Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмаларнинг саноат корхоналари ва бошқа объектларидаги кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.06.1995 й. 243-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 29 июндаги

243-сон қарорига

1-ИЛОВА


Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, вазирликлар,

идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмаларнинг

саноат корхоналари ва бошқа объектларидаги кўнгилли

ўт ўчирувчилар дружиналари тўғрисида

НИЗОМ



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ёнғинларнинг олдини олиш ва ўчириш ишларини ташкил этиш учун, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, саноат корхоналари, муассасалар, ташкилотлар ва бошқа объектларда ишчилар, муҳандис-техник ходимлар ва хизматчилардан иборат кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари ташкил этилади.


2. Объектларда, идорага қарашли ёнғиндан сақлаш хизмати борлигидан қатъи назар, кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари тузилади.


3. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш давлат ёнғин назорати органларига, улар ишчилар ва хизматчилар орасида оммавий тушунтириш ишларини олиб борганларида эса корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юкланади.


4. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари 15 нафардан ортиқ доимий ишловчиси бўлган объектда ташкил этилади.


5. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари объектнинг катталиги, тузилмаси ва маҳаллий ўзига хос хусусиятларига қараб умум-объектга ёки цех бўйича (объектда бир нечта) бўлиши мумкин.


6. Умумобъект ўт ўчириш дружинаси, зарур бўлган ҳолларда, объектнинг цехларида, омборхоналарида ва бошқа бўлинмаларида бўлимларга ажратилади, улар иш сменаларининг сонига қараб ташкил этилади.


7. Цех кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари ҳам ишчи сменаларининг сонига қараб бўлим (жанговар гуруҳ)ларга бўлинади.


8. Умумобъект (объект) кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси бошлиғи кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари аъзоларининг умумий йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан сайланади, давлат ёнғин назоратининг маҳаллий органлари билан келишиб олинади ва объект (корхона) раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.


9. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва бўлинма (жанговар гуруҳ)ларнинг бошлиқлари кўп ҳолларда объект (цех) раҳбари томонидан цех маъмурияти ходимларидан тайинланадилар.



II. КЎНГИЛЛИ ЎТ ЎЧИРУВЧИЛАР

ДРУЖИНАСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


10. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинасига қуйидагилар юкланади:

а) объектда ёнғинга қарши тартиб-қоидаларнинг қандай бажарилаётганини ва унга қандай риоя этилаётганини назорат қилишни амалга ошириш;

б) ишчилар ва хизматчилар ўртасида объектда ёнғинга қарши тартиб-қоидаларга риоя қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш;

в) ўт ўчириш техникасининг, ўт ўчириш дастлабки воситаларининг соз ва жанговар ҳолатдалигини назорат қилиш;

г) ёнғин чиққан ҳолларда ўт ўчириш командасини чақириш ва одамларни хавфли жойдан кўчириш ҳамда объектдаги мавжуд ўт ўчириш воситалари билан ёнғинни ўчиришга оид шошилинч чоралар кўриш;

д) зарур бўлган ҳолларда кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси аъзоларининг ўт ўчирувчи машиналарда, мотопомпаларда ва ўт ўчиришнинг бошқа кўчма ва турғун воситаларининг жанговар гуруҳларидаги ишларда қатнашиш, шунингдек, ўта зарур ҳолларда, цехлар ва бошқа объектларда навбатчиликда туриш;

е) объектнинг ёнғин-техника комиссияси ва ёнғинларни аниқлаш, олдини олиш ҳамда ўт ўчиришнинг янги усулларини жорий этувчи давлат ёнғин назоратининг маҳаллий органлари билан ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш.



III. КЎНГИЛЛИ ЎТ ЎЧИРУВЧИЛАР ДРУЖИНАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ИШ ТАРТИБИ


11. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинасининг сони объект (цех) раҳбари томонидан белгиланади, лекин у 4 кишидан кам бўлмаслиги керак.


12. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари ихтиёрийлик асосида объект (цех) ишчилари ва хизматчиларидан ташкил этилади.

Кўнгилли ўт ўчириш дружинаси аъзолигига 18 ёшга тўлган шахслар қабул қилинади.

Кўнгилли ўт ўчириш дружинасига кирувчи барча шахслар объект раҳбари номига ёзма ҳолда ариза беришлари лозим.

Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси таркибига қабул қилиш ва ушбу таркибдаги кейинги ўзгартиришлар объект (цех) бўйича буйруқ билан эълон қилинади,


13. Қуйидаги ҳолларда кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси аъзолигидан чиқариш амалга оширилади:

а) ёнғинга қарши тартиб-қоидани бузганлик учун;

б) ўзига юклатилган вазифаларни виждонан бажармаганлик учун;

в) дружина бошлиғининг қонуний талабларини бажармаганлик учун;

г) объект раҳбарига ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза бериш йўли билан.


14. Ёнғин чиққан ҳолларда кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси аъзоларининг ҳаракатлари тўғрисидаги жанговар гуруҳ табели цехнинг кўринадиган жойига осиб қўйилади.

Ҳар бир кўнгилли ўт ўчирувчи дружина ва бўлимга ёнғин чиқиш ҳоллари ёки авария ҳолати учун жанговар гуруҳ табели ишлаб чиқилади.


15. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси аъзолари билан ўқув машғулотлари объект (цех) раҳбари томонидан тасдиқланган жадвалга кўра, ишдан бўш вақтларда, ойига кўпи билан 4 соат ўтказилади.


16. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси аъзоларини ишдан ташқари вақтда ёнғин соқчилиги бўйича навбатчиликка жалб қилиш тартиби объект раҳбари ва давлат ёнғин назоратининг маҳаллий органлари томонидан белгиланади.



IV. КЎНГИЛЛИ ЎТ ЎЧИРУВЧИЛАР ДРУЖИНАСИ БОШЛИҒИ

ВА УНИНГ ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


17. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналарининг бошлиғи:

а) объект (цех)даги ёнғинга қарши тартиб-қоидаларга қандай риоя этилаётганини назорат қилишни амалга оширишга;

б) объект (цех)даги мавжуд барча дастлабки ўт ўчириш воситаларининг ишга тайёрлигини мунтазам равишда текшириб бориш ва улардан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўймасликка;

в) ишчилар ва хизматчилар ўртасида ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб боришга;

г) кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси шахсий таркиби билан машғулотлар ўтказишга (айрим ҳолларда машғулот ўтказиш учун объектнинг идорага қарашли ёнғин соқчилиги жалб қилиниши мумкин);

д) кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси бўлинмалари бошлиқлари ишига раҳбарлик қилишга ва цех жанговар гуруҳларининг ишга тайёрлигини текширишга;

е) объект (цех)да ўт ўчириш қисмлари етиб келгунга қадар ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилишга;

ж) объект (цех) раҳбариятини ёнғинга қарши тартиб-қоидалар бузилгани тўғрисида хабардор қилишга;

з) ёнғин назорати давлат инспекторлари кўрсатмасига кўра давлат ёнғин назорати ёзма топшириқларининг бажарилишини назорат қилишга;

и) авария ҳолатлари рўй берганда кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси аъзоларининг навбатчилигини ташкил этиш ва портлаш ёки ёнғин чиқиш хавфи бартараф этилгунга қадар шахсан раҳбарлик қилишга мажбурдир,


18. Объект (цех)да кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинасининг бошлиғи бўлмаган вақтларда дружина бошлиғининг ўринбосарлари ўз иш сменаларида унинг барча вазифаларини бажарадилар.



V. КЎНГИЛЛИ ЎТ ЎЧИРУВЧИЛАР ДРУЖИНАСИ

БОШЛИҒИ ВА УНИНГ ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ


19. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси бошлиғи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

а) объект раҳбаридан ўзига юкланган вазифаларни бажармаган шахсларни кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси аъзолигидан озод этиш тўғрисида илтимос қилиш;

б) ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги тўғрисида баённома тузиш ва уни чора кўриш учун давлат ёнғин назорати органларига албатта бериш;

в) объект (цех)да ёнғинга қарши тартиб-қоидаларни яхшилаш юзасидан оғзаки ёки ёзма шаклда тавсиялар бериш;

г) портлаш ёки ёнғин чиқишига сабаб бўлувчи ёнғин хавфи бўлган ишларни ва бошқа ишларни, улар объект маъмурияти ёки давлат ёнғин назоратининг маҳаллий органлари томонидан кўриб чиқилгунга қадар, ўтказишни тақиқлаш.



VI. КЎНГИЛЛИ ЎТ ЎЧИРУВЧИЛАР ДРУЖИНАСИ

БЎЛИНМАСИ БОШЛИҒИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


20, Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси бўлинмаси (жанговар гуруҳ)нинг бошлиғи:

а) ёнғинга қарши тартиб-қоидага риоя қилинишини ва цехда ҳамда ўз сменасида ўт ўчириш воситаларининг доим тайёр бўлишини кузатиб туришга;

б) смена ишни тугатиши билан цехнинг ёнғинга қарши ҳолатини текшириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш ва кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси бўлими (цехлар бир қанча сменаларда ишлаганда)нинг ишга киришувчи бошлиғига цех ўт ўчириш воситаларини топширишга;

в) ишга киришишда кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси бўлинмаси аъзоларининг борлигини жанговар гуруҳ табели бўйича текширишга;

г) машғулотларга кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси аъзоларининг тўлиқ келишини таъминлашга;

д) бўлимдаги кўнгилли ўт ўчириш дружинаси аъзоларининг ўзларига юкланган вазифаларни билишларини текшириш;

е) цехда ёнғин чиққанда, ўт ўчириш цехлари ва кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси бошлиғи келгунга қадар, ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилишга;

ж) кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинасига янги кирганларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича кўрсатмалар беришга мажбурдир.



VII. КЎНГИЛЛИ ЎТ ЎЧИРУВЧИЛАР ДРУЖИНАСИ

АЪЗОЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


21. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси аъзолари:

а) цехдаги ва иш ўрнидаги ёнғинга қарши тартиб-қоидаларни билишлари, унга риоя этишлари ва буни бошқалардан ҳам талаб қилишлари;

б) жанговар гуруҳ бўйича ўз вазифаларини билишлари ва ёнғин чиққан ҳолларда уни ўчиришда фаол қатнашишлари;

в) цехда мавжуд бўлган ўт ўчириш техникаси ва дастлабки ўт ўчириш воситаларининг ишга тайёрлигини кузатиб боришлари ва барча аниқланган носозликлар тўғрисида кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси бўлинмаси бошлиғига ахборот беришлари;

г) ёнғинга қарши камчиликларни бартараф этиш учун чора-тадбирлар кўришлари;

д) дружина аъзоларига юкланган мажбуриятларни, дружина (бўлинма) бошлиғининг фармойишларини бажаришлари, жадвалда назарда тутилган машғулотларга қатнашишлари ва ўзларининг ёнғин-техникага оид билимларини оширишлари керак.



VIII. КЎНГИЛЛИ ЎТ ЎЧИРУВЧИЛАР ДРУЖИНАСИНИ

МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


22. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналарини маблағ билан таъминлашга доир барча харажатлар улар ташкил этиладиган объектлар ҳисобидан амалга оширилади.


23. Ўт ўчириш автомобиллари ва мотопомпалардаги жанговар гуруҳлар таркибига кирувчи кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари аъзолари корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳисобидан махсус кийим-бошлар тўплами (брезент курткалар, шимлар ва қўлқоплар, пахталик нимчалар ва шимлар) ҳамда чарм ёки кирза этиклари билан, ҳарбийлаштирилган ўт ўчирувчилар қисмлари учун белгиланган муддатга, таъминланадилар.


24. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари аъзоларининг иш вақтида ёнғинни ўчириш ёки аварияни бартараф этишда қатнашган пайтдаги меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат қонунчилиги нормаларига мувофиқ ишлаб чиқаришдаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобидан амалга оширилади.


25. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳисобига кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналарининг бутун шахсий таркиби ёнғин ёки аварияни бартараф этиш ишлари натижасида содир бўлган ўлим ёки шикастланиш ҳоллари учун ҳар бир дружина аъзосига 50 (эллик)та энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида суғурта қилинади, бунда жабрланувчига етказилган зарар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 48-сон қарорида назарда тутилган миқдорларда қопланади.


26. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинасининг энг фаол аъзолари давлат ёнғин назорати ҳудудий ва маҳаллий органларининг илтимосига биноан корхона томонидан мукофотланишлари мумкин.











Время: 0.1878
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск