Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ёш ўт ўчирувчилар дружиналари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.06.1995 й. 243-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 29 июндаги

243-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ёш ўт ўчирувчилар дружиналари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ёш ўт ўчирувчилар дружиналари - ўқувчиларда жасурлик, ватанга содиқлик, тадбиркорлик, жамоатчилик ва ижодкорликни тарбиялаш, шунингдек, уларни жисмоний чиниқтириш, касбга йўллаш мақсадида ташкил этиладиган ўқувчиларнинг ихтиёрий бирлашмасидир.


2. Қуйидагилар ёш ўт ўчирувчилар дружиналарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) ўқувчиларни тарбиялашда, уларни ҳар томонлама камол топтиришда, уларда фаол ҳаётий нуқтаи назарни шакллантиришда мактабга фаол ёрдам бериш;

б) давлат мулкини, фуқаролар ҳаёти, соғлиги ҳамда мол-мулкини ёнғинлардан сақлашда катталарга амалий ёрдам кўрсатиш;

в) ўт ўчириш ишининг асосларини, ёнғиннинг олдини олиш ва уни ўчириш, ёнғиндан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кўникма ва малакаларини эгаллаш;

г) ўт ўчириш-амалий спорт бўйича спортчилар захираларини тайёрлаш.


3. Ёш ўт ўчирувчилар дружиналари турар жойлардаги умумтаълим мактаблари, болалар уйлари, интернат мактаблари, мактабдан ташқари муассасалар, ҳунар-техника билим юртлари, коллежлар, гимназиялар, лицейлар ва бошқа ўқув юртларида кўнгилли ўт ўчириш жамиятлари, халқ таълими, ёнғиндан сақлаш органлари ва жамоат ташкилотлари томонидан ўқувчилар орасидан ташкил этилади.


4. Умумтаълим мактаблари, болалар уйлари, мактабдан ташқари муассасалар, ҳунар-техника билим юртлари, интернат мактаблар, коллежлар, гимназиялар, лицейлар ва бошқа ўқув юртлари маъмурияти кўнгилли ўт ўчириш жамиятлари ва ёнғиндан сақлаш органлари кўмагида ёш ўт ўчирувчилар дружиналари билан ишловчи жамоатчи ташкилотини ўқитувчилар, тарбиячилар, шунингдек, ёнғиндан сақлаш органлари ходимлари орасидан танлайдилар ва тасдиқлайдилар.

Ёш ўт ўчирувчилар дружиналари билан ишловчи жамоатчи ташкилотчиларни тайёрлаш кўнгилли ўт ўчириш жамоалари ташкилотлари томонидан ёнғиндан сақлаш, халқ таълими органлари билан биргаликда кўнгилли ўт ўчириш жамоалари ўқув комбинатлари, ўт ўчириш-техника марказлари, ўқитувчилар малакасини ошириш институтлари ва туман, шаҳарнинг энг яхши мактаблари негизида амалга оширилади.



II. ЁШ ЎТ ЎЧИРУВЧИЛАР ДРУЖИНАЛАРИ БИЛАН

ИШЛАШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


5. Ёш ўт ўчирувчилар дружиналари билан ишлаш қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олади:

а) ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ва ёнғин пайдо бўлган тақдирда қандай ҳаракат қилишни ўргатиш, дастлабки ўт ўчириш воситаларини ўрганиш ва ўт ўчириш техникаси, ўт ўчириш-техника анжомлари, алоқа воситалари, автоматик ўт ўчириш, ёнғин ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияси тизимлари билан танишиш;

б) мактаблар, болалар боғчалари, мактабдан ташқари муассасалар ва турар жойларда тарғиботнинг техник воситалари, мактаблар радио тармоқлари, деворий газеталар, фотомонтажлар, "чақмоқлар" ва ёш ўт ўчирувчилар бурчакларидан фойдаланиб болаларнинг ўт билан ўйнашишларидан келиб чиқадиган ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин-профилактика ишлари бўйича оммавий-тушунтириш ишларига жалб қилиш;

в) ўт ўчириш-амалий спорт машғулотлари ва мусобақалари, ёнғинга қарши танловлар, олимпиадалар, викториналар, слётлар ўтказиш, ташвиқот бригадалари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, болалар кинотеатрлари ташкил этиш, мусобақалар, экскурсиялар, походлар, рейдлар, дозорлар, ҳарбий-спорт ўйинлари ва ёшлар фестивалларида қатнашиш;

г) ўт ўчириш қисмлари, кўнгилли ўт ўчириш жамоалари, ўт ўчириш-техника мактаблари, ўқув марказлари, ўт ўчирувчиларнинг жасоратлари ҳақида ҳикоя қилувчи кўргазмалар, музейлар ва унутилмас жойларда бўлиш, ёнғин соқчилиги ва кўнгилли ўт ўчириш ташкилотлари тарихи ҳамда ходимлари тўғрисида янги материаллар тўплаш, мактаб музейлари ҳузурида шон-шуҳрат экспозициялари ташкил этиш, ёнғиндан сақлаш ва кўнгилли ўт ўчириш жамиятларининг хизмат кўрсатган ходимлари ҳамда фахрийлари, ўт ўчириш-амалий спорт чемпионлари ва уставлари билан учрашувлар уюштириш;

д) болалар техника ижодиётини ривожлантириш, ўт ўчириш-техник моделлаш, ёш ўт ўчирувчилар тўгаракларини ташкил этиш.



III. ЁШ ЎТ ЎЧИРУВЧИЛАР ДРУЖИНАЛАРИ ТУЗИЛМАСИ

ВА УЛАРНИНГ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Мактаблар, интернатлар, билим юртлари ва бошқа ўқув юртларининг 12 ёшга етган ва ундан катта бўлган, дружиналарнинг ишида фаол қатнашиш истагини билдирган ўқувчилар ёш ўт ўчирувчилар дружиналари аъзолари бўлишлари мумкин.


7. Ёш ўт ўчирувчилар дружинаси камида 10 нафар дружиначилари бўлганда ташкил этилади ҳамда улар отряд ва гуруҳларга бўлиниши мумкин.

Ўқувчилар сони кам бўлган қишлоқ мактабларида таркиби камида 10 кишидан иборат бўлган ёш ўт ўчирувчилар дружиналарини ташкил этишга йўл қўйилади.


8. Ёш ўт ўчирувчилар дружинаси аъзолигига қабул қилиш дружинанинг умумий йиғилишида оғзаки ариза асосида амалга оширилади. Жамоатчи ташкилотлар янги қабул қилинган барча ўт ўчирувчилар билан кўнгилли ўт ўчирувчилар жамиятлари кўмагида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғиндан сақлаш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиққан махсус дастур бўйича машғулотлар олиб борадилар. Ўқитиш тамом бўлиши билан ёш ўт ўчирувчилар зачёт топширадилар ва уларга ёш ўт ўчирувчилар дружинаси аъзоси гувоҳномаси, белгиси ва енгга тақиладиган уқа (шеврон) тантанали вазиятда топширилади.


9. Ёш ўт ўчирувчилар дружинаси ишига кундалик раҳбарликни мактаб ўқувчилар қўмитаси амалга оширади. Мактаб ўқувчилар қўмитаси ўз таркибидан дружина сардорини, унинг ўринбосарларини, отрядлар ва гуруҳлар сардорларини сайлайди. Кам сонли дружиналарда фақат дружина сардори ва унинг ўринбосари сайланади.


10. Ёш ўт ўчирувчилар дружинаси аъзолари кўнгилли ўт ўчирувчилар жамиятлари ҳудудий органлари ҳисобига парад, иш ва спорт кийими билан таъминланишлари мумкин.



IV. ЁШ ЎТ ЎЧИРУВЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

ВА ҲУҚУҚЛАРИ


11. Ёш ўт ўчирувчи қуйидагиларни бажаришга мажбурдир:

а) ўқувчиларнинг барча қоидаларини бажариш, виждонан ўқиш, мактабда ва унинг ташқарисида намунали интизомни намоён қилиш;

6) ёш ўт ўчирувчи обрўси ва номини қадрлаш, дружина ишларида фаол қатнашиш, дружина сардори ва штаби топшириқларини ўз вақтида ҳамда аниқ бажариш;

в) ўт ўчириш ишини ўрганиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишда ўрнак бўлиш;

г) тенгқурлар ва кичик ёшдаги болалар ўртасида ёнғиннинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш;

д) ёнғиндан сақлаш ва кўнгилли ўт ўчириш жамиятлари мутахассислари раҳбарлигида турар жой сектори, болалар ва мактаб муассасаларида ҳосилни, пичанзорларни қўриқлаш бўйича ёнғин-профилактика ишларини ўтказишда қатнашиш ва бошқалар;

е) ўз спорт маҳоратини ошириш, ўт ўчириш-амалий спорт билан шуғулланиш.


12. Ёш ўт ўчирувчи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

а) ёш ўт ўчирувчилар дружинаси раҳбар органларига сайлаш ва сайланиш;

б) дружина фаолиятига оид барча масалаларни муҳокама қилишда қатнашиш ва тегишли таклифлар киритиш;

в) ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича ёнғиндан сақлаш маҳаллий органларига ва кўнгилли ўт ўчириш жамиятлари ташкилотига ёрдам ва маслаҳат сўраб мурожаат қилиш;

г) дружинадаги фаол иши учун кўнгилли ўт ўчириш жамиятлари ташкилотлари, халқ таълими, ёнғиндан сақлаш органлари томонидан ёрлиқлар, кўкракка тақиладиган нишонлар, қийматли совғалар, йўлланмалар билан тақдирланиш, ёш ўт ўчирувчиларнинг вилоят, республика ва халқаро слётларига юборилиш;

д) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўт ўчириш-техника ўқув юртларига ва ўт ўчириш мутахассисларини тайёрловчи бошқа ўқув юртларига ўқитишга юборилиш;

е) ёнғинни ўчириш, одамларни қутқариб қолиш, жониворлар ва моддий бойликларни эвакуация қилишдаги мардона ҳамда қатъий ҳаракатлари учун белгиланган тартибда ҳукумат мукофотлари билан тақдирланишга тавсия этилиш.



V. ЁШ ЎТ ЎЧИРУВЧИЛАР ДРУЖИНАЛАРИ

ИШИГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ


13. Ёш ўт ўчирувчилар дружиналари ишига ташкилий ва услубий раҳбарлик қилиш учун туман, шаҳар, вилоят ва республика штаблари ташкил этилади. Штаблар таркибига халқ таълими, ёнғиндан сақлаш органлари, кўнгилли ўт ўчирувчилар жамиятлари кенгашлари, матбуот, телевидение ва радиоэшиттириш, ижодий уюшмалар, спорт ва бошқа ташкилотлар вакиллари киритилади.


14. Ёш ўт ўчирувчилар дружиналари билан ишловчи штаб бошлиғи, унинг ўринбосарлари, штаб котиби ва аъзолари тегишли равишда туман, шаҳар халқ таълими, ички ишлар органлари ва кўнгилли ўт ўчирувчилар жамиятлари кенгашларининг биргаликдаги қарори билан тасдиқланадилар.


15. Ёш ўт ўчирувчилар дружиналари билан ишловчи туман (шаҳар) штаби:

а) умумтаълим мактаблари, болалар уйлари, мактабдан ташқари муассасалар, ҳунар-техника билим юртлари, коллежлар, гимназиялар, лицейлар ва бошқа ўқув юртларига ёш ўт ўчирувчилар дружиналари, клублари, тўгаракларини, ўт ўчириш-амалий спорт секцияларини ташкил этишда ёрдам беради, дружиналар фаолиятини текширади, ижобий иш тажрибаларни умумлаштиради ва тарқатади, дружиналарга топшириқлар беради ва уларнинг иш режаларини мувофиқлаштиради, ёнғинларнинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

б) дружиналар, ёш ўт ўчирувчилар билан ишловчи жамоатчи ташкилотчиларнинг ҳисоботларини тинглайди, дружиналар аъзоларини рағбатлантиришга доир материалларни кўриб чиқади, мусобақалар, олимпиадалар, танловлар ва шу кабилар дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади;

в) ёш ўт ўчирувчилар дружиналарига ўт ўчириш қисмлари жамоалари, ўқув бўлинмалари ва ёнғиндан сақлаш ҳамда кўнгилли ўт ўчириш жамиятлари бошқа ташкилотларининг оталик қилишларини ташкил этади.


16. Ёш ўт ўчирувчилар дружиналари билан ишловчи республика ва вилоят штаблари қуйи штаблар фаолиятига раҳбарлик қиладилар, ёнғинларнинг олдини олиш ишларининг шакл ва услубларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқадилар, оммавий тадбирларни ташкил этадилар, штаблар ва ёш ўт ўчирувчилар дружиналарининг энг яхши иш тажрибаларини ўрганадилар ва ёядилар.



VI. ЁШ ЎТ ЎЧИРУВЧИЛАР ДРУЖИНАЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЬМИНОТИ


17. Ёш ўт ўчирувчилар билан олиб бориладиган ишлар (йиғинлар, семинарлар, слётлар, мусобақалар, кўриклар, экскурсиялар, походлар, рейдлар, викториналар ва бошқалар)ни амалга ошириш, болалар ўт ўчириш командалари учун деполар, спорт шаҳарча (майдонча)ларини, ўт ўчириш-техника кўргазмалари, ёш ўт ўчирувчилар саройлари ва клублари, болалар оромгоҳларини қуриш, дружиналар учун ўт ўчириш техникаси, жиҳозлар, асбоб-ускуналар, формали кийимлар, анжомлар, белги (нишон)лар, гувоҳномалар, спорт ашёлари, ўқув қўлланмалари, адабиётлар, маданий-оммавий ишлар учун буюмлар, тарғибот техника воситалари, идоравий ашёлар ва шу кабиларни харид қилиш, ёш ўт ўчирувчилар бурчакларини жиҳозлаш, дружина аъзолари ва ёш ўт ўчирувчилар билан ишловчи жамоатчи ташкилотчиларни ўқитиш, ўт ўчириш-амалий спорт секциялари устозларига ҳақ тўлаш харажатлари заминида ёш ўт ўчирувчилар дружиналари ташкил этилган муассасалар кўмагида кўнгилли ўт ўчириш жамиятлари ва ёнғиндан сақлаш органлари маблағлари ҳисобига қопланади.


18. Ёш ўт ўчирувчилар билан амалий машғулотлар олиб бориш учун кўнгилли ўт ўчириш жамиятлари, ёнғиндан сақлаш органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар спорт базалари, жиҳозларни берадилар, мутахассислар, шунингдек, ўт ўчириш техникаси, асбоб-ускуналар ва анжомлар ажратадилар.


-------------------------

* Ёш ўт ўчирувчилар дружиналари барча аъзоларининг ҳаёти ёнғин ёки аварияни бартараф этиш ишлари натижасида содир бўлган ўлим ва шикастланиш ҳоллари учун дружинанинг ҳар бир аъзоси 50 (эллик)та энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида кўнгилли ўт ўчириш жамиятлари ҳисобига суғурта қилинади.








































Время: 0.1947
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск