язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва органлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.1996 й. 382-сон "Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказини ташкил этиш ҳамда наркотик моддаларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши курашувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўлинмаларини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.1996 й.

N 382



НАРКОТИК МОДДАЛАРНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ МИЛЛИЙ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ МАРКАЗИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА НАРКОТИК МОДДАЛАРНИНГ

НОҚОНУНИЙ ИШЛАТИЛИШИГА ҚАРШИ КУРАШУВЧИ

ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ

БЎЛИНМАЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Наркотик моддаларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши курашишни кучайтириш, Ўзбекистон Республикасининг ушбу соҳадаги халқаро мажбуриятларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси котибияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказига айлантирилсин.

Белгилансинки, Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва валюта счётларига эга бўлади.


2. Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот таҳлил маркази тўғрисида Низом ва унинг тузилмаси 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Наркотик моддаларни назорат қилиш ахборот-таҳлил маркази ходимларининг сони, шу жумладан:

унга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Coғлиқни caқлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг умумий штатларидаги ходимларидан бир нафардан масъул ходимни иш ҳақи фонди, шу жумладан ходимни таъминлаш харажатлари билан бериш;

Наркотик моддаларни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси котибияти ихтиёрига илгари юборилганларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасидан унинг ихтиёрига белгиланган тартибда юборилган икки нафардан масъул ходим ҳисобига 11 нафар (хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) этиб белгилансин.

Кўрсатиб ўтилган вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказига штатдаги тегишли ходимларни берсинлар ҳамда масъул ходимларни унинг ихтиёрига юборсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Наркотик моддаларни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси котибиятига белгиланган мақсадда фойдаланиш учун илгари ажратилган электрон-ҳисоблаш ва бошқа техникани, молиявий ресурсларни Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази балансига берсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасининг наркотик моддаларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши бевосита курашувчи бўлинмаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамлансин ҳамда уларга қўшимча ходимлар штати ажратилсин (3, 4-илoвaлap*).

7. Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси белгиланган меъёрларга мувофиқ Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази учун зарур хоналар ажратсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу карорни бажариш учун зарур маблағлар ажратсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 июлдаги 268-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Вазирлар Махкамасининг "Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 30 апрелдаги 229-сон қарори билан тасдиқланган "Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисида Низом"нинг 11-бандидаги "унинг котибияти томонидан" сўзлари "Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин; 12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов



*) 3 - 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 7 ноябрдаги

382-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат

қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази

ТУЗИЛМАСИ


ДИРЕКТОР















Иш юритувчи котиб-кадрлар бўйича инспектор










Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими


Ахборотларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш бўлими



Молия-хўжалик бўлими