Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2007 й. 159-сон "Этил спиртининг сифати устидан назоратни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.2007 й.

N 159



ЭТИЛ СПИРТИНИНГ СИФАТИ

УСТИДАН НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон қарори бажарилишини таъминлаш, шунингдек ишлаб чиқарилаётган этил спиртининг сифати устидан назоратнинг самарали тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзспиртсаноат" акциядорлик компанияси ва "Ўзстандарт" агентлиги икки ҳафта муддатда "Қўқон спирт", "Андижон биокимё заводи" ва "Янгийўл биокимё" очиқ акциядорлик жамиятларининг спирт сифатини аниқлаш бўйича ишлаб чиқариш лабораториялари, шу жумладан тегишли бинолари, асбоб-ускуналари, жиҳозлари, ўлчов воситалари, маълумотнома материаллари ва спиртнинг тўлақонли синаб кўрилиши учун зарур бўлган бошқа материаллари "Ўзстандарт" агентлигининг тегишли ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари балансига бепул, белгиланган тартибда қабул қилиниши-топширилишини амалга оширсинлар.

"Қўқон спирт", "Андижон биокимё заводи" ва "Янгийўл биокимё" очиқ акциядорлик жамиятлари кўрсатиб ўтилган лабораторияларнинг нормал ишлаши, шу жумладан, "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси ходимларининг корхоналар ҳудудида тўсиқсиз бўлишлари учун зарур шарт-шароитларни таъминласинлар.


2. "Ўзстандарт" агентлиги бошқарув ходимларининг штатдаги сони олти нафарга кўпайтирилсин, улар Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятлари стандартлаштириш ва метрология бошқармалари бўйича икки нафардан тақсимлансин, "Ўзспиртсаноат" акциядорлик компаниясининг "Қўқон спирт", "Андижон биокимё заводи" ва "Янгийўл биокимё" очиқ акциядорлик жамиятларининг бошқарув ходимлари сони тегишли равишда қисқартирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган қўшимча штат бирликлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун бюджетдан зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


3. Қуйидагилар:

"Ўзстандарт" агентлиги лабораторияларининг ишлаб чиқарувчи корхоналарда этил спиртининг сифатини аниқлаш бўйича харажатлари ишлаб чиқарилган этил спиртининг сифатини аниқлаш бўйича улар томонидан кўрсатилаётган хизматларга ҳақ тўлаш ҳисобидан қопланиши;

"Ўзстандарт" агентлиги лабораторияларининг ишлаб чиқарилган этил спирти туркумларининг сифатини аниқлаш бўйича хизматларига чекланган тарифлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилсин.


4. Белгилансинки, 2007 йил 1 сентябрдан бошлаб спирт ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган этил спирти-ректификат фақат "Ўзстандарт" агентлигининг спирт сифатини аниқлаш лабораторияларида Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган стандартларга мувофиқлиги бўйича текширишдан ўтгандан кейин тайёр маҳсулотлар омборига топширилади.


5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. "Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 31 июлдаги

159-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш агентлиги

ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати

бўйича давлат инспекцияси

ТУЗИЛМАСИ

"Ўзстандарт" агентлиги бош директори

Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича

давлат инспекцияси бошлиғи

Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича минтақавий инспекторлар

14

Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича бош мутахассис

     

      

Этил спиртининг сифатини аниқлаш лабораториялари

6

      

жами - 22 штат бирлик.






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 31 июлдаги

159-сон қарорига

2-ИЛОВА



ЎзР ВМ 28.04.2011 й. 122-сон Қарорига мувофиқ 2-илова ўз кучини йўқотган



Ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ

Бошлиқ ўринбосари

Аккредитация қилинган ҳамда аттестациядан ўтказилган органлар ва лабораторияларни назорат қилиш бўлими

Бухгалтерия

Стандартлаштириш ва стандартлар устидан давлат назорати бўлими

Умумий бўлим

Метрологик назорат ва ўлчовларнинг ягоналиги таъминланишини назорат қилиш бўлими

Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича минтақавий инспекторлар

Этил спирти сифатини аниқлаш лабораториялари*

Ходимларнинг чекланган жами сони - 194 киши, шу жумладан:

бошқарув ходимлари - 151 киши,

хизмат кўрсатувчи ходимлар - 24 киши,

техник ходимлар - 19 киши.



*) Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоят ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари ҳузурида этил спирти сифатини аниқлаш лабораториялари фаолият кўрсатади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 31 июлдаги

159-сон қарорига

3-ИЛОВА



ЎзР ВМ 28.04.2011 й. 122-сон Қарорига мувофиқ 3-илова ўз кучини йўқотган



Ҳудудий стандартлаштириш ва метрология

бошқармалари (СМБ) ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

Т/р

Ҳудудий стандартлаштириш

ва метрология бошқармалари


Ходимларнинг

чекланган сони


шу жумладан:


бошқарув

ходимлари


хизмат

кўрсатувчи

ходимлар


техник

ходимлар


1

Қорақалпоғистон СМБ


11

8

2

1

2

Андижон СМБ


12

10

1

1

3

Бухоро СМБ


12

9

2

1

4

Жиззах СМБ


8

6

1

1

5

Қашқадарё СМБ


15

11

2

2

6

Навоий СМБ


8

6

1

1

7

Наманган СМБ


10

8

1

1

8

Самарқанд СМБ


20

15

3

2

9

Сурхондарё СМБ


9

7

1

1

10

Сирдарё СМБ


9

7

1

1

11

Фарғона СМБ


22

18

2

2

12

Хоразм СМБ


9

7

1

1

13

Тошкент вилояти СМБ


22

18

2

2

14

Тошкент шаҳар СМБ


27

21

4

2

Ҳаммаси


194

151

24

19





Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 31 июлдаги

159-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси фаолияти масалалари тўғрисида" 2000 йил 17 январдаги 13-сон қарорида:


а) 1-банддаги "1 ва 2-иловаларга мувофиқ" сўзлари "1-иловага мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:

6-бандга қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига кўра айни бир пайтда Стандартлар ва ўлчовларнинг ягоналиги таъминланишини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат бош инспекторининг алкоголли маҳсулотлар ва спирт сифатини назорат қилиш масалалари бўйича ўринбосари ҳисобланади";

9-бандга қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган этил спиртининг ҳар бир туркумидан намуналарни уларнинг сифати норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида синаб кўрадилар ҳамда синаб кўриш натижалари бўйича этил спирти туркумининг мувофиқлиги ёхуд ишлаб чиқариш циклига уни қўшимча ишлов бериш учун қайтариш зарурлиги тўғрисида хулоса берадилар";


в) 2-илова чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 77-модда) 2-бандининг бешинчи хат боши ва қарорга 4 ва 4а-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 31-32-сон, 319-модда.










































Время: 0.2125
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск