язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Ўзбекистон Республикасининг 17.07.2007 й. ЎРҚ-102-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган "Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида"ги 222-II-cонли Қарорининг 1-иловасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 22.03.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 29.06.2007 й. маъқулланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

17.07.2007 й.

N ЎРҚ-102



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ 2001 ЙИЛ 12 МАЙДА

ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН “АМАЛГА ОШИРИЛИШИ

УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНАДИГАН

ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ

222-II-CОНЛИ ҚАРОРИНИНГ 1-ИЛОВАСИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 22 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 29 июнда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида”ги 222-II-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 6-7, 105-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда) 1-иловасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш”;


2) қуйидаги мазмундаги етмиш иккинчи ва етмиш учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

Микрокредит ташкилотлари фаолияти”.


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И.Каримов



"Халқ сўзи", 2007 йил 18 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 29-30-сон, 295-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 7-сон, 323-модда