ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.1995 й. 117-сон "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати таркибида халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик, хусусий бизнес ва тижорат ишларини мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўлимлари ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ
ШАҲАР ҲОКИМЛИКЛАРИ АППАРАТИ ТАРКИБИДА
ХАЛҚ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ,
САВДО ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА
ТАДБИРКОРЛИК, ХУСУСИЙ БИЗНЕС ВА ТИЖОРАТ
ИШЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА ҚЎЛЛАБ-
ҚУВВАТЛАШ БЎЛИМЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ТЎҒРИСИДА
Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бозор инфраструктурасини ташкил этиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида" 1995 йил 5 январдаги ПФ-1030-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ижро этувчи аппаратлари таркибида ходимларнинг умумий сони ва уларга сарфланадиган харажатлар доирасида халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорликни, хусусий бизнес ва тижорат ишларини мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўлимлари ташкил этилсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик, хусусий бизнес ва тижорат ишларини мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўлими тўғрисидаги Намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 4-сон, 13-модда