ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.1995 й. 441-сон "Болаларнинг мактабгача тарбия муассасаларида бўлишлари учун ота-оналардан олинадиган ҳақ миқдорлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.1995 й.

N 441


БОЛАЛАРНИНГ МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ

МУАССАСАЛАРИДА БЎЛИШЛАРИ УЧУН

ОТА-ОНАЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ҲАҚ

МИҚДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1996 йил 1 январдан бошлаб боланинг республика давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган болалар яслиси, болалар боғчаси ёки ясли-боғчада бўлганлиги учун бир ойга тўланадиган ҳақ миқдори иш тартибига қараб Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг ўрта ҳисобда 50 фоизи миқдорида белгилансин.


2. Ўз тасарруфида болалар мактабгача тарбия муассасалари бўлган корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга ота-оналарнинг ҳақ тўлашини республика давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган болалар мактабгача тарбия муассасаларида қабул қилинган тартибда белгилаш тавсия этилсин.

Бунда корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ўз маблағлари ҳисобидан ўзларига қарашли болалар мактабгача тарбия муассасаларида болаларнинг бўлиши учун ота-оналардан ҳақ ундириш бўйича қўшимча имтиёзлар белгилашлари мумкин.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан келишган ҳолда болаларнинг болалар яслиларида, болалар боғчаларида ва ясли-боғчаларда бўлишлари учун ҳақ ундириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартиришлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларнинг мактабгача тарбия муассасаларида бўлишлари учун ота-оналардан олинадиган ҳақ миқдорлари тўғрисида" 1994 йил 20 июлдаги 374-сон қарори 1996 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.С.Саидқосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                              А. Муталов



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 11-сон, 45-модда

















Время: 0.1467
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск