язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва органлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.11.1996 й. 382-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 7 ноябрдаги

382-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш

миллий ахборот-таҳлил маркази тўғрисида

НИЗОМ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази* Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг доимий ишловчи аппарати ҳисобланади.

Қуйидагилар Миллий ахборот-таҳлил марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг наркотик моддаларни назорат қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш стратегияси ва асосий йўналишларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;

гиёҳвандликнинг аҳволи, ҳам миллий, ҳам халқаро даражаларда наркотик моддалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши курашишни такомиллаштириш масалалари бўйича Ҳукуматга, Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясига тегишли таҳлилий материаллар ва таклифларни тайёрлаш;

маълумотлар банкини йиғиш ва уларни шакллантириш, умумлаштириш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, шунингдек гиёҳвандликнинг олдини олиш ҳамда республикада ва унинг ташқарисида наркотик моддаларни назорат қилиш масалалари бўйича манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотларга, шу жумладан халқаро ташкилотларга тегишли ахборотни белгиланган тартибда бериш.

Миллий ахборот-таҳлил маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг карорлари ва фармойишларига, Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг қарорларига, мазкур Низомга, халқаро шартномалар ва битимларга амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси зобитлари ва бошлиқлари таркибидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ушбу тоифадаги шахслар учун белгиланган тартибда ва шартларда Миллий ахборот-таҳлил марказида доимий ишлаш учун юбориладилар.

Миллий ахборот-таҳлил маркази Наркотик моддаларни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси раисига бевосита ҳисобот беради.

Миллий ахборот-таҳлил маркази бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан наркотик моддаларни назорат қилишга доир муносабатларда ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси номидан вакиллик қилади.



2. МИЛЛИЙ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ

МАРКАЗИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


Миллий ахборот-таҳлил маркази:

наркотик моддаларни назорат қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ва ҳуқуқий негизини шакллантириш юзасидан таклифлар тайёрлашни ташкил этади ва уларни белгиланган тартибда киритади;

наркотик моддаларни назорат қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида давлат дастури ва давлатлараро ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

бошқа мамлакатларнинг наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича марказий органлари, тегишли хизматлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни ўз ваколати доирасида ўрнатади ва амалга оширади, ахборот айирбошлашни белгиланган тартибда ташкил этади;

наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича халқаро фаолиятни тартибга солувчи конвенциялар қоидаларининг Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилиши юзасидан БМТга йиллик маърузалар тайёрлайди;

гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши курашиш бўйича халқаро ва республика тажрибасини ўрганади, умумлаштиради ва тарқатади, миллий ва халқаро семинарлар, конференциялар ва симпозиумларни тайёрлаш ва ўтказишда республика давлат бошқарув органларига ўз ваколати доирасида ёрдам кўрсатади;

республика ҳудудида гиёҳвандликка ва наркотик моддаларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши курашишнинг аҳволини пухта баҳолаш бўйича, шунингдек наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича давлат дастурлари ва халқаро дастурлар амалга оширилиши юзасидан давлат бошқаруви органларининг фаолияти, Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси қарорларининг бажарилиши тўғрисида зарур материалларни тайёрлайди;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига гиёҳвандлик ёйилишининг oлдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши курашиш билан беаосита шуғулланувчи уларга қарашли бўлинмалар фаолиятини ташкил этишда ўз ваколати доирасида тегишли услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;

Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясига бюджетдан ажратиладиган, шунингдек корхоналар, муассасалар, хусусий шахслар, халқаро фондлар ва ташкилотлардан келиб тушадиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандликни бартараф этиш ҳамда наркотик моддаларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши курашишга йўналтирилган молиявий маблағлардан фойдаланиш бўйича таклифлар киритади;

гиёҳвандликнинг аҳволи, наркотик моддалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг республика ва халқаро даражада қонуний ва ноқонуний ишлатилишига дахлдор бўлган маълумотлар банкини йиғиш ва тўплаш, ахборотларни ишлаб чиқиш, умумлаштириш ҳамда таҳлил этишни белгиланган тартибда ташкил қилади;

тегишли ахборотларни вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа, шу жумладан халқаро манфаатдор ташкилотларга белгиланган тартибда беришни таъминлайди;

Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг топшириғига биноан, унинг Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Дават комиссияси тўғрисида Низомда кўзда тутилган айрим функцияларини бажаради.

Миллий ахборот-таҳлил маркази қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралардан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича минтақавий комиссияларидан, бошқа ташкилот ва муассасалардан гиёҳвандликнинг аҳволи, наркотик моддалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонуний ва ноқонуний ишлатилишига тегишли ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

тегишли материалларни тайёрлаш ва Миллий ахборот-таҳлил маркази ваколатига кирадиган тадбирларни ўтказиш учун зарур ҳолларда вазирликлар, идоралар, муассасалар ва ташкилотларнинг мутахассисларини жалб этиш;

наркотик моддаларни назорат қилиш масалалари бўйича республикада ва хорижда ўтказиладиган халқаро ташкилотлар, эксперт комиссиялари ишида, йиғилишларда, семинарларда иштирок этиш.



3. МИЛЛИЙ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


Миллий ахборот-таҳлил марказини директор бошқаради, у Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси раисининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Миллий ахборот-таҳлил маркази директори лавозимига кўра Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси раисининг ўринбосари ҳисобланади ҳамда мақомига кўра Ўбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари котибияти мудирига, бўлинмалар раҳбарлари ва масъул ходимлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари котибиятининг бош ва етакчи мутахассисларига тенглаштирилади.

Миллий ахборот-таҳлил маркази директори:

Миллий ахборот-таҳлил марказига ва унинг бўлинмаларига умумий раҳбарликни таъминлайди;

ходимларнинг умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, унинг таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомлар доирасида Миллий ахборот-таҳлил маркази ходимлари рўйхатини тасдиқлайди;

кадрларни танлаш ва жойлаштиришни амалга оширади, бўлинмалар раҳбарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ҳамда уларнинг ижросини назорат қилади;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, жамоат бирлашмалари, меҳнат жамоалари, аҳоли билан ўзаро муносабатларда, шунингдек халқаро ташкилотларда Миллий ахборот-таҳлил маркази номидан вакиллик килади;

ўз ваколати доирасида ички буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ҳамда уларнинг ижросини текширишни ташкил этади;

Миллий ахборот-таҳлил марказига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ва унинг ўз функцияларини амалга ошириши учун шахсан жавоб беради;

Миллий ахборот-таҳлил маркази кредитлари ва маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.

Миллий ахборот-таҳлил маркази юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, валюта счётларига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ҳамда ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



*) Кейинги ўринларда матнда - Миллий ахборот-таҳлил маркази деб аталади.