспекция" кўрсатиб ўтилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифати масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;

манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини қабул қилиш, жойлаштириш, ишлов бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш бўйича йўриқномалар, технологик жараёнларни олиб бориш қоидалари, транспортда ташиш ва сақлаш чоғида дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг табиий камайиши меъёрларини ишлаб чиқишда қатнашади;

дон, донни қайта ишлаш маҳсулотлари, дон ва мойли экинлар уруғлари сифати бўйича меъёрий ҳужжатларни ва вақтинчалик меъёрларни ишлаб чиқишда қатнашади;

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини қабул қилиш, жойлаштириш, ишлов бериш, сақлаш, қайта ишлашда уларнинг сақланишини таъминлаш ва улардан оқилона фойдаланиш, дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш; дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш билан боғлиқ технология жараёнларини юритиш; транспортда ташиш ва сақлаш чоғида дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг табиий камайиши нормаларини белгилаш масалалари бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

бош давлат дон инспекторлари ишини тартибга солувчи йўриқнома берувчи қоидаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

республика ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида, шунингдек, экспорт-импорт операциялари чоғида ўз ваколати доирасида, пайдо бўлувчи дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифати бўйича низоли масалаларни ҳал этади;

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифати тўғрисидаги сертификатлар шаклларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда уларни бош давлат дон инспекторлари томонидан расмийлаштириш қоидаларини белгилайди;

Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига биноан озиқ-овкат балансини тузишда қатнашади, импорт бўйича харид қилиш мўлжалланаётган доннинг сифати бўйича таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари ҳамда уларнинг вилоят органлари билан дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифати, сақланиши ва уларнинг давлат ресурсларига етказиб берилиши масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик килади;

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш давлат дастурларини тайёрлашда қатнашади;

Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Ўздонмаҳсулот" давлат-акционерлик корпорацияси билан биргаликда дон, мойли экинлар ва маккажўхори навлари ва дурагайларини минтақалаштириш рўйхатларини, шунингдек ушбу экинларнинг энг қимматли навлари ва дурагайлари рўйхатларини кўриб чиқишда ва тасдиқлашда қатнашади;

давлат ресурсларидаги донни сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг доннинг сифати, сақланиши ва ундан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича ҳисоботларини эшитади;

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини баҳолаш усуллари ва воситаларини ишлаб чиқишни амалга оширувчи илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

"Ўздавдонинспекция" органлари учун кадрлар тайёрлаш, уларнинг касб бўйича тайёргарлигини ошириш ишларини ташкил этади;

"Ўздавдонинспекция" тизими ходимларининг меҳнат шароитларини, моддий ва ижтимоий-маиший таъминотини яхшилаш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритади;

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифати масалалари бўйича халқаро ҳамкорликда белгиланган тартибда қатнашади.


7. "Ўздавдонинспекция" ўз ҳудудий органлари, марказий ва минтақавий лабораториялари орқали қуйидагиларни амалга оширади:

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарда доннинг, донни қайта ишлаш маҳсулотларининг, донли ва мойли экинлар уруғлари сифатини, сақланишини ва улардан оқилона фойдаланишни назорат қилиш;

дон қабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналари томонидан дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини зарур тартибда жойлаштириш, ишлов бериш, қайта ишлаш, сотиш таъминланишини назорат қилиш;

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини миқдор ва сифат бўйича ҳисобга олишнинг тўғрилиги, сифатни яхшилаш ҳисобига уларнинг камайишини ҳисобдан чиқаришнинг асосланганлигини ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарда сақлаш чоғида табиий камайиш меъёрлари қўлланилишини назорат қилиш;

давлат ресурсларидаги доннинг сифати ёмонлашиши ва нобудгарчилиги ҳолатлари ва сабабларини текшириш, зарурат бўлганда уларни бартараф этишга доир кўрсатмалар бериш;

харид қилиш чоғида, вилоятлараро ташишларда донни мажбурий давлат инспекциясидан ўтказиш;

мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар учун мажбурий бўлган хулосалар берган ҳолда дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг низоли партиялари сифати бўйича текширишлар ўтказиш. "Ўздавдонинспекция"нинг хулосаси узил-кесил ҳисобланади;

дон кабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналари билан биргаликда давлат ресурсларига харид қилинадиган янги ҳосил донининг сифатини ҳар йили текшириш, унинг технологик тавсифномаларини тузиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, ҳокимликларни дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг қониқарсиз сақланиши ва фойдаланилиши тўғрисида хабардор қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг "Ўздавдонинспекция" ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонунчилигининг қўлланиш амалиётини умумлаштириш ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

молиявий органларга уларнинг илтимосларига биноан дон тайёрлаш ва донни қайта ишлаш корхоналарини комплекс текширишларда ёрдам кўрсатиш.


8. "Ўздавдонинспекция"га юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун унинг ходимларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

дон етиштирувчи ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, сақловчи, қайта ишловчи ва сотувчи корхоналар ва ташкилотларга, уларнинг мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатьи назар, тўсиқсиз кириш;

текширилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларидан текшириш билан боғлиқ масалалар бўйича зарур ҳужжатлар ва тушунтиришларни олиш;

корхоналардан дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари намунасини белгиланган тартибда олиш, текширишлар ўтказиш учун уларнинг лабораторияларидан фойдаланиш ва зарурат бўлганда текшириш билан боғлиқ ишларни бажариш учун корхона мутахассисларини жалб қилиш;

зарур ҳолларда текширилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларига дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари намуналарини қўшимча текширишлар учун тегишли лабораторияларга юбориш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

зарурат бўлганда дон қабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналарида давлат ресурсларига мўлжалланган дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг тушаётган ва автомобиль ҳамда темир йўл транспорти билан юклаб жўнатилаётган партияларини, шунингдек давлат захирасидаги донни назорат тартибида қайта тарозида тортиб кўриш;

дон ва маҳсулот қолдиғи тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги асосли равишда шубҳа туғдирган ҳолларда дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари қолдиқларини тарозида қайта тортиб кўрган ёки стандарт масса бўйича жойлаштирилган маҳсулотни қайта ҳисоблаган ҳолда навбатдан ташқари инвентаризация ўтказишни тайинлаш;

ўз назорати остидаги корхоналарга дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини баҳолаш, уларни қабул қилиш, жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш қоидаларининг аниқланган бузилишларини белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш учун яроқсиз бўлган омборларга жойлаштиришни тақиқлаш, технология ва санитария тартибларининг қўпол равишда бузилиши аниқланган ҳолларда айрим ишлаб чиқаришлар, цехлар ва корхоналар ишини ушбу тартибни бузишлар бартараф этилгунга қадар тўхтатиб қўйиш;

сифат, миқдор, ўраш-жойлаш, маркировка қилиш ва шу кабилар бўйича амалдаги стандартлар, техник шартлар ва бошқа меъёрлар талабларига жавоб бермайдиган дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг белгиланган мақсадда сотилишини тақиқлаш;

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари билан операцияларни амалга оширувчи корхоналар, фирмалар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг бошқа ишлаб чиқарувчиларига шартнома асосида сифатни баҳолаш ҳамда давлат ресурслари билан боғлиқ бўлмаган бошқа пулли хизматлар кўрсатиш.


9. "Ўздавдонинспекция"нинг ностандарт маҳсулотни сотишни тақиқлаш ёки тўхтатиш ҳақидаги ёзма кўрсатмаларини бажаришдан бош тортганлиги ёки ўз вақтида бажармаганлиги учун корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг раҳбарлари конунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.


10. "Ўздавдонинспекция" ва унинг ҳудудий органлари зарур ҳолларда ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, кредит-молия ва солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар.


11. "Ўздавдонинспекция"га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод килинадиган бошлиқ бошчилик қилади.

"Ўздавдонинспекция" бошлиғининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

"Ўздавдонинспекция"нинг марказий лабораторияси мудири бевосита Давлат дон инспекцияси бошлиғига бўйсунади.

Минтақавий лаборатория мудирлари ўзларининг жорий ишларини жойлашган жойидаги ҳудудий орган бош давлат дон инспектори раҳбарлигида ҳамда марказий лаборатория томонидан услубий таъминланган ҳолда амалга оширади.

"Ўздавдонинспекция" бошлиғи:

"Ўздавдонинспекция" фаолиятига раҳбарлик қилади, унга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этади, уларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

"Ўздавдонинспекция" ваколати доирасида буйруқлар ва фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар беради, уларнинг бажарилишини текширади;

ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, "Ўздавдонинспекция" марказий аппаратининг белгиланган ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тузилмани ва штат жадвалини, шунингдек марказий аппарат харажатлари сметасини тасдиқлайди;

"Ўздавдонинспекция" учун белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ҳудудий органлар, марказий ва минтақавий лабораториялар ходимлари сонини ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фондини, шунингдек улар учун харажатлар сметасини тасдиқлайди;

ўз ўринбосарларининг, бош давлат дон инспекторларининг, етакчи мутахассисларнинг жавобгарлик даражасини белгилайди;

"Ўздавдонинспекция"нинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий органлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

"Ўздавдонинспекция"нинг марказий аппарати мутахассисларини ва ходимларини, ҳудудий органлари, марказий лабораторияси ва минтақавий лабораториялари раҳбарлари ва ходимларини вазифага тайинлайди ва вазифасидан озод қилади.


12. "Ўздавдонинспекция"нинг мансабдор шахслари ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганликлари ёки тегишли равишда бажармаганликлари учун, шунингдек текширилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг давлат ва тижорат сирларини ошкор қилганликлари учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ шахсан жавоб берадилар.


13. "Ўздавдонинспекция" харажатларини маблағ билан таъминлаш республика бюджети ва хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар ҳисобидан маблағ билан таъминланади.


14. "Ўздавдонинспекция" юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, валюта счёларига ва бошқа счётларга, ўз номи ёзилган ва Ўзбекистон Реслубликаси Давлат герби тасвирланган муҳрга эга бўлади.































Время: 0.1413
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск